Режимнинг таянч нуқтаси – коррупция

Режимнинг таянч нуқтаси – коррупция
174 views
15 July 2013 - 12:00

КоррупцияМустақил Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўларкин? Бу каби савол атрофида бош қотирмаётган одамнинг ўзи бўлмаса керак, аммо ҳамма умид қилади: “э, нимадир бўлар!”. Ҳа, албатта щша “нимадир” бўлади, аммо ўша “ниманинг” ўзи нима бўларкин, буни ҳамма ҳам ўйлаб ўтирмайди. Ўйлаганларнинг кўпи “ана, катталар билади” деб ўзларини овутиб қўйишади. Ўша “катталар” нималарни ўйлашаяпти экан? Албатта ҳар қандай “каттанинг” ҳам орзу-истаклари, ниятлари катта бўлади. Бизнинг “катталар” эса мустақиллик пароканда бўлганидан сўнг қаерга бориб яшаб қолишни ўйлашаяпти. Шунинг учун ҳам Европада, АҚШда, ёки Бирлашган Араб Амирликлари, ёки бошқа турли-туман  мамлакатларда кайсидир бир “катта” вилла сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалиб туради. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам расмий тасдиғини топмаган.

“Катталарнинг каттаси” бўлган президентимиз Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулноранинг Францияда, Швейцарияда ва АҚШ да катта уй-виллалар сотиб олгани ошкор бўлди холос. Бу ҳам бўлса унинг “пул ювиш” жиноятлари ортидан. Акс ҳолда бу ёпиқлиқ қозон ҳам даври қиёматгача бўлсин, ёпиқлигича қолиб кетган бўларди.

Эндиликда эса ўша уйлардан бир қанчасига Швейцария ҳукумати қулф урибди. Кимлардир “Республикамизнинг маликаси” дея эътироф этадиган Гулнора Каримова ҳозирда Ўзбекистон ичкарисидан деярлик чиқа олмай қолган ва “Фонд Форум”нинг турли лойиҳалари билан овора бўлиб қолганлиги Ўзбекистон хабарларда келтирилаяпти. Хўш, нега энди ўша ўзимиз билган “катталарнинг” бу каби каби эртанги кун “умидларини” кўриб турсакда, тағин “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” дея ҳайқиришимиз лозим?

Албатта президентимиз бу ҳайқириқни биринчи марта 1991 йилнинг 31 августида баралла айтганди. Бу ҳайқириқ шиорларга айланиб Ўзбекистон шаҳарлари нари турсин, қишлоқларимиздаги “селсоветлар” пештоқларини ҳам безаб турди. Лекин ҳозирда мамлакатнинг келажаги буюк эканлигини “қандайдир” мухолифатчилар, ёки бошқа турдаги “халқ душманлари”дан эшитиш мумкин холос. Ҳукумат эса аллақачон бунақа шиорларни катта-катта бинолар нари турсин, ўша “сельсовет”лар пештоқларидан ҳам олиб ташлаган. Чунки Ўзбекистоннинг буюк келажагини башорат қилиш, аввалбошиданоқ алаҳсираш бўлганлигини ҳамма бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда кўпчилик юракдан ҳис қила бошлаганди.

Майли, келинг, кўп ҳам писсимист бўлмайликда, бир ширин тамшаниб ўша буюк келажакка ҳам разм солиб кўрайликчи. У қандай бўлиши керак ўзи ва унга қандай қилиб борилади? Буюк келажакка элтадиган йўл – бу халқнинг озодлиги ва эрки каби кўчалардан ўтади. Бироқ, Ўзбекистонда буюк келажакнинг айни мана шу талаблари бажарилмай туриб хомтаъма бўлиш – бу аҳмоқлик белгиси эди. Бугунга келиб анча одам шунчаки аҳмоқ бўлганлигини ҳис қилаётган бўлса ҳам керак.

Сир эмаски, Ватанимиз бўлган Ўзбекистон дунё давларлари орасида ёмонларнинг ёмони бўлиб келмоқда ва ажабки, мана шу “ёмонларнинг ёмони” билан ҳамкорлик қилиб келаётган ривожланган давлатлар ҳам оз эмас. Европа қитъасидаги давлатларнинг деярлик ҳаммаси, АҚШ ва Осиё қиъасидаги Япония, Жанубий Корея, Хитой шулар жумласидандир. Россия эса ҳозирда “Ўзбекистон томон қадам босайми, босмайми” дея  нозланиб, иккиланиб турганга ўхшайди.

Аммо Россиясиз Ўзбекистоннинг куни ҳозиргидан ҳам баттар бўларди. “Нега?” дерсиз. Мана шу “нега”нинг жавобини бугун ҳар бир ўзбек билади. Жавоб эса бу: “Россия бўлмаганида ўзбеклар гастербайтерлик қилиш учун қайга борарди?”. Демак, биз Совет Иттифиқидан, аслида эса Россиядан мустақил бўлганимиз билан, аслида мустақил бўла олмай қолибмиз. Мустақил бўлганлар эса ўша ўзимиз билган, Ўзбекистоннинг келажагини ҳал қиладиган “катталар” бўлди.

Ҳақиқатдан ҳам уларнинг бугуни ҳам, келажаги ҳам буюк. 1991 йилда Ислом Каримов “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” – дея башорат қилганида ўзининг шахсий келажагини, икки қизи, набиралари, яқин қариндошлари, ҳамда ўзига садоқатлик қулларининг келажаги назарда тутган экан. Мана, улар бугун қандай яшаяпти, халқ андай? Элимиз одатда очин-туқин, ҳали гастербайтер, ҳали “дангкаса”, ҳали қарасангиз тиланчи ва ҳакозо, ҳакозо….

Ўзбекистон порахўрлик домига тушган ва дунёнинг энг коррупциялашган мамлакатларидан биридир. Мана шу балони даф қилмай туриб бу ватанни обод қилиш мутлоқ имконсиз. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Совет Иттифоқида бошланган бу иллат Совет давлатини ҳам йўқ қилиб юборди. Лекин негадир бу иллатни коммунистлар билан боғлайдиганлар анчайин кўп, ваҳоланки, коммунистик лагерда бўлмаган бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам порахўрлик бор. Масалан, Мексикада. Италия ҳам шулар жумласидан эди, лекин улар тўғри йўлга чиқиб олишди.

Ўзбекистон қачон тўғри йўлга чиқаркин? Кимдир биров айтиши мумкин: “Ислом Каримов ҳукумати қулатилганидан кейин” деб. Афтидан, муаммо биргина Ислом Каримовнинг ўзига қолгани йўқ. Оддий ўзбеклар ва ўзбекистонликларнинг ўзлари ҳам ўз ватанларини вайрона бўлишига бел боғлаб хизмат қилишмоқда ахир.

Юқорида эслатиб ўтганимиздек, коррупция ватанимизнинг шаънини булғаб, уни ер билан яксон этмоқда. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш махсус хизматлари ҳам бор, лекин уларнинг ўзлари порахўр. Бу хизмат вакиллари кўзлари олма кесак териб, қаерда кимнидир қўлга олишни ва кейин яхшигина “соғишни” ўйлайдилар холос. Ҳукумат бундан ташкари яна ўнлаб ташкилотларни тузсин ҳам, коррупция муаммоси ҳал бўлмай қолаверади. Нега? Негаки давлат мулкини талон-тарож қилишлар бор, институтларда дарс берадиганлар бор, “Бер!” – деб қўлини чўзиб ўтирган милицонерлар, МХХ ходимлари, прокурорлар, судялар ва ҳакозо-ҳакозо товламачилар бор. Уларнинг ҳаром нафсига пона қоқишнинг эса иложи йўқ. Кейин, қолаверса бундан ҳукумат раҳбари ҳам манфаатдор эмасда.

Демак, давлатдан умид қолмаган. Шундай экан, коррупция муаммосини йўқотишни халқ ўз зимасига олса қандай бўларкин? Масалан, улар пора беришни тўхташтишлари зарур! Агар халқ ўша ўпқони ўт олган порахўрларга пора беришни тўхтата олса эди, унда Ислом Каримовнинг режими ҳам бир йилга қолмай қулаган бўларди. Бу режим коррупциясиз яшай олмайди! Ҳалол яшашни режим хизматкорлари тасаввурларига  ҳам сиғдира олишмайди.

Айни дамларда Ўзбекистонда кўплаб йигит – қизлар олий ўқув юртларига кириш орзуси билан юришибди. Озодлик радиоси материалларида олий ўқув юртларига кирувчилар қандай ҳийлаларни қилаётганликлари ҳақида ҳам маълумотлар берилмоқда. Қандайдир “парвоз”, “бункер”, “танка” каби турли туман услубларгда ўқишга киришмоқда улар. Бу ёшлар мамлакат келажаги ва улар келгусида порахўрликни янада ривожлантиришади холос. Оддий мисол, “ҳуқуқшунослик бўйича олий таълим олаётган ёшлар Ўзбекистонни қонунлар устивор бўлган мамлакатга айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган” деб ким айта олади? Ҳеч ким! Уларнинг мақсади, эртага қандай қилиб одамларни қийратиб пулини тортиб олишдан бўлак ҳеч нарса эмас.

Агар одамлар пора беришни тўхтатишса коррупция муаммоси ҳал бўларди ва шу билан Ислом Каримовнинг режими ҳам йиқиларди. Ҳеч қандай қон тўкишларсиз, инқилобларсиз ва кўчаларда митингларсиз бу масала ечилган бўларди.

Камина Швецияда яшайман ва бу ерда Олий таълим даргоҳларига киришлик қандай йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтсак. Швеция Олий ўқув юртларига киришлик, кириш имтиҳонларисиз амалга оширилади. Гимназия таълимини олганларнинг ҳужжатларида улар қандай билимга эга эканликлари аниқ кўрсатилади ва абитурент қоғозда ёзилгандек  билим соҳиби бўлади. Ўша баҳолари билан (pöng деб аташади) уни олий ўқув юрти қабул қиладилар. Талабгорлар орасидан кўп баҳо йиға олганлари, яъни зўрларнинг зўри танланади. Бордию, Олий мактаб талабасининг билими ҳужжатда келтирилгани даражасида бўлмай чиқса, бундай вазиятда қонун посбонлари ишга киришадилар ва сохта ҳужжут берган ўқитувчилар қўпол қилиб айтганда онасини учқўрғонда кўради.

Айни мана шу системани ҳам Ўзбекистонда жорий этиш зарурга ўхшайди, бироқ бунга монелик қиладиган омиллар ҳам кам эмасдек. Бордию, боладан фақат билим олиш талаб қилингудек бўлса, унда пахтани ким теради?  Шаҳар кўчаларида коммунал хизматчилар вазифасини ким бажаради? Ўзбекистон автомобилсозлиги учун метални ким йиғиб беради? Мана бу каби ва бундан ҳам зиёд масалалар ҳам бор. Ислом Каримов бошқараётган режим эса ўлса ўладики, аммо бу каби текинга ишлаб берувчилар хизматидан асло воз кеча олмайди.

Нима қилмоқ керак? Ўзбекистон келажагини, келгуси авлодларимиз қисматини енгиллаштириш учун ҳамма бир ёқадан бош чиқара олсагина бирваракайига режимдан ҳам қутилиб олган бўлардик.

Элимизнинг қалбини қамраб олган ижтимоий қўрқув ҳисси ҳам уларнни бир мақсад сари бирикишларига монелик қилиб келаяпти. Режимга қарши қарши ҳаракат қилишдан қўрқадиганлар одатда ёнига келган ҳар бир одамда МХХ нинг агентини кўрадиган бўлиб қолишди. “МХХ нинг агентлари”  нафақат потенциал жиноятчиларни излашади, балки уларнинг ўзлари ҳам кимдир бировни жиноятга бошлашади ва шу жиноят сабаб, ўша “кимларнидир” бартараф қилишади. Дейлик, кимдир бировни пора олишга йўллайдилар, кейин эса  “пора олувчи” нақди билан  қўлга тушиб қолади.

Бу каби жирканч усул ҳаттоки АҚШ да ҳам қўлланилади. Мисол келтирамиз. 2012 йилнинг июль ойида АҚШ да ўзбекиистонлик Улуғбек Қодировни АҚШ президенти Барак Обамага қарши суиқасд тайёрлаганликда айблаб ҳибсга олишди. Унинг айбдорлиги ёлғонми, ёки рост – бироқ  у Америка махсус хизматларининг айғоқчиси бўлиб чиққан шахсдан қурол сотиб олишга уринган экан. Яъни, АҚШ махсус хизматлари уни снайперлар қуролини сотиб олишга ундаган ва натижада, Ўзбекистон фуқароси террочи! Махсус хизматлар эса бу амалиётни “муваффақиятлик ўтказилди” дея эътироф этишди.  Президентимиз ҳам, ҳукуматимиз ҳам дарсни айни мана шу Америкаликлардан олганлиги шундоқ кўриниб турибди.

Бундай шароитда қўрқмай бўларканми? Албатта қўрқамиз! Аммо мана шу қўрқув ҳиссини енгиб ўтиш керак. Акс ҳолда келгуси авлодларга нафақат носоғлом Ватан, балки ўша носоғлом ватанга носоғлом эл қолдирган бўламиз.

Бу диктатура режиимига қарши курашишни ҳар ким “ўз усулида” амалга оширишга уринаётганлиги ҳам кузатилинади. Баъзи бировлар қуроллик ҳужумни мўлжаллашган. Масалан – Ўзбекистон Исломий Ҳаракати. Бордию, улар Афғонистондан туриб ҳужум қилгудек бўлишса, Ўзбекистон армияси тум-тарақай қочишини билишади албатта. Чунки арияимиздагилар ҳам тирик жон ва улар ҳам бу режим учун жон беришни исташмайди. Бундай кураш радикаллар усулидир.

Демократларимиз ҳам бор. Анчагина улар. Лекин улар бир бирига мағва тўкиш билан, кейин Ўзбекистондан хабарлар тарқатиш билан уни йиқитишмоқчи. Кўпчилик демократлар АҚШ, ҳамда Европадаги давлат раҳбарлари биздаги ҳақиқий аҳволни билишса, улар Ислом Каримов диктатурасига қарши чиқишади деб умид қилаётган бўлишса керак. Бироқ бу ҳам хом хаёл! Ўзбекистондаги коррупция муаммоси Ғарбни ташвишлантираётгани йўқ. Ташвишлантирган бўларди, қачонки уларнинг Ўзбекистонга инвестиция ётқизиш учун қизиқишлари бўлса эди. Кўриб турганимиздек, бундай қизиқишнинг ўзи йўқ.

Тағин яна бир кўринишдаги “курашувчиларимиз” бор. Улар ўзбек диний жамоалари. Бу “устамонлар” режимни дуо билан қулатишни мақсад қилганга ўхшайди. Оллоҳ лаънатига олса ва “Бўл!” – деса, яъни “Каримов режими, қула!” – деса бўлди экан. У шак-шубҳасиз қулайди. Аммо Оллоҳ “Бўл!” дегунига қадар неча ўн йиллар, балки асрлар ўтиб кетиши мумкин? Масаланинг мана бу томони уларни қизиқтираётгани йўқ.

Қиссадан ҳисса шуки, Ўзбекистондаги режимга қарши етарлик даражада кураш олиб борилмаяпти. Шу ўринда польшалик таниқлик Инсон Ҳуқуқлари курашчиси Марек Новицкийнинг  (1947-2003) баъзи жумлаларини эслаб ўтсак.  У ўзининг эсдаликларидан бирида Польша қамоқхоналарида қийноқларнинг тўхтатилишига эришининг яхши бир йўлини кашф қилганлигини ёзади. У ибора сифатида йўлда тўғаноқ бўлиб турган бир деворни келтириб ўтганди.

“Мақсад ўша деворни қулатиш бўлса, унинг ғиштларини битта-битта олиш билан ҳам деворни олиб ташлаш мумкин. Аммо деворнинг ичида шундай бир таянч нуқтаси борки, агар унга зарба берилса девор бир зумда қулайди”. – деб ёзганди Марек Новицкий. Унинг таъкидлаганига кўра, мамлакат қамоқхоналарига одамларнинг эркин кириб-чиқишига эришиш қийноқлар барҳам беради. Польшада шунга эришилган ҳам.

Бизнинг вазиятимизда эса, режимнинг таянч нуқтаси – бу коррупциядир. Мана шу иллат буткул йўқ қилинса, демак режим ҳам ўзининг барча иллатлари билан бирга барҳам топади. Бунинг учун пора беришни бас қилсак бўлди.

Тўлқин Қораев
Швеция.

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi