Тошкентда ишчи-хизматчиларга ифторга бориш тақиқланди

Тошкентда ишчи-хизматчиларга ифторга бориш тақиқланди
116 views
16 July 2013 - 9:27

Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотлари мутасаддилари ўз ишчиларига Рамазон ойида ифторга бормаслик тўғрисида кўрсатма берди. Озодлик манбаларига кўра, ифторга борган ишчи МХХнинг “қора рўйхати”га киритилишидан огоҳлантирилмоқда.

“Ифторга бормайсан”

744A49C0-CB2E-49F4-BE6F-BCD65C56B201_w640_r1_sБу ҳақда хабар қилган Озодликнинг Тошкентдаги манбасига кўра, банклар, солиқ инспекцияси, милиция, прокуратура, поликлиника каби давлат идоралари ходимлари ифторга бормасликдан огоҳлантирилган.

“Бугун мана Молия вазирлигига келдим. Бу ерда ҳам вазирлик ходимларига ифторга бормаслик айтилаяпти. Ҳар бир ташкилотнинг хавфсизлик бўлимлари бунга масъул этиб тайинланган. Улар тегишли задание олишган. Ҳозир улар ифторга бормаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб бораяпти. Жуда қаттиқ қаралаяпти”, деди манбамиз микрофонсиз суҳбатда.

Тошкентдаги Халқ банки бўлимларидан бирининг ходими раҳбариятдан ифторликка бормаслик тўғрисида буйруқ борлиги ва ходимлар ишдан кейин тўғри уйларига кетаётганини тасдиқлади.

– Бизда ҳам ҳеч ким ҳеч қаерга бормайди. Ҳамма уй-уйига кетади. Унақа ифторлик бўладиган жойларга боришмайди. Кўрсатма берилган. Бизларнинг ўзимизнинг ички назорат ходимларимиз бор. Улар томонидан ҳам кўрсатмалар берилди. Ҳамма ходимларга айтилган. Бизда унақа йиғилиб, олиб бориш йўқ,- деди Халқ банкининг ўзини таништирмаган ходими.

Банк соҳасидан яхши хабардор бўлган Озодлик манбасига кўра, банклар ходимларининг ифторликка бормаслиги борасидаги кўрсатма Марказий банк томонидан оғзаки берилган.

“Бу юқоридан пастга қараб, кўрсатма берган. Марказий банк барча тижорат банклар раисларига ифтор борасида айтган. Раислар келиб, барча бўлим бошлиқларига топшириқ берган. Банк ишчилари эса бўлим бошлиқлари томонидан огоҳлантирилди”, деди банк соҳасидан хабардор манбамиз.

“Ифторга борган МХХ рўйхатига тушади”

Тошкентдаги манбамизга кўра, давлат идоралари ходимлари агар ифторга борса, Миллий хавфсизлик хизмати назоратига тушишидан огоҳлантирилаяпти.

“Биринчидан, борилмасин деб айтаяпти. Иккинчидан, агар ифторга ёки жумага бораётган ишчи аниқланса, рўйхат тузилади. Шу тегишли идораларга исм-фамилияларинг кетади, деб қўрқитишаяпти. Шу МХХда сизларнинг отинглар рўйхатда туради дейишаяпти. Бу барча давлат идораларида бўлаётган гап”, деди Озодлик манбаси.

“Ифторга яшириниб бораяпмиз”

Озодликка гапирган тошкентлик солиқ инспекцияси ходими айрим ҳамкасблари билан ифторга яширин тарзда боришга тўғри келаётганини гапирди.

“Бизга ифторга бориш борасида унақа қаттиқ тайинланмади. Лекин раҳбарларимиз агар борсанглар, билдирмасдан боринглар дейишди”, деди солиқчи йигит микрофонсиз суҳбатда.

Ўтган йили Ўзбекистонда ифторга бориш билан боғлиқ ҳеч қандай чеклов кузатилмаган.

Лекин ишчилар орасида тушлик пайти жума намозларига борувчилар кўпайгани учун, айрим давлат идоралари тушлик вақтини ўзгартириб, соат 12дан 13гача қилиб белгилагани хабар қилинди. (Аввал тушлик пайти соат 13:00-14:00 бўлган)

Мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазони шариф бошланиши арафасида Тошкент бозорларида савдо қилаëтган ҳижобли аёллар ҳам¸ рўмолларини ечиш ёки расмийлар маъқул топган тарзда ўраш босими остида қолди. Акс ҳолда¸ улар савдо ўринларидан ажраб, бозорга қўйилмасликдан огоҳлантирилмоқда.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi