Давлатдан нима фойда кўраяпмиз?

Давлатдан нима фойда кўраяпмиз?
92 views
16 July 2013 - 11:37

getImage (75)Хар бир Халқ ўз Давлатидан маълум миқдорда улуш, фойда ва манфаат олади.  Бизнинг Халқимиз эса Давлатимиздан қандай фойда кўрмоқда?

Бу албатта мулоҳаза қилишимиз керак бўлган, фуқаро хамда жамиятимизнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида фикр қилишимиз керак бўлган бир мавзудир.

 Аввало,  Давлат ижтимоий ёрдам бераяптими ёки бера оладими Халққа?

(1)  Йўқ.  Давлат ижтимоий таъминот базасини жуда илгари ёпиб бўлган,  таъминлаш принсиплари деярли йўқ хисобда.  Халқ ўзи учун фақат ва фақат ўзи жон куйдиришга маҳкум.  Давлат Халқни фақат тобелик (мутелик) билан таъминлай олади.  Давлатнинг барча иқтисодий ва ижтимоий тузилиши Халқнинг даромади эвазига бино бўлади,  бир сўз билан айтганда,  Халқ хам ўзини боқади,  хам Давлатни.

Давлатимиз маъданиятни ривожлантира олаяптими?

(2)  Йўқ.  Давлат фақат маъданият кушандаси бўлиб келмоқда.  Халқни “бўлиб ташла ва хукмронлик қил” ёки “миллатнинг устидан ғолиб бўлиш учун миллийлигини йўқ қил” каби ғоялари билан олиб бораётган сиёсий дастури албатта маъданиятимизни қолоқлик томонга ўзгартирмасдан иложи йўқ.

Давлатимиз бизни хуқуқ ва эркинликларимизни таминлай олаяптими?

(3)  Йўқ.  Давлат фақат уларни поймол этиб келмоқда.  Жуда қўпол равишда инсон хуқуқлари айнан мана шу Давлат ва унинг органлари ходимлари томонидан муттасил бузиб келинмоқда.  Давлат сиёсатининг яккахокимликка (Диктатура) асосланиши ҳеч қачон ҳуқуқий жамият бўлмаслигининг ифодасидир.

Давлатимиз шартлари билан Халқ иродаси мутаносибми?

(4)  Йўқ.  Бу икки ҳодиса ўзаро номутаносиб.  Давлат хамиша шарт қўйишни истайди гарчи бу Халқ учун зиён заҳмат бўлса ҳам ва қонунан зид бўлса ҳам.  Халқ Адолат истайди.  Халқнинг хоҳиш истаги ва Давлат талаблари мутлақ зиддир,  шу сабаб бош қомусимизнинг 2-моддасида кўрсатилган “Давлат халқ иродасини намоён этади ва унга хизмат этади” деган бандлари аслида бўхтон ва ёлғондир.

Давлатимиз олиб бораётган сиёсий бошқарувнинг асоси Демакратиями? Диктатурами?

(5)  Демакратик тамойиллар парда этилиб бошқариладиган диктатурадир.  Сиёсий бошқарув мутлақ махфий ҳамда унга аралашиш жиноят ҳисобланади, бу эса демакратияга мутлақ зид.  Асосий қурол сифатида шафқатсиз жисмоний ва маънавий жазолаш қўлланилади,  яъни жиноят ила мухолифлар бартараф этилади.  Энг оғир қийноқ усуллари қўлланилиб фуқаролар қўрқув остида мажбуран ушлаб турилади.  Давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан яна бири бу ёлғон ахборот тарқатишдир.  Бу йўл билан Халққа кераклик сиёсий йўналиш бириктирилади.

Давлатнинг Халққа нисбатан кучсизланиши ёки қисман қудратдан четлашиши нималар хисобига бўлиши мумкин?

(6)  Давлатнинг демакратик ёки диктатура ниқобини тақиши унга Халқ тарафидан бўладиган босимнинг миқдорига қараб юз беради.  Халқ тарафидан қандай босим бўлиши мумкин? Босим шундайки бўладики чин мухолиф партиялар,  инсон хуқуқлари жамиятлари,  оммавий намойишлар,  ОАВ ва бошқалар орқали танқидни ўртага қўйиши ва Адолатни талаб қилиб чиқишлари керак.  Бу билан Давлат маълум даражада ўзини диктатура режимдан тия бошлайди хамда Халқ олдида мажбуриятларини ҳис қила бошлайди.  Агарда Халқ тарафидан бериладиган босим жуда суст бўлса Давлат албатта диктатура жорий этади.  Диктатура ўз ўрнида барчага ва барча сохаларга босим ўтказади.

Давлатимиз Коррупцияни шакллантирадими ёки уни бартараф этадими?

(7)    Давлат юртимиздаги коррупциянинг донери ва монархи деб айтак  хақиқатга яқиндир.  Коррупциянинг ривожи асосан хукумат идораларининг юқори лавозимларидаги мансабдор шахсларнинг саъйи харакатлари билан илдиз отади.  Давлат бевосита коррупциянинг ривожида иштирок этади,  бадални эса Халқ тўлайди.  Аслида Давлат коррупцияга қарши мисли кўрилмаган кураш олиб бориши лозим аммо бизнинг давлат порахўрларни эмас, Адолатпарварларни қамаш билан овора.

Ушбу жиноятчи давлатга ишониш мумкинми?

(8)       Йўқ.  Давлат ўз сиёсий доираси ўлароқ фақатгина куч ишлатиш принципини кўрсата олди холос,  унинг тамойиллари ёлғон ахборотларга мослаштирилган.  Мулк дахлсизлиги доимий равишда бузиб келинмоқда. Бунга мисол яшаш жойларини мажбурий бузишни олсак бўлади,  ёки мусодара қилиш ҳам мисол бўла олади.  Диний дахлсизлик мутлақ йўқ,  виждон эркинлиги хақидаги Давлатнинг ваъдалари унинг ўзи томонидан ўта қўпол тарзда бузиб келинади.

Солиқлар адолатли тақсимланмаган,  устама олиш усуллари авж олган,  айниқса ёқилмаган газга пул тўлатиш холатлари,  пена кўпайиш холлари кабилар мисолдир.  Агар банкларда ҳисоб рақамларингиз пулга тўлса ёки бирон кирди-чиқти,  жўнатмалар,  омонат ва кредит каби масалалар ортидан сизнинг маблағингиз хақида алоҳида бўлим шуғуллана бошлайди.  Агарда жиноий жавобгарликка тортилган бўлсангиз яъни муқаддам судланган бўлсангиз Давлат сизга бирор бир эшигини очиқ қолдирмайди,  бу эшиклар ҳатто сизнинг фарзанд ва ака укаларингизга хам ёпиқ қолади.

Давлатга на пулингизни ишонасиз ва на виждонингизни,  Давлат худди бир назорат камерасики унга ишониш эмас, ундан беркиниш бошнинг омон қолишига олиб келади.

Адолатга бир қадам