‘Президент Каримов узр сўрасин’

‘Президент Каримов узр сўрасин’
118 views
17 July 2013 - 11:18

Талабномага кўра, мамлакатга миллиардлаб пул келтираётган мардикорларни президент “дангаса” деб, Ўзбекистондаги 30 миллионли халқ кўз ўнгида ҳақорат қилган.

Президентга қаратилган мактубга имзо чекккан 51 нафар мурожаатчи “бу ўз халқини севмайдиган президентнинг” гапидир, деган фикрда.

Президент Каримов май ойида Жиззахдаги фермерлар билан учрашаркан, Россияда кўча супураётган ўзбекларни “дангаса” деб атаган ва улардан жирканишини билдирганди.

Мурожаатчиларга кўра, мамлакат ичкариси ва ташқарисида ишлаётган кўп миллионли мардикорларни “дангаса”, деб бўлмайди.

Мурожаатчилардан бири, сурхондарёлик Фахриддин Тиллаевнинг айтишича, улар Тошкентдаги 18та мардикор бозорига бориб, кунбай ишчилар билан гаплашишган.

“Мактубга имзо чекканлар орасида мардикорлар кўп” – дейди Фахриддин Тиллаев Би-би-си билан суҳбатда – “Аммо Ички ишлар вакиллари мардикорлар билан гаплашиб, рўйхатни янада кенгайтириишмизга йўл қўйишмади”.

Аммо Ислом Каримов Россия кўчаларини супурадиган ўзбекларни “дангаса” деб атаган ва президентнинг гапи Ўзбекистон ичкарисидаги мардикорларга қаратилмаганди.

“Бизнинг назаримизда президент бу билан барча мардикорларни “дангаса” деб атади ва шу боис омма олдида кечирим сўрасин” – дейди Фахриддин Тиллаев.

Хўрланган ва ҳақоратланган

“Мустақил Мардикорлар” касаба уюшмаси Ўзбекистондаги ишсизлик ва паст маошлар боис юрт ичи ҳамда ташқарисида турли юмушларни бажариб, пул топаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган.

Бироқ ушбу касаба уюшмасини Ўзбекистон ҳукумати расман рўйхатга олмаган. Уюшма аъзолари ўзларига нисбатан босимлар ўтказилганини айтишади.

Ўзбекистон ҳукуматининг жадал иқтисодий ўсиш ва минг-минглаб янги иш ўринлари яратилаётгани ҳақидаги даъволарига қарамай, миллионлаб ўзбеклар оила боқиш учун Россия ёки Қозоғистонга иш излаб кетганлар.

Четга кетишги имкони йўқлар эса катта шаҳарларга келиб, мардикорлик билан шуғулланишади.

Совет даврида баъзи талабалар қўшимча пул ишлайдиган Тошкентдаги мардикор бозори бугун ягона эмас. Пойтахтнинг турли гўшаларида йигирмага яқин шу каби бозорлар пайдо бўлган.

Сўнгги йиллари эса нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам мардикорлик қилишмоқда.

Аммо бу аҳволда ишлаш мардикорларнинг ҳуқуқлари топталишига, ёллаган одам қўлида камситилиши ва ё ҳатто таҳқирланишига ҳам йўл очиши мумкин.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари эса ушбу қатламни муҳофаза этиш ўрнига уларни таъқиб этиш, қувлаш ва жазолаш билан шуғулланади.

Ҳукумат эса бундайин мардикорлар қатлами борлигини тан олишни истамайди ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш йўлида на дастур, на режага эга.

“Мустақил Мардикорлар” касаба уюшмаси эса худди шу қатламга ёрдам бериш, уларнинг ишлаш ёки қариганда нафақа олиш ҳуқуқларини таъминлашни мақсад қилади.

Аммо фаолларнинг айтишича, кўчаларда ишловчи бу каби инсонларни “дангаса” деб атаган Ўзбекистон президенти ўзининг энг қашшоқ, энг ҳимоясиз ва энг ёрдамга муҳтож фуқароларига қандай муносабатда эканинин намоён этган.

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi