Мухолиф ҳамюртларимизни биз бирлаштирамиз!

Мухолиф ҳамюртларимизни биз бирлаштирамиз!
96 views
19 July 2013 - 9:59

Диктатурага мухолиф ҳамда адолат қарор топиши тарафдорларига!

Мақоламизнинг бундай номланиши бир инсоннинг эмас, барчамизнинг мухолиф фикрловчиларни йиғишда ҳиссамиз юксак эканини билдиради.  Мухолиф фикрлиларни жамлаш борасида олиб борилган баъзи ишларни айтиб ўтсак.  Биринчи навбатда, одамлар орасида вазият ва атрофни инобатга олган холатда одамларга сиёсат хақида, бўлаётган зулм хақида гапира бошлаш керак, албатта, шунда  сизга ҳамфикрлар топилади.   picture87

Ҳамиша яқин дўстларингиз билан жам бўлганингизда, бўлаётган адолатсизликлар ҳақида гап қўшиб туринг, улар аста секин сиз билан ҳамфикр бўла бошлашади. Аввало, одамларнинг аксари мухолифдир, фақат уларга мухолиф дардкаш йўқ, сиз ўша дардкаш бўлинг. Юртдошларимизни бизга айтган гапларини қисқарттириб сизларга ёзмоқдамиз.

1- мухолиф ҳамюртимиз:  Мен олдинлари сиёсатдан қочардим,   сиёсат хақида гапиргани қўрқардим худди мени хозир қамаб қўйишадигандек. Аммо вақт мени кўзларимни очди,   адолат учун курашиш кераклигини ўргатти.  Тез орада менда зулмга қарши мухолифлик кайфияти юзага кела бошлади. Аста секинлик билан жамиятдаги ноҳақлик хамда адолатсизликнинг негизи хозирги тузум эканини тушундим.  Эҳтиёткорлик билан фикрларимни баён этишни бошладим,   диктатурага нисбатан қўрқувим сўна бошлади.   Олдинига фақат ишонган баъзи дўстларим билангина бу хақда фикр билдирардим.   Кейинчалик мухолифлигимни йиғинларимизда айта бошладим. Одамларни реакцияси менга маълум,  мен қачонки Каримов хақида сўз олиб борсам, улар дарров қўрқувни ҳис этишади ва мавзуни ўзгартиришади.

Аммо ўша қўрқув ортидан барибир уларга мухолифлигимни юқтирдим.   Вақт ўтиб менга ҳамфикрлар кўпая бошлади.   Ҳар йиғилишда сиёсатимиз хақида албатта битта масала кўрилмасдан иложи йўқ энди.

2-мухолиф ҳамюртимиз: Мухолифлик – адолатнинг зулмга қарши нафрати ва кураши, деб хисоблайман.   Мен ёшлигимдан Каримовнинг кўп қаттоллигини кўрдим ва бу ишларни оддий гувохи бўлиб қолишни истамайман.   Мен одамлар билан бемалол сиёсатни мухокама қилавераман,   менга ўхшаганлар кўпайсин дейман. Мени шундай одатим бор, кўчадами,   жамоат транспортидами,   тўйлардами, бирорта нотаниш билан сухбатлашиб қолганимдами мен Каримовнинг “яхши” гина тарбиясидан ва сиёсатининг “тоза” лигидан гап бошлайвераман.  Одамларнинг деярли жуда кўпчилиги мухолиф фақат қўрқишади.   Аммо натижа бор, менга доим хамфикр топилади.

3-мухолиф ҳамюртимиз:  Каримовни жуда қаттиқ танқид этаман,   унинг диктатураси мен билган жуда кўп оилаларнинг шўрини қуритган,   шахсан мен хам кўп марта жабр кўрганман ва кўриб келаман.  Мен ёлғиз мухолиф эмаслигимни биламан, шунинг учун мухолифларни топишга уринаман ёки бошқаларда мухолифликни уйғотаман. Уйғотаман дейишимга сабаб шуки мухолифлик ҳаммада бор фақат уни бирор туртки билан уйғотиш керак, холос. Улар хам атрофда мухолифларни ҳис этишса албатта уйғонишади.

4-мухолиф ҳамюртимиз:  Одамлар тўйган бу қонхўрдан.  Одамларимизда яшаб тирик қолиш инстинкти мавжуд аммо курашиш,   жон фидо қилиш,  адолат талаб қилиш инстинклари йўқ,   топган гапини қаранглар “ўзбекман ўзимга бекман”.  Тавба ана битта золим сенларни қулга айлантириб динингни ҳам таҳқирлаб,   аёлларингни бошидан рўмолини олиб ташлаяптику, ўзларингни бошларингдан ҳам дўппингни олаяптику, хўш бошидан дўпписи олинган ўзбек ўзига бек бўладими? Ҳайрон қоламанда буларга.

5-мухолиф ҳамюртимиз:   Ёшим 24 да нима иш бўлса қилаверадиган ишчиман.  Ҳаромдан мутлақ ҳазар қиламан.  Ана ўша ҳаромхўрликлар туфайли олий маълумотли бўлишни хам истамаганман.  Ишсизларни бу Каримов сиёсатидан қандай азобда қолишларини сизлар билмайсизлар,  биз эса биламиз.  Бу давлатни қанча ерига умид билан иш излаб,  иш сўраб борамиз бефойда.  Олий маълумотлиларни ҳам қанчаси мана юрибди биз билан мардикор бўлиб.  Бу давлат ғамхўрлик нима эканини билмайди.  Мен хам мухолифман,  агар қўзғолон бошланса хамма атрофимдагилар жон деб чиқишади.

6-мухолиф ҳамюртимиз:   Дўстларим кўп,  ҳаммалари инсофли намозхон болалар.  Мен олдинлари сиёсатдан йироқ бўлганман.  ЎХҲ га аъзо бўлиб сиёсатимизни ўргана бошладим.  Қанча тушунганим сайин Каримовдан ва унинг сиёсатидан шунча нафратим оша бошлади.  Мен дўстларим орасида ташвиқот бошладим,  ЎХҲ ни таништирдим,  Каримовга қарши кайфиятни уйғота бошладим.  Улар мендан бошида хадиксирашди лекин вақт ўтгани сайин баъзи бирлари мендан хуфёна бир нарсаларни сўрай бошлашди,  кейин эса уларни сони кўпайиб қолди.  Мен уларга иложи борича аниқ маълумот етказаман шунинг учун энди улар хар хил миш мишларга ишонишмайди мендан сўрашади.  Бора бора мана хозир бир ўй дўстлар сиёсат хақида гаплашамиз.  Бир биримизни маълумот билан сийлаймиз,  нима янгилик бўлса баҳам кўрамиз.

7-мухолиф ҳамюртимиз:   Мен билан танишларим эхтиёт бўлиб гаплашадиган бўлиб қолишган,  сабаби мен ашаддий мухолифман Каримов диктатурасига.  Кўп ерда мени гапиртирмасликка харакат қилишади аммо бари бекор,  мен уларни гапиртирвораман.  Ҳаммалари билишади мен ҳақиқатни айтишимни аммо қўрқишади.  Мен барибир ўз ҳамфикрлар дўстларимга эгаман.  Ҳеч кутмаган қўрқоқ биродарларим биринчилардан бўлиб менга ҳамфикр бўлишди.  Улар менга Каримовнинг шарлатан эканини исботловчи видео тасвирларидан кўрсатишимни илтимос қилишади,  мен эринмай кўрсатиб кўзларини очиб қўяман.  Базида 5-6 киши алохида ерга бориб олиб роса сиёсат хақида сухбатлашамиз.

8-мухолиф ҳамюртимиз:   Одамларга бефарқлик одатий хол,  уларга бўлаётган ишларни етказишни маъқул кўраман.  Масалан мендан кўпинча сўрашади сиёсатнинг ёлғонлари тўғрисида.  Мен  “Фонд форум” ва унинг раҳбари ким эканини,  диндорлар нега босим остида эканини,  МХХ нега бунчалар одамларнинг ички кийимигача аралашишини ва бошқа нарсалар хақида тушунтириб бераман уларга.  Одамларни кўпчилиги диктатура билан демократияни фарқига боришмайди.  Эркинлик билан озодлик аслида қандай бўлишини ҳис этишмайди.  Мен кўпчиликнинг фикрини ўзгартириб қўяман,  кейин худди олдин уйқуда юриб энди уйғониб кўп нарсаларни тушуниб қолганини айташади.  Каримов хам мана шу баъзи нарсаларни одамлар тушуниб қолишидан,  уйғонишидан қўрққани учун сиёсатини доим беркитади,  унга қизиққанларни йўқ қилади.  Мана шу ерда биз ўзимизга савол бермаймизда “Каримов сиёсатни адолатли бошқараётган бўлса нега биздан яширади?” деб,  чунки жавоб оддий: Каримов сиёсати Диктатурадир.

Азиз ўқувчилар!  “Адолатга бир қадам” ижодий гурухимиз фаоллари бу мақолани тўғридан тўғри жамиятимиздаги фуқаролар билан хамсухбатлик чоғида йиғиб ёздик,  албата бизнинг гуруҳимиз бир неча ёшлардан ташкил топган ва биз Халқ ичра юриб улардан эшитганларимизни сизларга етказишга харакат қилаяпмиз.  Сизлардан хам адолат қарор топиши учун ўз ҳиссаларингизни қўшишларингизни илтимос қилиб қоламиз.

“Адолатга бир қадам” гуруҳи

19.07.2013

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi