“Ўзбек” атамасининг келиб чиқиши ҳақида

“Ўзбек” атамасининг келиб чиқиши ҳақида
251 views
19 July 2013 - 10:09

Ғарб олимларидан бўлмиш Аллен Ж. Франк ва Петер Б. Голден ўзбекъ атамаси Туркистон кенгликларида Олтин Ўрда хони Ўзбекхондан анчагина олдин пайдо бўлган деб таъкидлашади. Баъзи олимлар,масалан, М.Эрматов ъўзбекъ сўзининг пайдо бўлишини турркий қабилалардан бўлмиш уз(уз)лар билан боғлайди.HD

Тарихчи олимларнинг ёзишига кўра, ХИИ асрда яшаган муаррих Усама ибн Мунқиз “Китаб ал-Иътибар” асарида Мосул амирининг исми Ўзбек эди деб қайд этади..Машҳур муаррих Рашдиддин Фазлуллоҳ ал-Ҳамадоний ҳам ўзининг “Жоме ат-Тавориҳ” асарида илгезидийлар сулоласига тегишли Табриз ҳокимининг исми Ўзбек Музаффар деб маълумот беради. Жалолиддин Хоразмшоҳ қўшинбошлиқларидан бирининг исми ҳам Жаҳон Паҳлавон Ўзбек бўлгани маълум.
Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» атамаси хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312-1340) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини уқтириб ўтишдан иборат.
Мен «ўзбек» атамасининг келиб чиқиши муаммосига ёшлик чоғларимдан қизиққанман.Ҳозир бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтирмоқчи эмасман.Мавриди келганда бу масала акс этган тарихий-бадиий асарларимдаги фикрларимни жамлаб сизга етказишга уриниб кўрарман.
Ҳозирча эса “ўзбек” атамасининг келиб чиқиши билан боғлиқ бир фаразнинг уч киши томонидан айтилиши ҳақидаги маълумотни сизнинг эътиборингизга ҳавола қилрмоқчиман,холос.

1

0287

Бу фаразни дастлаб 1988 йилда ёзилган,аввалан “Шарқ юлдузи” журналида босилган,сониян 1991 йилда наср этилган “Самарқан хаёли” китобимнинг туркийларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ мулоҳазалар давомида ёзиб ўтган эканман:
“…Уларнинг (яъни ўзбекларнинг.Х.Д.) номини кўпчилик тадқиқотчилар Олтин Ўрда хони Ўзбек (1312-1340) номи билан боғлашади.
Хўш,”ўзбек” сўзининг этимологияси,”ўзбек” атамаси қачон ва қандай пайдо бўлган. Бу ҳақда турлича қарашлар мавжуд. Менинг ўйлашимча, бу атама қадимий аждодимиз Ўғизхон номи билан бўғлиқ бўлиб,”Ўғизбек” сўзининг “ўзбек” бўлиб кетган шакли бўлса ажабмас.Нима бўлгандаям,ъўзбекъ атамаси жуда қадимий даврларга бориб тақалади.
Милоддан олдинги ХИИ асрга таалуқли Аш-Шира (Ассирия) битиклари (Ўрта) Осиёнинг бепоён даштларидан бостириб кирган скифлар (искитлар) босқини ҳақида хабар берар экан,бу жанговар кўчманчи қабилалар номини ишгауз,уларнинг бошлиғининг исмини Испак деб маълум қилади.Туркий халқлар тарихи билан жуда яхши таниш бўлган одам “ишгауз” деган ном аслида “ўғиз” номи билан боғлиқлигини тезда пайқайди.
Маълумки,йигирма тўрт уруғдан иборат бу туркий қабила (уюшма) икки йирик гуруҳдан иборат бўлиб,бири “ичўғиз” (ички ўғиз”,иккинчиси “ташўғиз” (ташқи ўғиз) деб номланган.
“Ичўғиз” номининг Ас-Шира битикларидаги “ишгауз” сўзига нақадар ўхшашига эътибор верган бўлсангиз керак.Ўша қадимий битикларидаги Испак сўзига келсак,аш-шираликлар босқинчиларнинг ўзларига бегона,номаълум исмларини бузиб ёзишлари табиий.Аслида эса скифлар бошлиғининг исми Ўғизбек ёки шу исмнинг қисқарган шакли – “Ўзбек” бўлганига шубҳа йўқ (қолаверса,ён-атрофдаги бошқа халқлар ҳам ўзбекларни ъозбак” деб аташини эътиборга олсак,бу фикримиз қатъийлашади).Тарихда бундай бузилишлар жуда кўп учрайди.Аждодларимиз – саклар,массагетлар ва уларга мансуб қаҳрамонлар номи юнон муаррихлари асарлари орқали бузилиб етиб келган.Бу исмларнинг аслида қандайлигини билмаймиз. Қолаверса,муаррих нотаниш тилда ишлатган исмларнинг баъзан нақадар бузилишини жуда яқин ўтмишимиздан мисол билан исботламоқчиман.Хоразмлик буюк муаррих Баёний русларнинг Хива шаҳрини босиб олиш билан боғлиқ воқеалар баёнида Чор Россияси қўшини бошлиқларининг номларини,жумладан Кулачов,Веруфкин ном
ларини тилга олади.Бу номлар русча бўлиб,аслида Головачёв,Верёвкин бўлган.Худди шу бузилиш оқибатида “Ўзбек” (Ўзбак”) Аш-Шира битикларида “Испак” бўлиб кетганига аминман.

Бу фаразни иккинчи бўлиб,узтоз Асқад Мухтор дастлаб “Тафаккур” журналида қисман “Тундаликлар” сарлавҳаси билан босилган,кейинчалик 2005 йилда нашр этилган “Уйқу қочганда” китобидаги қайдларнинг бирида қуйидагича баён этади:

«Ўзбек халқининг номини Ўзбекхон номи билан бўғлашади.»Ўзбекхон» ўзи қаердан келиб чиққан?
Менимча,бу сўзнинг (демак,халқ номининг ҳам) тарихи жуда узоқ.721 йилда туркий қабилаларнинг қурултойи бўлган.Шунда Билга ҳоқон ўз нутқини бундай сўзлар билан бошлайди:» Эй,турк ўғиз беклари!» «Ўғиз» у вақтда «қабила» маъносида ишлатилган.Демак,»Ўғиз беги» — қабила бошлиғи деган сўз. Ўғиз беклари замонида элнинг анча имтиёзли бир қатлами бўлган.Ўзбеклар туркийларнинг ана шу қатламига мансуб табақадан келиб чиққан,деган фаразим бор.»

Учинчи бўлиб бу фараз хусусида таниқли адиб Тоҳир Малик ўз веб-саҳифасида қуйидагича мулоҳаза билдиради:

“Озбек атамаси ҳақида турли фикрлар мавжуд.Тарихчи олимларимиз таъбирича: ъўзбек” – ўзига ўзи бек” дегани.Яна бошқа таъбирда ўзбек тарихини Ўзбекхондан бошлашади.Бу икки фикрда ҳам мантиқий асос йўқ.Аввало,ер юзида яшаётган каттами-кичикми ҳар бир халқ ўзига ўзи бек,бошқага тобе бўлишни истамайди.Иккинчидан,агар тарих Ўзбекхондан бошланса,бу хонга “Ўзбек” деб ким исм берган? Бу исм осмондан олинмагандир.Демак,бу ном.бу атама аввал ҳам бўлган.
Мен тарихчи эмасман,олимликка ҳам даъвоим йўқ.Бироқ,бу хусусда қатъий фикримга эгаман. “Қирғиз” – қир ўгузи,”Гагауз” – кўк ўғуз демакдир. Туркий халқларнинг бобоси Ўғузхон бўлганлар. Бу ҳақда қадим тарих китобларида етарли маълумотлар бор. Айни Ўғузхон даврларида қавмларга (оилаларга) ном берилган: уйғур,қорлиқ,қибчоқ,қанғли…(бу тарихга қизиққанлар Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” асаридан баҳраманд бўлсалар дуруст). Бизнингча ъўзбек” – Ўғуз беги демакдир. Яъни Ўғузхон саройига яқин оила шундай аталган. Бу ҳол Европада ҳам бўлган.Масалан.Россияда ъдворянин” деган табақа бўлган,яъни “прилиженниый к царственному двору” – подшо саройига яқин бўлган киши. Яна Европада лорд,герсог,барон… каби табақалар борки, барчаси ҳукмдорга қанчалик яқинликни ажратиб туради. Ўғуз беклари ҳам саройга шундай яқин бўлганлар.
Тарихчи олимларимиз ўзларининг Якубовский,Бартолт,Бертелс каби устозларининг айтганларини маҳкам ушлаб олмасдан асл манбаъларни ўрганиб,таҳлил қилиб фикр юрутсалар дуруст бўларди. Бизнинг тарихимизни ўрганиб,китоб ёзганлари учун у зотлардан миннатдормиз.Бироқ бу борада бир ҳақиқат мавжуд: бир миллат тарихини ўрганиб баҳо бераётган бошқа миллат вакилининг баён этилган фикрида албатта ўз миллати манфаати ётади.Ана шу манфаат холислик йўлини тўсади.»

* * *

Юқоридаги келтирилган “ўзбек” атамасининг келиб чиқиши билан боғлиқ бир фаразнинг уч шахс томонидан бир хил асосга таяниб билдирилиши бежиз бўлмаса керак.Менимча, бунда аниқ бир тарихий ҳақиқат намоён бўлмоқда.

Кейинги ёзувларимизда бу хусусдаги фикрларимизни давом эттириш нияти билан ҳозирча нуқта қўяман.

Хуршид Даврон

“Файсбокдан” олинди

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi