Мисрдаги Эшаклар Жамияти

Мисрдаги Эшаклар Жамияти
49 views
20 July 2013 - 6:06

Эшакка ўхшашга уриниш тарихда анча узоқ даврларга бориб тақалади. Буни балки эшакнинг баъзи “яхши” сифатларига боғлаш мумкиндир. Баъзилар арслоннинг жасорати ва кучлилиги туфайли унга ўхшашга уринсалар, эшакка ўхшаш ҳам унинг хотирасининг кучли ва сабрли бўлишига алоқадор бўлиши мумкин.images

Шунинг учун баъзи сиёсий ва ижтимоий ташкилотлар эшакни ўзларига рамз сифатида танлаганлар. Буларнинг энг машҳури сифатда бугун АҚШда ҳокимиятда бўлган Обаманинг Демократлар партиясини кўрсатишимиз мумкин.  Бундан бошқа ҳам ўзларини эшакка ўхшатиб, фаолият олиб борган “эшаклар жамияти ва эшаклар клуби” номи билан танилган гуруҳлар бўлган.

Аммо мусулмонларнинг жамиятларида бу кўп кўринмаган воқеъаликдир. Чунки мусулмон жамиятларда эшак соддаликнинг, ўжарликнинг ва бошқаларга хизматкор бўлишнинг рамзи сифатида кўрилади. Қуръони Каримда ҳам китобларни ўқиган ва ёд олган, аммо уларга амал қилмаган яҳудий олимлари эшакка ўхшатилган:

“Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. («Устларига Таврот юклатилган»лар – яҳудийлардир. Аллоҳ таоло уларни устига китоб ортилган эшакка ўхшатмоқда. Худди эшак устидаги китобни кўтариб чарчаса чарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди.)” (Жума сураси 5 оят)

Шунинг учун мусулмон жамиятларда эшакка ўхшашга уриниш маъқул кўрилмайди ва бу ҳайвонни ўз ташкилотига рамз қилиш кўп ҳам учрайвермайди. Аммо Мисрда ташкил қилинган “Эшаклар Жамияти” (“Жамиятул Ҳимор”) бундан истиснодир. Бу жамиятнинг ташаббусчиларига ва уларнинг фаолиятларига қарайдиган бўлсак, булар Мисрда фанатик секуларизмни ва ғарбчиликни идеология, тафаккур ва санъат соҳаларида тадбиқ қилишга уринган ва бугунги кунда ушбу мамлакатдаги исломий ҳукуматни севмайдиганларга донишмандлик қилаётган шахслар эканлигини кўрамиз.

“Эшаклар Жамияти” 1930 йилда “ёрдамсевар ташкилот” сифатида ғарбчи ва секуляр санъатчи бўлган Зеки Тулаймат раҳбарлигида тузилганди. У пайтлар опера театрининг мудири бўлган Шукри Роғиб ҳам ушбу жамиятнинг таъсисчиларидан эди.

Кейинчалик ўлканинг бундай (ғарбчи ва секуляр) фикрдаги санъатчилари, газетачилари ва ёзувчилари ушбу жамиятга аъзо бўлишди. Масалан, Мисрда ғарбчилик мафкурасининг отаси ҳисобланадиган Тавфиқ ал Ҳаким ушбу жамиятнинг энг машҳур аъзоларидан эди. Тавфиқ ал Ҳакимнинг “Ҳикматул Ҳимор” (Эшакнинг Ҳикмати)  номли ҳажвий китоби ҳам бор. Буни унинг лақабидаги “ҳикматли, ҳикмат аҳли” маъносидаги “Ал Ҳакимга” боғласак, “Тавфиқ ал Ҳакимнинг Ҳикмати”, дейишимиз ҳам мумкин. Чунки у ўзини эшак сифатида танитиб, бу жамиятга аъзо бўлган ва эшакни ақлли ҳайвон ўрнида кўриб, бу китобини ёзганди.

“Эшаклар Жамияти” аъзоларининг машҳурлари орасида Тоҳа Ҳусайн, Аббос ал Аққод, Аҳмад Режаб, Ас Сайд Бадр, Надия Лутфи шахслар бор ки, улар секуляр ва ғарбчи мафкурадаги инсонларни  ўзларига эргаштирган таниқли ёзувчилар ва санъаткорлардир. Булардан бошқа ҳам “Эшаклар Жамияти” карвонига қўшилган кўплаб ёзувчилар, санъаткорлар ва журналистлар бор.

Улар жамиятарига бундай исм берилишига сабаб сифатида эшакнинг жуда сабрли ҳайвон эканлигини айтганлар. Фақат ушбу жамиятни тадқиқ қилганлар 1930 йилларда Мисрни ўз назоратида тутган инглизларнинг ушбу жамиятнинг ўртага чиқишида катта роли борлигини таъкидлаганлар. Шунинг учун ҳам бу жамият аъзоларини Миср ва Миср халқининг эмас, инлизларнинг эшаклари, дейиш мумкин.

Ушбу жамиятда худди масонлар жамиятида бўлгани каби тараққиёт даража тизими бор эди. Даража беришда ҳам эшакларнинг сифатларини ишлатишарди. Масалан, жамиятга янги кирганларга “тушовли эшак”, кейинги даражадагиларга “Барзаали”, яъни “хўржинли эшак” унвони бериларди. “Барзаали” аввалги мақоламизда айтиб ўтганимиз каби, Муҳаммад Барадейнинг лақабининг аслидир. Жамият шуъбаларининг раисларига “катта эшак” даражаси бериларди. Жамият Раиси эса “Энг Катта Эшак” (Ал Ҳиморул Акбар) унвонига соҳиб эди…

Ёрдамсеварлик байроғи остида фаолият олиб борган бу жамиятни 1993 йилда Ҳусни Муборак жамиятнинг исми Мисрликларнинг урф одатларига зид, дея тақиқлаганди. Унинг аъзолари жамиятларини қайта қуриш учун ташаббус кўрсатдилар, аммо бу рад қилинди. Ҳозирги ҳарбий тўнтариш (хунта) даврида “фикр ва жамоатчилик ташкилотлари тузиш” эркинлигидан фойдаланиб, улар ўз жамиятларини қайта қуришлари мумкин. Чунки Мисрда фанатик ғарбчиликни тамсил қиладиган шахслар ушбу “мадрасада” тарбия олганлар.

Аҳмад Варол (Ahmet Varol)

habervaktim.com