Пахта ҳам, ғалла ҳам–ўлим!

Пахта ҳам, ғалла ҳам–ўлим!
41 views
21 July 2013 - 11:13

Айни кунларда Ўзбекистонда бўғдой ўрими авж олган пайт. Жиззах вилоятида кимда хусусий юк автомашинаси бўлса, ҳаммаси мажбурий ғалла ташишга сафарбар этилган. Жиззах туманидаги Тоқчилиқ қишлоғилик 28 ёшлик Ғолиб Олимович Комилов юк автомашинаси бўлгани учун уни тоғли Бахмал туманига ғалла ташишга юборишган. Тоғли ҳудудда йўллар ўта хавфли бўлишини ҳамма билади – бундай ҳудудларда машиналарнинг пастликка ағдарилиб кетиш ҳоллари кўп содир бўлади.indir

            18 июль куни Ғолиб Комилов давлатга топшириш учун ғалла олиб келаётганда тоғли йўлда аварияга учраган, яъни машинаси жарга ағнаган. Шофернинг ёнида бўғдой эккан фермер ва яна бир одам бўлган. Авария натижасида Ғолиб ва нотаниш одам ўша жойда ўлишган, фермер эса касалхонада оламдан ўтган.. Ғолиб Олим аканинг ягона ўғли эди. Ғолибнинг уч фарзанди бор эди. Кеча Тоқчилиқ қишлоғида Ғолибнинг дафн маросими бўлди. Одамлар «Пахта ҳам ўлим, ғалла ҳам ўлим экан-да!» дейишмоқда.

Гап шунда-ки, бир неча йил олдин тиббиёт ходимларини пахта теримига олиб чиқишганда уч аёл зовурга тушиб кетганди. Иккитасини одамлар қутқаришган, бироқ тоқчилиқлик ҳамшира аёл ўлганди. Кейинги йил маҳаллий ҳокимият мактаблар ўқувчиларини пахтага қувганда Тоқчилиқ қишлоғидаги К.Фозилов номли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари маршруткада кечқурун пахтадан қайтиб келаётган пайтда мактабга сал етмасдан аварияга учрашган. Натижада шу мактабнинг аёл ўқитувчиси ўлган, бир неча болалар эса жиддий жароҳатланган эди.

Қўшни йигит.

20 июль, 2013 й.

Жиззах тумани, Тоқчилиқ қишлоғи