Хўқанд тарихи ва адабиёти (5)

Хўқанд тарихи ва адабиёти (5)
25 views
21 July 2013 - 11:33

I  ДАФТАРДАГИ ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР

***

 ХЎҚАНД  ШАҲАРИНИНГ ДАРВОЗАЛАРИ

            Шералихон даврида Амир Насруллохонга қарши шаҳар атрофини катта девор билан ўраб олдига чуқур ўра қазиб мудофаа истеҳкоми қилган эди. “Қўрғон” деб юритилган эди. Уч томони суйру бўлиб, ўрмалаб чиқаоларлик эди. Ташқари томони тикка бўлуб, юқори учларида ўқ отиш учун қилинган милтиқ учи сиқарлик кичик тешикчалар бор эди. Бу қўрғон тупроқдан бўлуб, йўғон пахсалар қабатидан иборат эди. Душман ҳукм этса, ташқаридаги ўрга сув қуйиб юборилади. Қўрғоннинг 12 ерида дарбозлари бўлуб, дарвозахоналар 8 метрлик узунликда, 5 метр кенгликда бир ёйиқ хона бўлуб, ташқарига қараб ёпиладурган катта, қалин, маҳкам темир турмли ёғочдан ясалган темир занжирли дарбоза бўлар эди. Махсус дарбозабон шунда туриб кеч беркитиб, эрта очар, дарвозахонанинг ҳар икки ёнида айвон, суффалар ва 2та ҳужралари бор. Қўрғон тефасига чиқадурган зина бор эди.QOQON

(14 с.) Булар ҳаммаси лойдан эди. Бул 12 дарбозалар бир биридан узоқда ва яқинлиги бир қилда бўлмай, турлича эди. Катта кўча карвон йўлларига қурилган эди. Ғарб томонда Ғози ёғлиқ дарвозаси ўнг томонда қудуқлиқ Лав-Лак дарбозаси. Булар бир-бирига яқинроқ эди.

Ғарби-Жанубида Исфара дарвозаси бўлуб, Афғонбоғга бу дарбоза билан кирилар эди. Шимол томонда Сармозор дарбозаси, ундан сал кейинроқда Ганжи равон дарвозаси. Бу дарбозалар ҳам бир-бирига жуда яқин эди. Сўнгра Навбаҳор дарбозасидур. Шаҳарнинг шарқида эса тоғлиқ дарбозаси. Бунга узоқроқ бўлган Риштон дарвозаси, Жануб томонда Сух дарбозаси, сўнгра Қатағон дарбозаси бор.

Ғози ёғлиқ дарбозаси

Қудуқлик   дарбозаси

Исфара дарбозаси

Сармозор дарбозаси

Ганжи равон дарбозаси

Навбаҳор дарбозаси

Тоғлиқ дарбозаси

Марғилон дарбозаси

Риштон дарбозаси

Сўх дарбозаси

Қатағон дарбозаси

(14 с.) Яна бир дарбоза Ғози ёғлиқ билан Исфара дарвозалари ўртасида  бўлса керак. Сўраб биламиз. Харитада йўқ.

*             *              *

(110 с.) Хўқанд шаҳарида бўлган тарихий бинолардан мадрасалар тўғрисида

Мулла Йўлдошнинг кўрсатуви бўйича:

1. МАДРАСАИ ХОНХОЖА.

Бу мадраса ҳозир бутунлай бузилиб тамом билнмай кетди. Побаклик мадрасаси деб ҳам аталар эди. Ҳозирги 18нчи участкада ўтун бозори турган ерга яқин эди. Бир қабатлик хиштлик мадраса бўлиб, ғарбга қараган эшиги бор. Хонақосидан бошқа 40 чоғли истиқомат учун ҳужралари бўлган эди. Бунда ҳушерлик Шоир Ориф домулла Муҳаммад Қосим ўғли мударрис имом бўлуб ўтган. Яна Шоир манзилини ҳам шул мадрасада муаззин бўлиб ўтган. Мактабдор ҳам бўлган эмиш. Мадраса жуда зак жойда бўлганидан тезда бузилиб кетди. Бу мадрасанинг солдирган киши Норбутахон даврида унинг бек ва уламоларидан бўлган Ахсилик Хонхожа Юсуф Алихожа ўғли деган киши экан.

2. МАДРАСАИ МИР.

Яъни Норбўтахон томонидан бино қилдирилган мадраса бўлиб Катта қабристонга яқин жойда (18нчи участка) Янги чорсу деган жойдадир. Бу мадраса ҳозир ҳам бор.

3. МАДРАСАИ ҲАКИМ ТЎРА – деган бўлиб, бул ҳам шул 18нчи участкада (собиқ Молотов номидаги кўчада) артезан суви қудуғи бор жойда бўлиб, ярми кўчага тушиб кетган. Ярми турибдур. Умархоннинг жияни Ҳакимхон Тўра Маъсумхон тўра ўғли томонидан бино қилдирилган эмиш. Демак, Умархон даврида тушган бўлади. Дегрезлик маҳаллага яқин жойда.

Қўқон хонларининг авлоди

НОРБЎТА БИЙ: Бундан Олимбек, Умарбек, Фозилбек, Рустамбек, Ёдгорбек номинда ўғуллари бўлган.

ОЛИМБЕКдан: Муродбек, Шоҳруҳбек, Ойимхон /қиз/.

УМАРБЕКдан:  Муҳаммад Аминбек

МУРОДБЕК БИН ОЛИМБЕКДАН: Шохруҳбек, Саримсоқбек, Ҳайдарбек, Каттабек.

ШЕРАЛИБЕК БИН ҲОЖИБЕКДАН: Саримсоқбек, Худоёрбек, Султонмуродбек, Сўфибек, Маллабек, Офтоб олим, Норчучук ойим, Моҳлар ойим.

САРИМСОҚБЕКДАН: Шоҳмуродбек.

ХУДОЁРБЕКДАН: Муҳаммад Аминбек, Насриддинбек, Файзуллабек, Сайид Улуғбек, Ўрмонбек, ибн Йаминбек.

МАЛЛАБЕКдан: Сайид Султонбек.

ҲОЖИБЕКДАН:  Шералибек, Улуғбек, Бекуғли бек.

ЎРМОНБЕК БИН ХУДОЁР

1284нчи йил ҳижрий  /1866нчи мелодийда/  Дарвоз шоҳининг қизи Кичик шоҳ ойим – Сухан оро хоним томонидан Худоёрхоннинг Ўрмонбек номидаги ўғли туғилди. Бунинг онаси кўп ўтмай вафот топган эди.  Бунинг Оғача ойим номидаги уйғур қизи (бу хотун асли Ўш шаҳаридун бўлуб Убайдуллохожа номли бир Қошғорли кишининг қизидур). Бу хотун Ўрмонбекни сақлаб олиб тарбиялаб катта қилган, сўнгра Тошкендда вафот топган. Ўлганда жанозасини жуда катта тантана билан ўтказиб кўмганлар.

Шул йили Соҳибзода ҳазрат вафот топиб ўринларига ўғиллари Эшонхон ҳазрат ўлтурди. (Миниб юрган қора отини ясатиб тобут олдида жиловлаб борган. От кўзидан ёш оқизиб борган эмиш).

Амири Бухоронинг кейинги Худоёрнинг Хуқандга ғолиб келганида Қатағондаги ўрдага келиб тушди, деб кўрсатилади. Ҳам Хўқанднинг мўътабарларидан Соҳибзода ҳазрат, Сулаймонхожа эшон шайх ул ислом, домулла Абдулваҳҳобхожа қози калон, Мавлавий Чубин, номдор ҳунарманд усталардан усто Пирназар, тўпсоз, уста Бухорий гулкор, Бухорога юборди. Орқадан ўзи ҳам кетди. (“Мунтахаб-ут-таворих”)

1283нчи йили (мелодий 1866-67) булардан олдинги зотлар қайтиб келдилар. 1286нчи ҳижрийда (1869-70) Муҳаммад Алихон саройи ўрнига Арк биноси ўрнига янги ўрда солинди. 

ПОМИР ТЎҒРИСИДА

XIX  асрлардан буён Шарқий Памир ҳам шимол томонлари, Олой тоғлари томонларда яшовчи қирғизларнинг ўзларига махсус бир беклиги бор эди. Энг сўнгги беги аёл – Қурбонжон додхоҳ номида бир хотун эди. Бу хотун ўзининг устоз дабири орқасинда бу тарафларни идора қилиб келар эди. Хўқанд хонлигига тобеъ сифатида эди. Ички идораси бутунлай ўз ихтиёрида эди. Хонлик битилгандан кейин бу беклик ҳам битирилди. 1895нчи йилда эди, бутун Помир Хитой, Бухоро амири, Афғонистон, Русия ўртасида тақсим этилди. Кўпроқ бўлаги Русия хиссасига тушди.

САЙЙИД СУЛТОННИНГ ХОН КЎТАРИЛИШИ

Ёрмозор деган жойда Мулла Олимқул эшик оғаси (қирғиз-қипчоқ)нинг ташаббуси билан бир катта мажлис чақирилади. Бу мажлисда Марғилон, Андижон, Намангандан вакиллар бор эди. Тарихи 1280 нчи ҳижрий (мелодий 1863-64) тўнғуз (хўк) йили 6нчи кун сафар ойи сешанба куни эди. Бунда Хўқанд тахтига Сайил Муҳаммад Султонхон бин Саййид Малла Баҳодирхоннинг хон қилиб кўтардилар. Бу ёш хон болага оталиқ қилиб мулла Олимқул сайланади. Тошкандга Нор Муҳаммад қушбеги ҳоким қилиб юборилади (Мулла Алимқулнинг қайин отаси экан). Муродбек бин Саримсоқ бекнинг Қўқонда ўлдирилади.

ҚОРА ТЕГИН – ДАРВОЗ ТОМОНЛАРНИ ҚЎШУШ

1239нчи йилда (мелодий 1823-24) Муҳаммад Али вақтида шул томондан келган тожик сараскарларининг ёрдами билан Дарвоз вилояти олиниб Фарғонага итоат этдирилади. Дарвозанинг беги (хони) узл этилиб, ўрнига Шоҳи қушбеги номли бир тожик сараскар ҳокими Дарвоз этиб таъйинланади. Собиқ Дарвоз беги Маҳмудбек Фарғонага хон ҳузурига юборилди. Лекин йўлда вафот этди. Шоҳимардонга келтирилиб шунда кўмилди (мелодий 1821нчи йилда эди).

 ХОННИНГ ҲАМАҚОТИ

Худоёрнинг катта ўғли Насриддинбек Султонмуродбекнинг қизига уйлангандан кейин унинг Андижонга ҳоким қилиб қўйилди. Унинг ҳолидан хабардор бўлиб тарбиялаб туришнинг Андижон шайхулисломига топширилди. Натижада Андижон фозил ва Шоирлари Насриддиннинг атрофига тўпланадилар. Адабий мажлислар  бўлиб туради. Буни эшитиб бошқа шаҳарлардин ҳам Шоирлар ва сухансозлар саройи доирасига кела бошлайдилар. Чунончи Исфаралик танқидчи Шоир мирзо Худоёр, ҳам машҳур Шоир ҳожи Муҳиддин Муҳий ҳам бошқалар доим саройда бўладилар.

Насриддинбекда ўзини Умархон сингари Шоир ҳам Шоирлар дўсти блишга ҳавас уйғонади. Ниҳоят бу Шоир ва адиблар Насриддиннинг шеърга ўргатадилар. Насриддин қофиялик, мазмуни расо бўлган шеър парчалари ёзиб Шоирлардан тузаттириб юради. Тахаллуси “Шаҳзода” қўйилади. Бир-икки йилдан кейин ўзи ҳам ғазаллар чала қасидалар ёза оладиган бўлади. Бошқаларни ёрдами, кўмаги билан бир қасида ёзиб Шайх-ул-исломотлиқга кўрсатади. Ул киши диққат ва эътибор билан кўриб чиқади. Қасида ҳақиқатдан ҳам маъно ва мазмун томонидан жуда мувофиқ бир бадиий қасида дебтопади, унга таҳсин қиалди. Шундай бир ижодга эга бўлгани учун қутлайди. Бунга қаноат қилмаган ёш Шоир ўз қасидасини отаси Худоёрхонга юбориб ўқиб беришни, отасидан “Раҳмат-баракаллоҳ” деган сипоришга эга бўлишни кўнгли қаттиқ хоҳлайди. Эшон Шайх-ул-исломоталиқдан маслаҳат тариқасида ўз хоҳишини билдиради. Шайх-ул-исломоталиқ Насриддинбекга: Қасидани отангизга ўқуб бериб овоза бўлмангиз. Бу иш сиз учун отангиз сизга баҳо берилмайди, деб қайтаради.

(139 с.) Насриддинбек бу қайтаришдан норизо бўлиб Шайх-ул-исломоталиқдан хафа бўлади. Насриддин отасининг ҳузурига кирганда шул қасидани ўқиб бериш учун отасидан рухсат олади. Ўрнидан туриб хонга қараб қасидасини ўқий бошлайди. Хон ундаги киноялик сўзларга тушунмай қофияларини мослигига ҳайрон бўлиб гоҳ илжайиб, гоҳ хўмрайиб бошини пастга суқиб, гоҳ силкиб қулоқ солиб туради. Ниҳоят, Шаҳзода қасидани тугатиб хонга таъзим қилиб қўлидаги қоғозни буклай бошлайди. Атрофдагилар истиҳсон қиладилар. Насриддин ўзини Шоир ҳам бўлиб қолганига ифтихор мақомида қошларини кериб кулумсираб қараб турар эди. Хон Насриддинга қараб бошини қимирлатиб, лабини буриб илжаяди: “Хўб яхши ёзибсан, лекин сен кўкнориларни ҳунарини ўрганибсанку? Атрофингни бутун кўкнорилар ўраб олиб эканда. Бундан ҳукмдорлиқ кайда қолади?” деб салбий жавоб қайтаради.

Насриддинбек жуда табиати хира бўлган. Шайх-ул-исломотлиқнинг насиҳати тўғри эканига қойил қолган. Кўп вақтлар ўтмай Шоир Мирзо Худоёр Исфарага бачабозликда иттаҳом этилиб калтакланади.

(Мулла Абдусаттор Маҳдумдан эшитилди.)

ХУДОЁРДАН ЎЧ ОЛИШ

Худоёрхоннинг хонлик даврида бр саёҳа қили б Наманган шаҳарига хон бориб тушади. Шунда Муҳаммаджон номли бир кишининг жуда чиройли хотуни бўлар экан. Ҳусни жамоли билан ҳамага машҳур экан. Буни хон эшитиб қолади. Дарҳол одам юбориб шул хотуннинг олдириб келади. Ўзи билан бирга олиб туради. Бу зулмга чидайолмаган Муҳаммаджон ўз суюклисини хоннинг қўлид кўргандан кейин хотуннинг талоқ қўйиб бутун (138с.) Намангоннинг ташлаб бош олиб чиқиб кетади. Кўп шаҳарларни кезиб қаландарона юради. Охири Макка тошидан айрилиб Макка шаҳрига бориб қоалид. Мана шунда бир собиқ золим билан мазлум деч келишиб қоладилар. Булар бир-бирларини жуда яхши танийдилар. Худоёр тағофилга солса ҳам Муҳаммаджон буни бориб сўрашади. Эъзоз икром қилади. Орқасидан юриб хизмат кўрсатади. Дарҳол Арофат-Мино тоғларига боришда бирга боради. Чодир топиб олиб келиб ўртага тқуради. Хоннинг чодирга ўлтургизади. Бу дабдабадан хоннинг анча руҳи кўтарилади. Ҳамманинг диққати бу чодирда ўлтурган Худоёрда бўлади. Овқатлар, дастурхонлар солади. Айни арофот қизиб турган файтда бирлан Ҳожи  Муҳаммаджонда вазият ўзгаради. Хонга тик сўзлар айта бошлайди. Ўтган фожеъани эсга олади. Хона дашном бера бошлайди. Чодирни йиғиштириб олади. Халқ, омма орасида кулги бўлади. Хон ўзи ёлғуз серрайиб очиқда қолади. Жуда ҳам қизаради. Кўп дашном таъналар қилади. Кўп одамлар ҳарчанд насиҳат қилсалар ҳам қулоқ солмайди. Худоёр ниҳоят қилмишига афсус ейди, халқга қараб, “қўяберинг, майли, мени қилмишларимга қараб, бу ҳам оздур. Қўйинг майли учини олсун. Қиёматга қолмасун” дейди.

(Мулла Абдулқодир домулладан)

Пўлатжон ҚОЮМОВ

(давоми бор)