Американинг телбалиги

Американинг телбалиги
38 views
21 July 2013 - 12:47

АҚШнинг дунё миқёсида, шу жумладан ўз иттифоқдошларини ҳам жосусона таъқиб қилганлигининг МРБ (ЦРУ) собиқ агенти Эдвард Сноуден тарафидан фош қилиниши жаҳон оммасининг диққат марказида турибди. Олмониянинг машҳур “Der Spiegel” журналида босилган ушбу мақола террориризмга қарши курашда АҚШ йўл қўяётган “ақлсизликлар”га бағишланганindir (1).

Америка хастадир, дейди Der Spiegel журналидаги мақоласида Клаус Бринкбоймер. Ҳақиқатан ҳам 11 сентярь 2001 йилда у яраланганди, бу 12 йил давомида ўзини кўрсатиб турди, аммо унинг касаллиги нақадар жиддий эканлигини биз ҳозир кўрмоқдамиз…Бутун дунёни жосусона таъқиб қилиш АҚШнинг манияга чалинганини, ҳатти ҳаракатлари бошқариб бўлмас ҳолга келганини, буларнинг барчаси патологик (жиддий хасталик) ишорати эканлигини кўрсатади. Америка олиб бораётган сиёсатнинг у қарши курашётган таҳликага ҳеч қандай алоқаси йўқдир…

Масалан, ҳар йили, асосан хорижжа 23 америкалик террорчилар қурбони бўлади. “Телевизор қулб тушишидан бундан бир неча марта кўп киши ўлади, дейди  Николас Кристоф The New York Times даги мақоласида. АҚШда уйлардаги поғоналардан йиқилиш натижасида бундан 15 марта кўп инсон ҳалок бўлади”. Шунга қарамасдан, олмон журналистининг айтишича, 2001 йилдан кейин АҚШ мудофаа ва давлат хавфсизлиги учун 8 триллион доллар пул ажратди…

Америка ҳукумати дейилади мақоланинг давомида террордан хавфлироқ муаммоларга қарши умуман мужодала қилмайди. Масалан, бу мамлакатда ҳар йили 30 минг киши ўқ отар қуролларнинг қурбони бўлади. Америка Конгресси ва Президент Обама амалда бу муаммони ечиш учун ҳеч нарса қилмаганлар. Шунингдек, дунёда ҳаво ҳароратининг ошиб боришига қарши ҳам жуда оз ёки ҳеч қандай тадбир олинмаяпти.

Албатта, деб хулоса қилади, муаллиф террор мавжуддир, аммо фуқаролар, элчиликлар, компаниялар ва иттифоқдошларни жасусона таъқиб қилиш халқаро ҳуқуқни бузади. Бу Обаманинг буйруғи билан америка пилотсиз учоқларининг инсонларни ўлдиришлари ёки 11 йил давомида гуноҳи тасдиқланмаган инсонларни Гуантанамодаги қамоқхонада ушлаб туриш каби ноқонуний ва даҳшатли воқеъаликдир.

Клаус Бринкбоймер, “Der Spiegel”

inopressa.ru