“Қалб музлиги эрийдими?” мақоласига изоҳ

“Қалб музлиги эрийдими?” мақоласига изоҳ
102 views
24 July 2013 - 13:27

Ўзбекистонда тўғрисўзлик ва ҳалолликнинг нохуш оқибатлари
(“Қалб музлиги эрийдими?” мақоласига қўшимча изоҳ)

 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига тегишли ўқув-илмий тажриба базасида бир ставкада қоровул ҳамда 0,5 ставкада боғбон лавозимида ишлаган Абдураззоқ Содиқовга тўғрисўзлиги учун унга нисбатан маъмурият томонидан тазйиқлар ўтказилиб, ишдан бўшатишди. Ўқув-илмий тажриба базасида директорлик лавозимига 2011 йил март ойида тайинланган “қизил” дипломли, олий маълумотли Каримов Рахим тажриба учун тайёрланган ерларни дуч келганга (дехқончиликни билмайдиганларга) шахсий мақсади учун сотиб Қониқарсиз… ноқонуний фойданилди.  Кўкариб турган кўчатларни сотиб, ҳосил бериб турган 25-30 йиллик ёнғоқ, ўрик каби  мевали дарахтларни ўтинга деб сотиб юборган. Ботаника боғида иш режа мавжуд бўлмай, шу пайтгача иш юзасидан ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаган. Тартиб-интизом ҳам оғир аҳволда бўлиб, ҳодимларга намуна бўлган ёки меҳнат интизомини бузган ишчиларга нисбатан ҳеч қандай рағбатлантириш ёки хайфсан берилмаган. Сабаби бу масалалар ҳақидаги биронта мажлис баённомаси тузилмаган.

2009-2010 йилларда 1,5 минг туп кўчат қурғоқчилик ва совуқ урганлиги туфайли қуриб қолган деб, университет проректори Х.Тойчиевнинг кўрсатмасига биноан сохта акт тузилган. Университетнинг илмий ишлар бўйича проректори Х.Тойчиев ботаника боғи фаолиятига масъул бўлса-да, ҳеч қандай иш режа китоби юритмаслигига бефарқ қараган. Унинг илмий ишлар бўйича раҳбарликка лойиқлигига, халқаро ва республика грант пулларининг мақсадли ишлатилаётганлигини назорат қила олишига ишониб бўлмайди.

Ушбу Олий даргохда (жиноий-ижрочи гурух)  Проректор Э.Тангиров, бош муҳандис Собир ака, Турсунбой ака, бош бухгалтер Салохиддин ака ҳам ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндошишади. Биология ва кимё факультетлари бинолари орасида 100 дан ортиқ шкаф ва мебел жиҳозлари(2012йил  ёзидан 2013 февралгача)  ёмғир ва қор остида қолиб, аянчли аҳволга келиб қолишга сабабчи бўлишган. Ботаника боғи иссиқхонасидаги 10 йилликдан ортиқ бўлган 30 га яқин кўкариб турган лимонлар  2012йил декабрида очиқда.. қолиб совуқдан қуриди. Иссиқхонанинг трубалари ўтган йил сотиб юборилган. Қоровулларнинг навбатчиликни топшириш-қабул қилиш китоби умуман тутилмаган, навбатчилик графиги ва йиллик ҳамда ойлик иш режалари йил давомида умуман тузилмаган. Ботаника боғи ҳодимлари ҳатто айнан қайси лавозимда расман ишлаётганлигини ёки умуман расман ишлаши-ишламаслигини билишмайди. Ташкилотга қарашли бўлган тракторнинг қаердалиги ёки кимга ва қандай шартнома асосида берилганлиги номаълум. Ботаника боғи директори ўзбошимчалик билан кўнглига тусаган  нарсаларни сотиб, бунинг пулига ичкиликбозликни авж олдириб, боғ худудида унинг бошчилигида турли майишат-тўполонлар.. бўлиб турарди. Биология факультетидан ўқитувчи Назрилла ака сўкиниб бақиришларга қарши ўз норозилигини билдирган бўлса-да, бу ҳол давом этаверди. Содиқов Абдураззоқ  раҳбариятга ушбу номақулчиликлар ҳақида айтганлиги учун ва бу ҳақида юқори ташкилотларга хабар беришидан чўчишиб ишдан бўшатишни уюштиришди. Ботаника боғи директорининг Содиқов Абдураззоқга ҳеч қандай ташкилотга бирон бир ахборот етказмаслик мажбуриятини олса, уни оталиққа олишиб, жамоа раҳбариятга ёзма равишда мурожаат қилган ҳолда ишда олиб қолиши мумкинлигини айтишган эди. Аммо А.Содиқов бунга рози бўлмаган.

Раҳбариятнинг А.Содиқовга нисбатан қарши бўлиб қолишига унинг раҳбариятга ёзган ариза ва шикоятлари сабаб бўлган. Жумладан, университет ректорига номига ёзган шикоятида ботаника боғида авж олган тартибсизликлар туфайли масъул раҳбарларга нисбатан чора кўришини сўраган.

Хусусан, университет проректори Э.Тангировнинг бефарқлиги туфайли очиқ ҳавода ётган кўплаб шкаф ва мебел жиҳозларининг ёмғир ва қор остида қолиб нобуд бўлаётганлигидан ачиниб ўз фикрини билдирган.

Университет ректори, сенатор  Ғ.И.Мухамедовга номига ёзган таклиф-лойиҳасида олийгоҳларда ўқиш учун тест синовларисиз тўғридан-тўғри олийгоҳ кассасига 8 млндан 20 млн сўмгача миқдорда мутахассислик йўналишларига қараб 30 % кирувчиларни қабул қилишни ва ҳар бир ташкилотнинг жамоат назорати учун кўринадиган жойда паспорти бўлишини қонунийлаштириш таклифини билдирган (сохта меҳнат дафтарчалари  бўлмаслиги учун). Ректор номига ёзган навбатдаги аризасида эса ботаника боғи директорининг меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги учун  ишдан бўшатилиши ёки шартнома муддатини узайтириш  мумкинлиги тўғрисида маълумот беришини сўраган, хаттоки  А.Содиқов ўша вақтда ишдан ростдан бўшатилганми ёки ишлаяпдими – буни билолмай боши қотган эди.

Ҳозирда А.Содиқов вақтинчалик ишсиз бўлиб, у аъзо бўлган Ўзбекистон ХДП ҳам унга ёрдам бера олаётгани йўқ. Оддий қоровулнинг университетдаги илғаган камчиликлари шу бўлса, буни холис мутахассислар ўрганиб чиқса, яна қанча камчиликлар чиқиши мумкин эди. Бундан Ўзбекистон оддий фуқаросининг давлат “сиёсати” қурбонига айланаётганлигини кузатиш мумкин.

Рахмат Қўчқоров