Ажиб хабарлар

Ажиб хабарлар
74 views
25 July 2013 - 11:45

Назарбоев истеъфога кетадими?

Бир қозоқ интернет порталининг (guljan.org) хабар беришича, Нурсултон Назарбоев шу кунларда Англияга сафар қилмоқда. Буниннг сабаби гўё инглиз ҳукумати Қозоғистонда “тинчгина” ҳокимият алмашувига киришган эмиш..Қозоғистондаги ҳозирги Президентлик бошқаруви ўрнини парламентар олигархик (?) бошқарув тизими олар эмиш…Бунинг сабаби Англиянинг Қозоғистонга сармоя ётирган энг катта давлат эканлиги эмиш..Англиянинг собиқ Бош Вазири Тони Блейр Нурсултон Назарбоевнинг  бош маслаҳатчиси эканлигини ҳисобга олсак, бу гапларда жон борга ўхшайди…

Сисий сасишга давом этмоқда14sisi

Мисрда хоинларча ҳарбий тўнтаришни амалга оширган диктатор генерал Сисий Миср халқига мурожаат қилиб, жума куни инсонларни “”террорчиларга” қарши намойишларга чиқишга давъат қилган. (zaman.com.tr)

Нега жума куни, террорчилар кимлар? Маълумки, Миср халқи мамлакатда 30 июнь куни содир қилинган қонли давлат тўнтаришига қарши анъанавий равишда жума кунлари намойишлар ўтказади. Бу намойишларда Сисий диктатурасига қарши бўлган асосий мухолифилар “Иҳвон” ҳаракати эмас, булки Миср халқининг бутун табақалари вакиллари қатнашадилар. У ҳолда Сисий кимни террорчи, деб атамоқда? Миср халқини! Унинг ўзи ким? Қонхўр генерал диктатор!

“Узметроном” сайти ҳам мухолифатга ўтдими?

Диктатор Каримов ҳукуматига югурдаклиги билан танилган www.uzmetronom.com сайти Ўзбекистон Ҳарбий Прокуратурасининг огоҳлантириши натижасида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганини эълон қилибди (fergananews.com). Бунга сабаб, ушбу сайтнинг ўзбошимчалик билан ўзбек –қирғиз чегарасида бўлган қонли воқеаларни ёритиши экан. Ўзини Ўзбекистонда таъқиқланган, дея мақтанадиган бу сайт ҳақиқатан ҳам мухолиф сафларга ўтадими, йўқи буни вақт кўрсатади?

Эҳ Сноуден, Сноуден..

МРБ (ЦРУ) сирларини очиб ташлаган ва бу туфайли дунёнинг энг “демократик” давлати бўлган АҚШдан жонини қутқариш учун қочган Эдвард Сноуденга Москвадаги “Шеремеътова” аэропорти кулбага айланганига бир ой бўлди. Инсонлар самолетларининг учиши бир неча соатга кечикса, ўзларини қўярга жой тополмай қолишади. Сноуден эса бир ойдир нафақат ўзи учадиган самолётни (унинг қаёққа қараб учиши ҳозирча номаълум), балки келажакда қаерда яшаши керакли ҳақида хабарни ҳам кутиб ўтирибди. Маълумки, у Русия ҳукуматидан ўзига сиёсий бошпана беришни сўраган эди. Русия ҳукуматининг бу мурожаатга бир ҳафтада жавоб бериши кутилаётганди. Аммо бу жавоб ҳозирча тайёр эмас экан…( kp.ru)

Диққат Фитна!

Афтидан МХХ нинг янги сайти бўлган бир портал (milliyburch.com) шундай хабар тарқатибди: “Хизбуллоҳ қирилади навбат Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига”…Бу хабарни тарқатганлар ё жинни ёки бўлмаса аниқ МХХнинг жосусларидир. Эмишики, Европа Иттифоқи Ливандаги шиа “Хизбуллоҳ” ҳаракатини террорчилар рўйхатига киритибди (хабарнинг сарлавҳасида қирилади, дейилган).

Хўш, бунга ЎХҲнинг нима алоқаси бор? Албатта, ҳеч қандай алоқаси йўқ. ЎХҲ аъзолари ва тарафдорлари халқимизнинг бутуни каби сунний мусулмонлардир. Кўриниб турибди, ўртада ҳеч қандай ўхшашлик йўқ! Аммо ҳақиқат шунча ошкор бўлишига қарамай, баъзилар бу хабардан хурсанд бўлишган шекилли, дарров “энди ЎХҲга ҳеч ким ишонмайди”, дея изоҳ ҳам ёзишибди. Ҳамюртларимизни бундай фитна хабар ва изоҳларга эътибор қаратмасликка чақирамиз…

ЎХҲ Ахборот Маркази

25.07.2013