Каримовга, тинчлик керакми? (2)

Каримовга, тинчлик керакми? (2)
69 views
27 July 2013 - 15:40

Каримов ва унинг амалдорлари, Ўзбекистонни  ижобий самара билан бошқариш қобилиятларига эга эмаслар. Нега-ки жорий режим табиати кўпчиликнинг фикрини инобатга олмайдиган хусусиятга эгадир.  Бу эса Каримовнинг  давлатчилик сиёсатидаги асосий хотасидир.  Каримов ижод қилган режим ўзининг  ушбу хатоси туфайли ҳам тез ораларда қулайди.

Мамлакатда ҳокимият албатта,  ЎХҲ қўлига ўтажак.  Унинг мамлакатни ривожлантириш режалари дунё мамлакатлари  ривожланишида синовдан ўтган  бешта тамойилга асосланган. Яъни:

-Мамлакатда миллий тотувликни сақлаш.

-Мамлакатни самарали сиёсий,

-иқтисодий ва

-молиявий амаллар билан бошқариш.

-Фан ва технология ютуқларини ишлаб чиқаришда, тинимсиз ва ўз вақтида жорий қилиш.

Кўраяпмизки айтилганларга этироз билдириш қийин. Бу тамойилларга конкрет режа ва ижодий  амал  билан ёндошилса миллат равнақ топаверади. Бунинг учун мамлакатнинг иқтисодий ва миллатнинг  маънавий  потнциалларидан тўла фойдаланиб билмоқ керак. Бу тамойиллар халқимизнинг ҳам, олиму уломаларимизнинг ҳам  бўлғуси сиёсатчиларимизнинг ҳам қўлидан келадиган вазифалардир.

Миллатараро тотувлик масаласи рўйхатда биринчи турибди. Чунки тинчи йўқ миллатнинг ривожланиши ҳам бўлмайди. Шу сабабли душманларимиз ўзларига ўнғай бир пайтда, ҳудудимизда  миллатлараро низони чиқариб юборишлари мумкин. Миллатлараро низолар ҳудудимиз ривожини тўхтатадиган фактор ҳисобланади.

Марказий Осиё давлатлари жамиятининг ва иқтисодининг  ривожи, дунёдаги кескин ривожланаётган Ислом фактори билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Яна бу давлатлар дунёнинг сиёсий харитасида, оламшумул иқтисодий,  ҳарбий стратегик мавқеларга эгадирлар. Марказий Осиё мамлакатларининг кескин ижтимоий ва иқтисодий  ривожланиши, Россиянинг, бошқа миллатларга нисбатан олиб бораётган,  интернационал “ёрдам” сиёсати издан чиқиши мумкин. Ваҳоланки рус миллатини бирор сиёсий рамкада ушлаб туруш учун шовинизм сиёсати, бугун ҳам катта рол ўйнайди.

Россия ўзининг Марказий Осиёда ҳамкорлар сонини камайтирмаслик баҳонасида мамлакатимиздаги  бошқарувнинг Каримовга ўхшаган янги диктаторнинг қўлига ўтиши тарафдоридир. Ёки ҳудудда кучли этник низо чиқариб, ўртачилик вазифаси билан ўзининг манфаати бўйича иш тутишни маъқул деб ҳам ҳисоблайди.

Қирғизстондаги 2010 йилларда  ўзбекларга нисбатан қилинган хунрезликлар, Маскванинг хуфя идораларида тасдиқдан ўтган  режаларнинг амалга оширилиши  эди. Бу режа оқибатларидан ҳудудда қонли ва давомли уруш ёнғинлари содир бўлиши кутилган эди.Қонли қирғин қирғиз мутасаддиларининг катта  хизматлари  баробаринда,  ўзбек рахбариятининг улушлари билан  амалга оширилди.

Ҳудудимизда уруш олови ёнди. Лекин Москва кўзлаган катта уруш оловига айланмади. Бу Москва стратегларининг катта хатоси бўлиб, бу вақт бирлиги ичида Россия давлатининг  стратегик салоҳиёти йўқолаётганига дарак эди.

Яна бир уруш ва тинчлик муаммоси Тожикистонда Роғун ГЭСининг қурулиши билан боғлиқдир.  Гарбачев “перестройка”си даврида, лойиҳаси нотўғрилиги тан олиниб, тўхтатилган объектга яна  жон берилаяпти. Бу объектнинг амалга оширилишидаги, техник-технолгик  ва молялаштириш амалларини Россия ўз зиммасига олди.

Битган объект воситасида Ўзбекистондаги сув танқислигини келтириб чиқариш тожик мутасаддиларининг  қўлида,  арзимаган ишга айланиб қолади. Ана шунда, икки мамлакат ўртасидаги совуқ ва оловли уруш давом этверади. Бу урушдан фақат Россия тамони мафаатдор бўлади. Бу ҳали хом хаёл албатта. Каримов айнан шу оқибатни кўзда тутиб ўзбек билан тожикни гиж-гижлаш сиёсатига урғу бераяпти.

Советлар даврида “бўл ва ҳукумронлик қил” принциплари билан иш кўрилиб, Туркистон миллатлари ҳар томонлама бўлиб ташланган эди. Москва Тожик-Ўзбек муносабатларининг ёмонлашувини, СССР давридан бери планли равшда авайлаб улғайтириб келган.

Қирғиз-Ўзбек муносабатлари “оғамиз” томонидан шундай тарбияланган экан-ки, озгина туртки билан ҳам икки миллат ўртасида катта қонли қирғин чиқариш мумкин.

Туркман-Ўзбек, Қозоқ-Ўзбек ва Қорақолпоқ-Ўзбек муносабатларининг ижобий томонга силжиши учун ҳам ечилиши  зарур бўладиган муаммолар анчагина.

Москванинг қўли (хўжайинчилиги) ҳудудимизда озгина сақланиб қолса ҳам, Россия учун “бўл ва ҳукумронлик қил” принциплари сақланиб қолаверажак.

Ваҳоланки Россиянинг  кундан кунга издан чиқаётган миллий, иқтисодий  ва сиёсий муаммоларининг ечими унинг  Марказий Осёда хўжайинчилик йўлини тутгани билан эмас, балки    давлатларимиз билан буюк қўшничилик принципларини амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Кўраяпмиз-ки, элимизни янги замон сиёсатчилари  бошқарадиган даврларда ҳам ечимини кутадиган  уруш ва тиничлик муммолари жуда кўп экан. Муаммолар ўзининг жиддий ечимини кутаяпти.

Ўзбекистоннинг 30 миллионлик мехнаткаш ахолиси ва беҳисоб ер ости ва ер усти бойликлари бор. Москвада  ўз қадр қимматини торозига солмай,  фаррошлик қилиб,  қариган ота- онасини боқишини,  ўзбек ўғлони шараф деб билаяпти. Эртага  у элида ишга тушган, ишлаб чиқариш воситаларини, албатта аъло даржада бошқаражак. Энди у, зориққан оиласи учун эмас, балки ўз келажагининг равнақи учун мехнат қилади.

Ўзбекистон- келажаги буюк давлат. Энди ҳукумат бошқарувининг ўзига хос ва ўзига мос рахбарлардан,  ақл- фаросатли, иймон-этиқодли, халқини севган, виждонли ва сабр қаноатли инсонлар қўлига ўтиш арафасида турибмиз. Бўлғуси инқилобий ўзгаришлар натижасида, ЎХҲ аҳли тегишли  миллий тотувлик концепцияларни жамиятимизда  жорий қилиб,  мамлакатни тараққиёт йўлига етаклайжаклар.

Марказий Осиё халқлқарининг дини бир, миллати бир. Биз барчамиз турклармиз. Лекин бўлак, бўлак қавмлармиз. Давлатимизнинг тинчлик режаларини, қўшни давлатлар  рахбарлари ҳам қўллаб қувватласалар, ҳудудимиз мамлакатлари, дунёда технологик ва ижтимоий энг  ривожланган  давлатлар қаторидан жой оладилар.

ЎХҲ режалари Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда улуғ келажакни қуришга мўлжалланган.  ЎХҲнинг бугунги авлоди, Марказий Осиёда миллатларннг келажаги буюк эканига ишонадилар. Чунки халқларимизни  миллат сифатида бирлаштирган,  маънавий ривожлантирган, давлатчилик сифатларини юқори кўтарган тарихий ўзгаришлари замирида, Ислом таълимоти турибди.

Исломнинг бирлаштирувчи кучи тарихдан маълум. Бир мисол,  Марказий Осиё миллатлари тарихида, 11-13 асрларда,  ҳудудимизда ва унинг ташқарисида, турк ва бошқа миллатлар бирлаштирилиб, Хоразм давлатчилиги барпо бўлган. Бу улуғ давлатчилик намунаси дунё халқлари тарихида,  ёрқин из қолдирган.

Худо  Рахматлик, академик олим, турукшунос, Эрк партияси аъзоси Қозоқбой ака Маҳмудов дунёда, 31 та империянинг вужудга келишига турклар асос солган,  дер эдилар. Қадимги Грециядан ҳам қадим замонларда Шаддоднинг, катта давлат бапо қилгани тарихий воқеадир. Бу биринчи турк давлати бўлиб, жуда кўпгина христиан ва мусулмон ривоятларга асос бўлган. Охиргиси 20-чи аср бошида тарқатилган Осмонли империясидир.

Бугунги турк халқларининг ҳамкорлиги ғоялари билан иши бўлмаган Юртбоши, ўзининг тинчлигини ва оила аъзоларининг осойишталигини асраш учун нима ишлар қилмаяпти?   Унинг шахсини, дунёда энг мукаммал, замонавий электрон қўриқлаш системаси ва кўп сонли тан қўриқлаш корпуси ҳимоя қилади.

Мана неча йилдирки, халқ учун тинчликнинг бебаҳолигини  ва халқ ўз тинчлиги учун кимга қарздор эканини ҳар куни ОАВлари  тарғиб қилаятилар. Каримов ўзининг тахтдан кетиши ҳодисасини уруш билан амалга ошади деб  ўйласа керак. Чунки у ҳокимиятдан қонуний йўл билан кетиш имкониятларини  ноқонуний йўл билан тўсиб қўйган.

Шунинг учун ҳам Каримовга ҳамиша “тинчлик” керак.

Жуманиёзов Нураддин.
Эрк патияси аъзоси. Тошкент.  26.07.13.