Саудия шаҳзодаларидан бири мухолифат сафига ўтди

Саудия шаҳзодаларидан бири мухолифат сафига ўтди
16 views
29 July 2013 - 9:22

Шаҳзода Холид бин Фарҳон интернет ижтимоий тармоқларидан бири орқали ўзининг Саудия режимини тарк қилганини ва мухолифатдаги Исломий Ислоҳ Ҳаракатига қўшилганини баён қилди.598726

Ушбу баёнотида шаҳзода Холид ўзи билан айни тушунчада бўлган бошқа шаҳзодаларни ҳам “Аллоҳ ризоси учун овозларини чиқаришга” давъат қилди. Унинг айтишича, ўзи ва оиласи ҳозирги ҳукмрон оила билан оғир тажрибаларга эга бўлган. Шаҳзода Холид баёнотида “Шарафим билан Саудия Арабистонини бошқараётган Сауд оиласини тарк қилмоқдаман”, деган.

Шунингдек, Шаҳзода Холид мавжуд режимнинг ўзи ва оиласига берган азобларини мухолифатдаги Ислоҳ Ҳаракатига оид телеканалда ошкор қилишини айтган.

Режимига мухолиф бўлган Исломий Ислоҳ Ҳаракати Саъд ал Фақиҳ раҳбарлигида 1996дан бери  Саудия қироллигидан инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинликлар масаласида ислоҳотлар ўтказишини талаб қилиб келмоқда.

Википедия маълумотларига қараганда Саудиядаги ҳукмрон оиланинг 25000 яқин аъзоси бўлиб, улардан 200 га яқини шаҳзода унвонига эгадир. Ҳозирги қирол Абдуллоҳ бин Суад 63,2 миллиард доллар бойлик билан (ru.wikipedia.org) дунёнинг энг катта бойларидан ҳисобланади.

habervaktim.com