Registan.net Алматовга қарши Иноятов, МХХ ва Ички Ишлар Вазирлиги рақобати ҳақида

Registan.net Алматовга қарши Иноятов, МХХ ва Ички Ишлар Вазирлиги рақобати ҳақида
175 views
31 July 2013 - 18:22

Registan.net блогерлар саҳифасида ўзини Alexander дея тақдим этган Британиядаги тадқиқотчи номидан чоп этилган мақолада айтилишича, Ўзбекистонда яқин орада эркин ва озод сайловлар бўлиб ўтмайдиган кўринади.

Шу йил бошида президент Каримов юрак ҳуружига учраганлиги ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар қудрат алмашинуви борасидаги миш-мишларга янада туртки берди, дейилади ушбу мақолада.

Муаллиф қудратга меросхўрлар сифатида Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва унинг ўринбосари Рустам Азимовларни санаб ўтган.

Лекин унга кўра, 2015 йилги сайловларда ким ғолиб бўлмасин, мамлакат бошқаруви айнан унинг қўлида бўлмайди.

“МХХ мамлакатни бошқаради, МХХни эса Рустам Иноятов”, – дея хулоса қилган у.

Айтилишича, Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари Рустам Иноятов Ўзбекистондаги энг қудратли шахс сифатида кўрилади.

1944 йили туғилган Рустам Иноятов Тошкент Давлат Университетининг Шарқшунослик факултети Форс тили бўлимини битирган.

Шунингдек уни катта таъсирга эга ва Фарғона “клани” билан тил топишган Тошкент “клани” раҳбари ҳам дейишади.

Муаллифнинг ёзишича, 1990 йиллардаги Тожикистондаги фуқаро урушидан фарқли ўлароқ Ўзбекистондаги “фуқаро уруши” мавжуд кланлар ўртасида ёпиқ эшиклар ортида ўтади.

Ўзбекистон ҳукумати бу каби “клан”лар мавжудлигини ҳамиша рад этиб келган.

Мақолада ёзилишича, Ислом Каримовнинг қудратга келишида Самарқанд “клани”нинг раҳбарларидан бўлмиш Исмоил Жўрабеков катта рол ўйнаган.

Унда шунингдек, Ислом Каримов раҳбарлиги остида собиқ Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов ҳам анчагина таъсир доирасига эга бўлгани айтилган.

“Ўзининг қаттиққўллиги билан ном чиқарган Зокиржон Алматов мамлакатда жиноятчилик даражасининг тушиши учун ҳам масъул кўрилади”.

“1993 йили жаноб Каримов икки нарсани тушуниб етди. Биринчидан, унинг Самарқанд “клани”ни қўллаб қувватлаётгани бошқа “клан”лар томонидан, айниқса Тошкент ва Фарғона кланлари томонидан “рашк”ка сабаб бўлаётгани ва иккинчидан, Алматов унга қарши давлат тўнтаришини ташкиллаштиришга қобил экани”.

Бу иккала муаммони ечиш учун жаноб Каримов Иноятовни ечим сифатида кўрди, дея хулосага келган мақола муаллифи.

“1995 йили у Иноятовни МХХ раиси этиб тайинлади ва Алматовнинг тобора кенгайиб бораётган таъсирига қарши кураш учун маблағ ва кучни унинг қўлига топширди”.

МХХ Ички Ишлар Вазирлигига қарши

Мақола муаллифининг ёзишича, Иноятов раҳбарлиги остида МХХ қудрати тезлик билан ошди.

“МХХ тез орада прокурорлар устидан назоратни қўлга олди. 1999 йилга келиб МХХ Ички Ишлар вазирлиги ва Самарқанд кланига қарши тура оладиган даражага кўтарилди. 1999 январ ойида жаноб Иноятов биринчи “ҳужум”ни амалга оширди: Бош вазир биринчи ўринбосари Исмоил Жўрабеков қудратдан четлатилди”.

Муаллиф шундан сўнг 1999 ва 2004 йилги Тошкентдаги портлашларга эътибор қаратиб, МХХ ва Ички Ишлар вазирлиги бу ҳужумлардан аввалдан воқиф бўлгани ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринганликлари ҳақидаги хулосага келган.

“Бу йўлда икки ташкилот ўртасидаги рақобатда МХХнинг қўли баланд келди”.

Муаллиф фикрича, бу даврда ҳам Иноятов ва ҳам Алматов мутлақо мустақил ва тиш-тирноғигача қуролланган ҳарбий кучларга раҳбарлик қилишган.

“Иноятовнинг кучлари сон жиҳатдан кичикроқ бўлса ҳам униннг қўли остида “Альфа”, “Скорпион” (Чаён), “Кобра” каби махсус бўлинмалар бор эди. Иккалалари ҳам Ўзбекистондаги бизнес доираларини назорат қилувчи зобит ва текширувчиларга эга эдилар”.

Мақолада айтилишича, 2005 йили Иноятовга Божхона Хизмати устидан назорат ҳам берилди. Шу билан бирга 10 минг аскардан иборат Чегара Хизмати Қўшинлари ҳам унинг қўлига ўтиб, унга тегишли кучлар сони деярли икки баробарга ошди.

Муаллифга кўра, жаноб Алматов 2005 йили Андижон ҳодисалари оқибатлари туфайли Иноятовга қарши курашда мутлақо кучини йўқотди ва вазифасидан кетиб, саҳнадан йўқолди.

“Бугунги кунда Рустам Иноятов нафақат МХХ ва Ички Ишлар вазирлиги балки ҳукуматнинг барча бошқа бўлинмаларини ҳам назорат қилади. Унинг одамлари ҳар бир вазирлик ва идорада бор. Улар нафақат давлат ишларини олиб борадилар, айни вақтда Иноятов учун маълумот ҳам тўплайдилар. Кимда-ким Иноятовни танқид қилса, шу заҳотиёқ бу ҳақда хабар етказилади ва улар ишдан олинади”- , дейилади мақолада.

Муаллифнинг хулоса қилишича, Ўзбекистонда қудрат мутлақо МХХ қўлидадир.

“Каримовнинг Алматовга қарши курашда асосий қуроли бўлиши кутилган жаноб Иноятов, ҳозирда Путин қилган ишни қилиб, бутун мамлакатни назорат остига ола билди. Каримов билишини истамаган маълумотни Иноятов тўса олади. Ҳар замонда пайдо бўладиган аксил-ҳукумат эврилишларидан эса ўз манфаати йўлида фойдаланишда давом этмоқда”, – деб ёзади Alrxander исмли муаллиф.

bbc.co.uk

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi