Халовати йўқ юртнинг тинчлиги тинчлик дейилмайди

Халовати йўқ юртнинг тинчлиги тинчлик дейилмайди
56 views
01 August 2013 - 15:37

6DB04978-7150-4F30-9C4F-BB184A7E9291_mw1024_n_sАдолатни талаб қилиш билан биз давлатимизга ёки рахбаримизнинг тактикасига нисбатан мухолифга айланамиз.  Юртимизда ўзини режим мухолифи хисоблайдиган қатламлар бисёр.  Уларда сиёсий тактик фикр нормал эмас деб хисобласак бундан улардаги журъатийликни бахолай оламиз.

Тинчлик тушунчаси бу умумий якдил ифода эмас.  Бу ходисанинг таърифоти Халқ ичида бир ифодани мужассам этса,  иқтидордаги бошқарув хокимияти учун бошқа ходиса хисобланади.

Шу ўринда хақли саволлардан бири ўз ифодасини топишни истайди,  хўш биз тинчмиз аммо озодмизми?

Мана бу савол бизларни тафаккурга етаклайди.  Бу холатта биз тафаккурни ирода этмасак биздан шахсий фикр дунёга келмайди,  биз учун монополик фикр эгаларининг ёпиқ фикрлари дастурил амал бўлиб қолаверади.  Яна сизни фикрлашингиз бошқа бир фикр эвазига бўлади,  масалан сиз тинчлик тамойиллари хақида борлиққа боқиб эмас,  мана шу тинчликка ўзини донор дея атаётган рахбарият сиёсий фикрларига боқиб ёпиқ фикр билдиришдан нарига ўта олмайсиз.

Тинчлик ходисаси Давлат наздида мутлоқ бошқа бир нечта назарияларни жам этади.  Халқ онги учун сингдирилган тинчлик формуласи сингдироми қон тўкиш маънавиятини хосил этади.  Тинчлик дея энсасини қотирсангиз агар бирор фуқародан мулохаза кутиб,  у албатта қон тўкилмаётганини фикрининг мазмуни этиб билдиради ва бунинг сабабчиси ўлароқ ягона Юртбошини ислохотларини келтиради,  бу эса фикр донорларининг бу инсонни фикр доирасини буткул монаполлаштириб бўлганларидан дарак беради.

Тинчлик формуласини ёйишдан хокимятнинг энг илғорий мақсади бу ўз дахлсизлигини жорий этишдир.  Чуни тафаккур этиш лозимки Давлат учун энг улкан даромад хам ва энг йирик хавф хам ўз халқидан келади.  Мунтазам тарзда халқини маълум жихатларда ва миқдорларда йўқ қилиб туриши билан Давлат ўз тинчлигини сақлайди.

Тинчлик формуласини тарғибот этиш натижасида фуқаролар озодлик хиссини унутадилар,  улар учун тинчлик формуласи асосий тамойилга айланади.

Тинчлик хақиқати хақида мулохаза билдириш юқорида айтиб ўтилгани каби борлиққа мусбат муносабат доирасида бўлмоғи жоиздир.

Тинчлик ходисасини хикмати фақат оила аъзоларингиз даврасида бўлишингиз эмас,  чунки бундай тинчлик хар бир юрт оилаларида бисёр.  Қуролга қиёс қилиш хам нўтўғри,  бугун биров қўлида қурол билан бировга отмаётгани бу тинчлик дегани эмас,  чунки бошқа ўлкаларда ахоли учун қурол сотиш одатий кунлик эхтиёж.

Тинчликни фақат қон тўкилмаслигига қиёслаш мутлоқ хато деб хисоблайман.  Мархамат донор фикрларимиз (рахбаримиз) чегара қўйиб айтаётган фикрларини бутунлай унутган холатда асл тафаккуримиз ила тинчликни хитоб этсак.  Юртимиз тинч, бу тўғри аммо ҳамма тамойиллари шундаймикин? Шу ўринда тўрт ажиб савол билан сизларга мурожаат этаман:

1.  Биз ижтимоий тинчликка эгамизми?

Бизларни мулк ва виждон эркинлигимиз кафолатда эмас, биз бу юртда таваккал қилиш эвазига яшаймиз.  Барча мухолифлик базаси цензура сояси остида.

2.  Биз сиёсий тинчликка эгамизми?

Сиёсатимизнинг хар бир тамойили тақиқ ҳамда жазога асосланади, сиёсий илмлар тинчликни мадҳ этмайди.  Бизнинг сиёсат фақат ўз устунлари учун тинчлик яратади,  жамият учун сиёсий тинчлик бўлиши ақлга сиғмас ходисадир.

3.  Биз иқтисодий тинчликка эгамизми?

Мулкимизнинг барча турлари дахлсиз эмас.  Даромадларимизни яширишга мажбурмиз,  тинч ишлашга ҳеч қачон йўл барпо этилган эмас.  Ўз маблағингизни хоҳлаганингизча ишлата олмайсиз, сизни албатта сўроқ қилишади фақат назорат юзасидан эмас сизни шилиш мақсадида шундай қилишади. Оддийгина хорижда ишлашимизни ҳам қоғозбозлик иши қилиб юборилди,  қоғозбозлик дегани эса коррупция учун очиқ эшикдир.

4.  Биз маънавий,  миллий,  эътиқодий тинчликка эгамизми?

Бундай тамойилларга асосланмаган сиёсатимиз бошидан бери маънавият мезонини бузиб келмоқда,  миллийликни йўқ қилиниши билан миллатда бош эгиш мутатсияси ривожланди,  эътиқотни сустлаштириш оқибатида одамлар тафаккурни унута бошладилар,  эътиқод эркинлиги хақида гапиришим жоиз ҳам эмас,  чунки хар биримиз биламиз бу иш қандай тубанларча ҳал этилаётганини.  Бу холатлар учун яққол тинчлик ибораси ётдир.

Бугунги тичлик формуласини ўрганар эканмиз аслида биз нотинчликда эканимизни ифода этади.  Иқтидордаги Давлат хатто шахсий хаётингиз учун тинчлик бермайди,  шахсий фикрларингиз учун тинчлик бермайди,  шахсий фаолиятингиз учун тинчлик бермайди.

Тинч ухлашни,  ўқ овозини эшитмасликни,  уйингни тўрт деворини кўришингни тинчлик деб аташ бу ноўриндир.  Бу бир сиёсий формула холос,  ижтимоий тинчлик барпо этиш лозим,  буни акси эвазига мана хорижда ишлаш бизнинг олий даромадимиз манбаига айланди.  Сиёсий тинчлик яратилмагани қанчадан қанча адолатпарварларни мухожиротга махкум қилиб келади.

Ўз уйингда ётиб туриш билан тинчлик ўтса нега одамлар мингларчаси қамалишмоқда сиёсий ва диний айбловлар билан? Бу эса аслида Давлат тинч эканини билдиради.

Бугун биров қон тўкмаяпти дея оч наҳор ва қадр қимматимиз яшаш,  эркин фикрсиз,  виждон эркинлигисиз,  дахлсиз,  хорижларда сарсон яшаш тинчлик дея оламизми ёки озодлик дея оламизми,  хурлик дея оламизми? Оммавий қатл,  оммавий дафн амалга ошириладиган бу диёрда инсон хаёти тинч ва дахлсиз дея оламизми?

Тадбиркорлардан ўз бизнеслари тортиб олинаётган бир вақтда тижорат юритиш тинчлиги муфассал дея оламизми? Ўз бойлигинга ўзинг зор бўлсанг,  ўз юртингда қул бўлиб ўзга юртда мардикор бўлсанг бу ҳам тинчликми? Шу ҳам озод элми? Даромадингни яширмасанг бу Давлат қорни тўйса ҳам кўзи тўймай тажовуз қилиб турса,  ишингни битиши берадиган порангни миқдорига боғлиқ бўлса шу ҳам ижтимоий тинчлик бўлдими? Пахта дегунча одамлар сарсон,  шу ортидан хатто мактаб ўқувчиларигача мажбурланади,  илм муҳим эмас пахта муҳим, зўравонлик муҳим эмас,  пахта муҳим тинчлик балки мана шудир? Агар бу рахбарлар бир шаҳарга келар бўлса ўша шаҳар йўллари тўсилади, магазинлар бозорлар ёпилади, одамлар хайдалади,  бу рахбар ўз тинчлигини ўялайдими ёки Халқдан хадиксирашми бу, ахир тинч эканмиз Халқдан нега қўрқади, “тинчмиз” дея жар солаётган бундай рахбар нега тинчликка етишолмайди, демак биз тинч эмасмиз,  биз осоишта эмасмиз.

Унутманг азизлар, халоват йўқ юртнинг тинчлиги тинчлик дейилмайди балки зулмиятнинг тинчлиги дейилади.

ИЙМОН МУФАССАЛ