Куннинг муҳим хабарлари

Куннинг муҳим хабарлари
112 views
02 August 2013 - 16:23

Саудияликлар Эрдўғондан узр сўрашди

“Саудия халқи сиздан узр сўрайди”. Бу моҳиятдаги мингларча узрномаларни Саудиялик оддий инсонлар Твиттер ижтимоий тармоғи орқали Туркия Бош Вазири Тойиб Эрдўғонга юбормоқдалар. Бунга сабаб Эрдўғоннинг Мисрдаги ҳарбий тўнтаришга қарши чиқиши, Саудия қироли Абдуллоҳнинг эса бу ҳарбий тўнтаришни қўллаб қавватлашидир, дейилади тегишли хабарда (haberkita.com)020820131047195944413

 

АҚШ Ташқи Ишлар Вазири: Миср армияси демократияни тикламоқда

АҚШ охир оқибат ўзининг кимлигини намоён қилди ва ҳақиқий эркинликлар ва адолат у ёқда турсин, ўзи мақтанадиган ғарбона демократияга ҳам қарши эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ҳозир Покистонга сафар қилаётган АҚШ Ташқи Ишлар вазири Жон Керру маълумот берган. (centrasia.ru) Унинг айтишича, Миср армияси бу давлатда демократияни тиклаётган эмиш…Ҳолбуки Мисрда ҳарбийлар қонуний Президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиядан ағдариб, давлат тўнтаришини амалга оширган эдилар. Энди эса хунтачилар ҳарбий диктатурага қарши намойишга чиққан халқни майдонлардан қувишга ҳозирланмоқда. Бу ишни улар халққа илтимоснома тарқатиб эмас, бундан бир ҳафта олдин бўлган каби қурол кучи билан мисрликларни қатлиом қилиб амалга оширадилар. Керрега кўра мана шундай қатлиом демократияни қайта тиклаш бўлса керакда…

Ўзбекистонда йўқ, аммо Тожикистонда бор

Маълумки Ўзбекистонда мухолифат сайтлари у ёқда турсин, мухолифат сўзининг ўзи айтиш ёки эшитиш тақиқланган. Тожикистонда эса мухолифатдаги Социал Демокартик Партия ўзининг интернет сайтини тожик ва рус тилларида очибди (hsdtaj.org). Бундай эркинлик ташаббуслари Ўзбекистонга қачон келишини эса ҳеч ким билмайди…

“Руҳнома” капут бўлди

Мустақил Туркманистоннинг биринчи президенти, тўғрироғи биринчи диктатори Сапармурот Ниязов Туркманбошининг “ижоди” бўлган “Руҳнома” номли китоб энди мактабларда ўқитилмайдиган бўлибди (bbc.co.uk). Ҳақиқат кеч бўлса ҳам қарор топди, дейиш албатта мумкин. Агар иккинчи президент ва иккинчи диктатор Қурбангелди Бердимуҳамедов шунга ўхшаш бир ахмоқона асар ёзмаса…

Москвада 2000 “дангаса”  ушланди

“Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг хабар беришича (http://www.ozodlik.org/audio/audio/968945.html) Москада Ўзбекистонлик 2000 муҳожир Омон тарафидан қўлга олинган. Улар билан бирга иш берувчи Туркиялик ишбилармон ҳам қўлга олинган. Ҳозирча бу қўлга олиш операциясининг тафсилотлари маълум эмас…

ЎХҲ Ахборот Маркази

02.08.2013