Ўзбекистондаги диктаторлик тузуми тугайдими?

Ўзбекистондаги диктаторлик тузуми тугайдими?
55 views
07 August 2013 - 16:20

22 йил давомида дунё мустақил таҳлилчилари, Ўзбекистон ҳукумати ва унинг рахбари томонидан олиб борилаётган ўта қаттиқ сиёсатни кузатишларидан келиб чиқиб ўзларининг Ўзбекистонда шу кунга қадар бўлиб ўтадиган воқилик тўғрисидаги ўз фикрларини айтганлар.
Уларнинг айтганларидек, ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда вазият, 2013 йил ҳам 2012 йил каби сокин ўтиши тўғрисидаги фикрлари тўғри чиқмоқда.
Мустақил таҳлилчилар, Ўзбекистон диктатори ўз халқини шу қадар қўрқитиб, жоҳил (арабчадан жоҳил, саводсиз демакдир) қилиб қўйганки, ночор халқ, қўлида ҳукумат бўлган, зўравон, пулдор, бутун бошли қуролга эга бўлган шахслар давлатни бошқаришини ўзларининг қўрқуви ва жоҳилликлари оқибатида тан олаётирлар, оқибатда уларни сиёсатини қўллаб қувватлайдиган бўлиб қолганлар.
Ҳа тўғрида нима қилсин бечора халқ, қайсики ўз сайтига эга бўлган Ўзбекстоннинг ичидаги ва ташқарисидаги, ўзини муҳолифатчиман деб атовчилар, ёки чет эл радиоларида журналистик фаолиятини олиб бораётган журналистлар, жасорат кўрсатаётган фаоллар тўғрисида ибрат учун уларни қайта-қайта сайтларда ёзиб, радиолардан репортажлар олиб бормасалар!
Халқда қандай қилиб жасорат уйғонсин. Улар ўзбек фаоллари нафақат ўзларини қолаверса оила аъзоларининг ҳавфсизлигини ҳавф остига қўйиб, (“Президентни истеъфосини” 2010 йил 6 декабрь куни Абдилло Тожибой ўғли) талаб қилиб пикетлар ўтказганлар, ёки 2011 йил 4 апрель куни “Қўйлиқ”даги мардикорларни нохақлик учун бош кўтаришга даъват этганлари.
Шу билан бир қаторда президент номига, қонхўр президентдан чўчимасдан шахсан ўзига қанчадан қанча очиқ хат ва даъват хатларини, девонига юбораётган, фаолларнинг жасоратлари тўғрисида йиллар давомида қайта-қайта ёзиб, гапириб бутун ўзбек халқи эътиборига етказишлари керак эди. Матбуот нима учун матбуот қайсики бу воқеъликларни халқ онгига етказа олмасалар? Ахир буларнинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли ҳар қандай инқилоб амалга ошадику.
Улар нима қилдилар, бу фаоллар жасоратлари тўғрисида суҳбатлар олиб бориш ўрнига, кимнидир ўғли пахта теримига чиқмагани учун мактабдан хайдаганларию, кимгадир чироқ ёки газини бир кунда икки соатга ёқилаётганлиги тўғрисида гапиришдан ортиғига ўтмадилар.
Сайти борлар эса, у МХҲга, бу ҳукуматга ишлайди, у диндор, бу атеист деб бир-бирини устидан мағзава қуйишдан нарига ўтмадилар. Буни эшитган халқда қанақа жасорат уйғониши керак ахир қани айтингларчи?
Жасорат қачон уйғонади оддий халқга хақиқий жасорат тўғрисида уларга етказилган вақтда.
Тузумга нисбатан бунингдек олиб борилаётган кураш билан, ўзбек халқи қалбида жасоратни уйғотиш тўғрисида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.
Хуллас гап шуки, Ўзбекистонни хозир ва кейин ҳам, кимнинг қўлида ҳукумат бўлиб кучга эга бўлган, қўлида қуроли, чўнтагида Ўзбекистонни иқтисоди ва пули бўлган шахсларгина бошқаради, чунки Биз ўзимизни муҳолифат деб атовчи Ўзбекистон фуқаролари халқни жасоратга даъват эта олмаганлигимиз учун.
Пешонаси шўр қўрқоқ ва жоҳил халқ эса ўзини қолган ҳаётини шу тарзда ўтказаверади, чунки бу Биз муҳолифатчиларни айби билан шу кунга тушдилар, токи Биз муҳолифат кишилари, мухолифат қандай бўлишлиги кераклигини ўрганмагунимизга қадар.

Абдилло Тожибой ўғли.
Пресс-центр: “ Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
05.08. 2013 й. Тошкент, Ўзбекистон.