Ийд Рамазон табриги

Ийд Рамазон табриги
149 views
07 August 2013 - 20:52

Eid-al-Fitr

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Азиз мусулмон биродарлар, опа-сингиллар!

Сизларни Ийди Рамазон байрами билан чин кўнгилдан табриклаймиз.
Иншоаллоҳ, бу йилги Рамазон ойи суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, мусулмонлар учун раҳмат, мағфират ва охиратдаги нажот фурсати бўлгай. 

Шу билан бирга, бу йилги Рамазон ойи халқимизнинг маънавий ва ахлоқий тараққиётида муҳим ўрин тутганига ишонамиз.

Ушбу табаррук кунларда Аллоҳ таолодан мўмин-мусулмонларнинг бу ойда қилгани барча тоат-ибодатларини қабул қилишини, улар яшаётган ўлкаларда тинчлик, эркинлик ва тараққиётни насиб қилишини сўраб қоламиз.

Ийд Рамазон байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

ЎХҲ Муассислар Мажлиси