Москванинг “мигрант”ларга ноинсоний муносабати

Москванинг “мигрант”ларга ноинсоний муносабати
103 views
11 August 2013 - 8:03

.
“Озодлик” радиоси мухбири Элмурод шундай билдиради: “Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Хусанжон 44 ёшда. У 4 август куни Москва бозорларидан бирида полиция ўтказган амалиёт пайти қўлга олинди. Унинг айтишича, полицияга тушганидан сўнг уни ўта иссиқ бўлган камерага қамаб қўйишган, калтаклашган ва озиқ-овқат беришмаган. У ҳибсхонадан туриб Озодлик мухбири билан уяли телефон орқали боғланишга муваффақ бўлди. Хусанжон ўзининг камерадошларидан бири полиция томонидан калтаклангани, бошидан жароҳат олгани ва айни пайтда тиббий ёрдамга муҳтож эканини айтиб берди:
-Ҳозир бизни Шербинкада сақлашаяпти. Полиция бўлимидамиз. Биз уч кундан бери овқатланганимиз йўқ, қуруқ ерда ётибмиз. Бу ерда тиббий ёрдамга муҳтож одамлар бор. Бизни полицияда қандайдир ҳужжатларни имзолашга мажбурлашди. Камерадагилардан бири калтакланишлардан қаттиқ жароҳат олган, унинг саломатлиги ёмонлашаяпти. Бизни ҳеч қандай сабабсиз калтаклашди. Агар бизни қўйиб юборишса билет олиб Ўзбекистонга қайтиб кетмоқчимиз,- деди Хусанжон.
Тирикчилик учун Россияга борган юзлаб муҳожирлар бугунги кунда Хусанжон бошидан кечирган азоб-уқубатларга шерик бўлмоқда. Россия бозорларида полиция томонидан меҳнат муҳожирларини овлаш, уларни ҳибс қилиш давом этмоқда. Маълумотларга қараганда юзлаб меҳнат муҳожирлари ўз ватанларига депортация қилинаяпти.
Тожикистонлик София Файзуллоеванинг турмуш ўртоғи Москвада ноқонуний муҳожирларни сақлаш мақсадида ташкил этилган Гольяново лагерида икки ҳафта мобайнида ушлаб турилди. Унинг эри Москва бозорларидан бирида мавсумий ишчи бўлиб ишлар эди.
-Биз унинг Россияда ишлаб келишига муҳтож эдик. Чунки биз ижарада яшаймиз ва у ишлаб, бизга жўнатиб турган пулга жуда муҳтожмиз. Икки фарзандимиз бор. Улар тез-тез касал бўлиб туради. Эримни қўлга олишганида 10 кундан кейин қўйиб юборамиз, деб айтишган эди. Бироқ бугун 11-кун. Уни ҳали ҳам озод қилишгани йўқ. Мен унга “Тожикистонга қайтиб келинг, шу ердан бир иш топинг, бир амаллаб кун кўрамиз”, деб айтдим. Аммо у ҳибсда бўлгани учун Тожикистонга қайтиб кела олмаяпти, -деди София Файзуллоева.
Москвада қўлга олинган меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Гольяново лагерида сақланаяпти. Полициянинг билдиришича, бу лагердаги одамларнинг барчаси ўз ватанларига депортация қилинади.
Мазкур лагерда сақланаётган аёллардан бири Озодлик мухбири билан суҳбат чоғида тунда совуқдан қийналаётгани ва озиқ-овқат етишмаслигидан шикоят қилди.
-Бизга фақат гуруч ва доширак беришаяпти. Биринчи куни озгина гречка беришган эди. Лекин ҳозир фақат гуруч ёки макарон еяпмиз. Озгина нон ва чой ҳам беришади, -деди Гольяново лагерида сақланаётган қирғизистонлик меҳнат муҳожири.
Тожикистонлик муҳожир Маҳмуд Каримов Москва атрофидаги Митиши шаҳарчасида қўлга олинган. У ўзини озод қилишлари учун полицияга 150 доллар пора берганини айтди:
-Полицияда бизга “сенларга шундай муносбатда бўлиш керак эди”, деб айтишди. Авваллари биз полицияга 1000, 1500 ёки 2000 рубль берар эдик. Ҳозир эса улар биздан уялмасдан 5000 рублдан пора сўраяпти, -деди тожикистонлик муҳожир.
Россиядаги меҳнат муҳожирларининг асосий қисмини Марказий Осиё республикларидан келган одамлар ташкил қилади. Норасмий маълумотларга қараганда, Россияда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг сони 10 миллионга етиб қолган.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi