БОЙСУНДА ИСЁН

БОЙСУНДА ИСЁН
39 views
11 August 2013 - 12:27

Бойсун туманида яшовчи бир гуруҳ яъни, аёллар ва болалари билан бирга хамда қари ёшдаги нафақаҳўрлардан иборат фуқаролар, Бойсун туман хокимияти биноси олдида кундалик истеъмол қилиш учун, сув сўраб мурожаат қилишган. Туман хокими Панжи Тангриев Қобилович фуқаролар олдига чиқиб, “биз сув муаммосини тез кунда ҳал қилиб берамиз. Ҳар бир хонадонга автошестерна машиналарига сув олиб бориб берамиз” деб айтган ваъдасига ҳам, 3 ойдан ошди. Бироқ. Ҳаммон сувдан ва автомашинадан дарак йўқ. Бу ҳолат давом этса эрта-индин сувдан азият чеккаётган фуқаролар сувсизликдан ўлиб қолиш ҳам мумкинлигини билган, бир гуруҳ бойсунлик нафақаҳўрлар, Сурхондарё вилоятининг Хокими Нормўмин Чориев номига шикоят ариза билан мурожаат қилишди. Улар ўз мурожаатларида туман хокими, Панжи Тангриев Қобиловични туман хокимлик лавозимидан озод қилишларини талаб қилган бўлса-да, вилоят хокими, туман хокимига нисбатан ишни сан-соларликка солиб, орқага суруб келмоқда. Вилоят хокимиятидан келган “текширувчи”лар эса, туман хокимининг ёғли тандир гўштини еб, ҳалқ билан ҳисоб-китоб қилишни унутган шекилли. Вилоят хокимига яна учинчи бор шикоят апризалар ёғилса-да, негадир вилоят хокимининг пинаги бузулмаяпти….

Бойсун хокими Панжи Тангриев Қобилович яқинда бир “тадбир” ўтқазди. Бу тадбирнинг номи, “Сувсизлик марафони” деб аталди. Тадбир ишида, “Сурхон” гуруҳи қатнашди. Бойсунда сув йўқ бўлса-да, қизғин ўтган ўйин-кулги ҳаммани даврага чорлади. 10-15 километр узоқдан сув келтираётган ҳалқ эса, концертни кўриб, чарчоғи ёзилди шекилли, яна ёш-қари сув олиб келиш учун, қўлларига челлак ва филак билан Бойсун кўчаларини тўлдириб, “каллона” бўлиб қатнашишда давом этишди. Шикоят ёзган шикоятчилар эса, “отмаска” қилинди ишларимиз. Хоким “тадбиркор” бўлиб чиқди. Унинг мушугини пишт дейдиган бирон кимса ҳам чиқмади. Биз вилоят хокими Нормўмин Чориев ҳам шу хоким тарафдори эканлиги кейин билимиз…” дейшмоқдалар.

Шаҳар марказидаги ер ости сув қувурлари, 1975 йилдан буён ириб-чириб ётибди. Уни ремонт қилиш эса, ҳеч кимсанинг ҳаёлига ҳам келмайди. Бюджетдан бажариш учун маблағ йўқ. Бойсун туманида ишлаб-чиқариш йўқлиги туфайли, туман давлатдан дотация хисобидан яшайди. 2009 йилдан буён хокимлик вазифасида ўтирган Панжи Тангриев Қобилович “2012 йил Бойсун туманини сув билан таъминлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастурга кўра 15 миллион долларга яқин маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасига юклатилган” деб айтганига ҳам 2-3 йилча бўлиб қолди. Бу маблағни давлат бюджетидан ажратиш учун эса, бош вазир Шавкат Мирзиёеевга пора бериш керак экан” демоқда хоким жаноблари. Қисқаси, “Берсанг ейман. Урсанг ўламан” қабилида иш тутилмоқда. Аҳолини сув билан таъминлаш орқага суруб келинмоқда. Баъзи бир фуқаролар ўртасида миш-миш гаплар ҳам юрибди. Нима эмиш? “Қачон Гулнора Каримова президент бўлса ўша йили Бойсунга сув келтирилармиш” Демак бойсунликлар Гулнора ҳукумат теппасига келгунича, жон сақлаш чораларини кўрса бўларкан-да?!

Туманнинг “Мачай” қишлоғига қарашли, “Майхона” суви, Денов туманига қараб оқади. “Дарбанд” қишлоғидаги сув эса, Шеробод туманидаги, “Занг” каналига бориб қуйилади. Шўр сув билан ширин сув омиҳта бўлиб, шерободликларни қишин-ёзин сув билан таъминлайди. Бойсун туман марказидан ўтадиган, “Авлод” ва “Сариосиё” қишлоқлари ичидан оқадиган сойлардаги сувларни истеъмол қилиш яроқсиздир. Бу сувларга ҳам, “хўжайин”лар жуда кўпчиликни ташкил этади. Тумандаги “Собир Ариқ” ва “Ариқ Усти” сойларидан ўтадиган ҳар бир сув бошига, мироблар қўйилган. Чунки, “Янги Ҳаёт” деб аталмиш қишлоқда пахта экинлари шу сув эвазидан суғорилади. Бойсунликлар шу икки ариқдан ўз томарқасини суғориш учун, чиққанда мироблар ўртасида, “дракка” бўлади. Кимнигдир калласи ва кимнингдир бошқа жойи майиб бўлиши аниқ….

Ўтган йили қабул қилинган, “ҳар бир аҳоли томарқасида қишлоқ-ҳўжалик маҳсулотларини етиштириш ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори пучга чиқди. Сувсизликдан чаннаб ётган ерга экилган қишлоқ-хўжалик масулотлари эса, ер билан якксон бўлди. Аҳоли ўз пулларига сотиб олган қишлоқ-хўжалик экинлари ва маҳсулотларига куйиб қолишди. Олинган ердаги, “маҳсулот”лар моллларга озиқа сифатида берилмоқда. Аҳолининг кам даромадли оилаларга давлат томонидан етқизилган зарарлар қопланмади. Уларга яқиндан туруб кўмаклашиш масаласи туман хокимияти томонидан кўрилмади. Бойсунда қиш мавсуми яхши келмаганлиги туфайли, Бойсун тоғларидаги қорлар “запась” март ойига келиб, куннинг жазирама иссиқлиги туфайли эриб тамом бўлди. Аҳоли асосан сувни тоғ этакларида эриган қорлар эвазига истеъмол қилишади….

Бойсун туманининг “Авлод” ва “Сариосиё” қишлоқларидаги сойлардан оққан сувни истеъмол қилиш мутлоқо мумкин эмас. Чунки, у ерда яшаётган аҳоли, турли ҳил чиққиндиларни сувга оқизишади. Натижада бу сувни истеъмол қилган фуқаролар “диффтерия”, “ичкетма”, “қизамиқ” , “сариқ касалликнинг “В” группаси, “холлерия” касалликларига чалинмоқда. Туман Марказий шифохонасининг шифокори ўзини фамилия ва исмини келтирмаслик илтимоси билан бизга мурожаат қилиб, қўйидагиларни сўзлаб берди. Унинг сўзига қараганда: “Ўтган йили сариқ касалликнинг, “В” группаси билан бир нечта фуқаролар ҳаётдан кўз юмди. Бизнинг шифохонада ётоқлар учун, диван ва коровотлар етишмайди. Кўрганигиздек шифохонанинг ховлисига ётоқхоналар ташкил этиш учун жой ташкил этмоқдамиз. Айрим касалликларни даволаш учун, хонадонларга ҳам, ҳамшира қизларимизни юбормоқдамиз. Шароитлар мутлоқо йўқ. Дори-дармонлар фуқароларимизнинг ўз зиммаларига юклатилган. Ҳар йили аҳвол мана шунақа. Касаллик йилдан-йил авж олмоқда…”

Туман “Сув оққова таъминот бўлими”нинг раҳбарияти туман аҳолиси учун қувурдаги сувни тўҳтатиб қўйиб, унинг ўрнига аҳолига ҳар бир автомашина шестернасини, 40-50 минг сўмга сотмоқда. Аҳолига бу сувни сотиб олиш учун эса, маблағ йўқ. Сувсизликдан қийналган фуқаролар туман марказидан йироқ бўлган қўшни қишлоқлардан сув олиб келиш учун, тонг саҳарлаб ўз уйларини тарк этишади. Айрим фуқаролар эса, ҳар бир хонадонда 2 метр чуқурликда хауз ташкил этиб сувсизликка барҳам бериш йўлларини қидиришмоқда. Сув сақлаш “омборхона”сида эса, 2 тоннагача сув сақланади. Шу сув эвазига аҳоли ўз томарқаси суғоришади. Айрим фуқаролар сувни сотиб олиш учун, маблағи йўқлиги туфайли хокимият ва маҳаллаларга мурожаат қилишади. Аммо. Уларнинг эшитадиган кимсанинг ўзи йўқ. Аҳоли яшайдиган ховли участкаларда дарахтлар сувсизликдан қуруб кетган. Қуруган дараҳтлар кесилиб ўтин қилинмоқда. Қиш ва ёз мавсумида газ ва чироқ бўлмайди. Шу туфайли ўтинни ғамлаш ҳозирдан тайёргарлик кўрилмоқда. Аҳолининг катта қисми айниқса ёш йигит-қизлар Россия ва Қозоғистонга кетган фуқаролар ишлаб топган пуллари эвазига, кўмир ва ўтин сотиб олишади.
Бойсун туманидан 15-20 километр узоқликда жойлашган, “Тўда” қишлоғидан келтирилаётган ҳар бир эшак ортилган кўмирнинг нархи, 100 минг сўмни ташкил этади. Аҳоли қишлоқ жойларида ҳар бир фуқаро бошига кўмирни тежаш ва ундан унумли фойдаланиш мақсадида, “гивала” қилиш учун, кўмирнинг хокини сотишмоқда. Аҳоли бу тўпроқни ҳар бир тоннасини, 50-100 минг сўмдан сотиб олишмоқда. Аҳоли бу кўмир хокини сотиб олиш учун эса, туман “табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси”га мурожаат қилишади. Агар ушбу ташкилот хулоса бермаса, унда қишда кўмирсиз ўтиршга тўғри келади. Бойсун тоғларидаги арча ва жинғилни кесиб олиб келиш учун, ҳам шу ташкилотга мурожаат қилиш шарт. Бойсун тумани “Ўрмон хўжалиги” томонидан тоғлардаги арчалар қанчалик муҳофаза қилинмасин, бари-бир фуқаролар арча ва жинғилни кесиб уни ўтин қилишмоқдалар. Натижада “Қизил Китоб”га киритилган ноёб ўсимликлар дунёси йўқ бўлиб кетмоқда…
Аҳоли газ, электр энергияси ва сувдан ҳеч қандай фойда йўқлигини билиб, ёз ва қиш кунларига қарамай ўтин ва кўмирни ғамлаш учун, Бойсун тоғларига чиқиб кетганлар. Бу йилги газ ва чироқ бўлмаслигини билган аҳоли, кўмир ва ўтинни хамда сувни таёргарлигини ҳозирдан кўришмоқда.
“Қишни ғамини ёзда кўр” деганлари шу бўлса керак-да…

Фахриддин Тиллo