Кўмир ва газ ўрнига – тезак ва ахлат

Кўмир ва газ ўрнига – тезак ва ахлат
55 views
13 August 2013 - 8:56

8573_0ae7cd3b8b932ae9_middleАндижон ҳокимлиги режасига кўра, совуқ тушишидан уч ой сал олдин ҳар тўртта уйга битта қозонхона ўрнатилади ва бу шаклда ишдан чиққан иситиш системаси тикланади.

Бу ташаббус Андижон ҳокими Нурилло Алимов оғзидан, яқинда ўтган, маҳалла қўмиталари ва Хусусий уй мулкдорлари ширкати (ХУМШ) раислари сайлови йиғилишлардан бирида янгради.

Алимов, шу тарзда Хитойдаги кўплаб уйлар иситилишини билдирди. Ахлат ва чиқиндилар хисобидан ишловчи локал қозонхоналар, биогаз ишлаб чиқаради, унинг ёрдамида уйлар иситилади.

Аммо бу “янги система”ни сотиб олиш ва ўрнатиш учун ҳокимлик пул ажратмайди, пулни уй эгалари ўзлари беришлари керак.

Ўзбекистоннинг бошка вилоятларида хам табиий газ бу қишда деярли бўлмади.

Одамлар исинаман деб ўлишмоқда, заҳарланишмоқда, “буржуйка” печларининг портлашидан халок бўлишмоқда.

Аҳлатчи ишчиарнинг айтишича,бу янги қозонхоналарни қиздириш учун, кўпқаватли уйлар аҳолиси берадиганидан кўра кўпроқ ахлат зарур.
Демак, қозонхоналар тўхтаб қолади ёки хеч қачон тўла қувват билан ишламайди.

Баъзилар фикрига кура , ноябрга бориб бу таклиф ҳақида аксарият, жумладан ҳокимнинг ўзи ҳам унутади.