“Googoosha”нинг навбатдаги чўпчаги…

“Googoosha”нинг навбатдаги чўпчаги…
16 views
15 August 2013 - 11:52

Twitter да пачакилашишдан бошқа иши йўқ Г.Каримова энди Тошкент кўчаларида айланиб юриб 200доллар топиб олибди. Бу хақда у бугун твиттерда ёзган. «Чиройли қилиб тахланган 2та купюра кимники эканлигини билсангизлар айтинглар” деб ёзади у. Бу хабаридан бироз кейин эса у купюраларнинг расмини хам оммага эълон қилди.Энди эса Каримова хоним сурат орқали у пулнинг эгасини кутяпти… Лекин у пулнинг эгаси хали топилганча йўқ

Узметроном сайти ёзишича, бу Ўзбекистон халқи фаровонлик ва тўқчиликда яшагани учун 200 доллар кўчада ётадиган арзимаган пул.

Аслидачи?! Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 200 долларга хам етмайди. Бечора дехқон, оддий ўзбек, Каримов тили билан айтганда “дангаса” ўша 200 долларни топгунча қанча куч, пешона тери ва асаб сарфлайди.

Каримова президентликка даъво қилади-да, Твиттерда майдалашиб ўтиргани ақлга сиғмайди. Чунки президентлик ўйин эмаску, унинг ўрнида бошқа даъвогар бундай қилмаган бўлар эди. Ёки Ўзбекистон хар томонлама мукаммал ривожланиб бўлдию, шуғулланишга бошқа иш йўқми?

Чарос