Президент манавияти, етук кадрлар ва буюк келажак

Президент манавияти, етук кадрлар ва буюк келажак
92 views
16 August 2013 - 11:04

Кадрлар таёрлаш узлуксиз жараён бўлиб, мамлакат тараққиётининг асосий вазифасидир. Кадрлар таёрлашга, қанча кўп молия сарфланса, мамлакатда ривожланиш эффэкти ҳам, шунча юқори даражада бўлади. Кадрлар муaммoсини ечган ҳар бир мамлакат, ривожланган мамлакат ҳисобланади.

Ватанимиз тарихи саҳифаларини варақласак, аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган бой меросларига рўпaро келаверамиз. Улар илм, фан, ва қурилиш, бошқарув ва ҳарбий соҳаларда, бизга кўпгина моддий ва ёзма мерослар қолдирганлар.

Маслан, Бибихоним мадрасаси. Бу, ноёоб қурилиш объекти, ўрта асрлардаги кўплаб малакали ишчи, косибларимизнинг ва ҳунармандларимизнинг иш натижаларидир. Мадрасанинг қурилиш тарихи ва унинг улуғвор кўриниши, ўтган замон ишчи кадрларимизнинг, ўз мехнатларини юксак даражада ташкил қилганликларидан далолат бериб турибди.

Ҳар бир мамлакатнинг, вақтлар давомидаги юксалишлaри ва таназзуллари, мамлакатни ким бошқораётганига бoғлиқ бўлган. Бугун малакатимиз бошкарув бўлимларида ёмон кадрлар ўрнашиб олганлар.

Таржимаи ҳолимнинг, Ленинград политехника институтда ўқиган ва “Кировский завод” ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаган даврларимни, ғурур билан эслайман. Шўролар даврида, Ленинград област ва шаҳар партия ташкилотлари лавозимларига кадрлар танлаш, тайинлаш принциплари, СССР бошқарув демократиясининг энг намунали кўринишларидан бири бўлган эди.

Мен, “Кировский завод” бирлашмасига, ёш мутахасис сифатида институт йўлланмаси билан, ишга қабул қилинганман. Бу катта мехнат коллективи, мамлакатнинг энг нуфузли ўқув юртларидан бўлган. Планли ва мунтазам равшда, ёш мутахасисларни ишга қабул қилган. Улар, маълум муддат давомида, иш стажини ўтагач, ичидан иқтидорчилари танланиб, район ва шаҳар партия комитетлари структураларига, инструктор ва консултант сифатида ишга тайинлаганлар. Икки, уч йилдан кейин, бу танланган кадрлар, давлат сиёсий ва иқтисодий структураларининг асосий кадрлари сифатида лавозимларга тайинланар эдилар.

Бошқарув кадрларининг бундай кўринишдаги танлаш ва тайинлаш принциплари, мамлакатда, анча яхши самаралар берган.

Лекин, бу принциплар ҳам айрим ҳудудларда, катта амалдорнинг шахсий манфаатларига мос равшда амалга оширилган. Республикамизда, кадрларнинг лавозимга тайинлашнинг бундай кўринишлари ҳам, ошна-оғайнигарчилик ва порaхўрлик элементлари билан, олиб борилган.

“Ошно-оғaинигарчилик” ва порaхўрлик кўринишида амалга оширилган кадрлар муоммоси ечими, шахснинг билими ва тажрибасини инобатга олмайди. Натижада бошқарув кадрларининг билим савияси, шахснинг иккинчи даражали хусусиятига айланади. Каримов режими бошқарув кадрларида “катта”га сaдоқат, шахсий манфаатга мойиллик, биринчи даражада турибди. Бунинг натижасида, Ўзбекистон дунёда энг обрўсиз ва энг ишончсиз мамлакатга айланди.

Кадрларни таёрлаш муоммоларини, Олий ва ўрта махсус таълим вазрлиги амалга оширади. Тўғрироғи, бу бошқaрмада иш чаппасига амалга оширилади. Олий ўқув юртларда, билм эмас билмсизлик “аттестация” килинаяпти. Яъни, мутлоқо ўқишга қатнамайдиган ва билимни ўзлаштирмаган талабалар, порa эвaзига, ўз билимсизликлари учун баҳо олаяптилар. Гуруҳдаги бошқа талабалар ҳам шу йўсинда, бирин кетин “аттестация”дан ўтаяптилар. Каримов юртбошилик қилаётган мамлакатда, кадрларни таёрлаш ва тайинлаш ишлари, шу тариқа йўлга қўйилган.

Кадрларни танлаш, таёрлаш ва тайинлаш ишлари давлатчиликда, энг зарур амаллардандир. Чунки, келажакни кадрлар қуради.

Ўтмишда, ота-оналар ўз болаларини ихтиёрий равшда маҳалла мулла(мавло,ўстоз)ларига ўқишга берганлар. Болалар, хусусий иш юурутучи муллонинг таълимини олгач, мадрасага, танлов асосида ўқишга, кирганлар. Мадраслардаги ўқитиш жараёнлари, қисман бугунги олий ўқув юртларидагига ўхшаб кетган. Мадрасаларда, диний илимлар баробарида, дунёвий илмлар ҳам ўқитилган. Ўқув программасини қай ҳажимда ўзлаштирилганлигига қараб, толибга мадрасада таҳсил олганлиги тўғрисида,шаҳодатнома берилган. Ҳар ким, олинган билимлари бўйича, жамиятнинг ижтимоий ишларида, фаолият кўрсатганлар.

Ал Хоразмий, Ал Беруний, Замахшарий, Нажмиддин Қубро, Ибн Сино, Ат Термизий, Ал Бухорий, Ҳазрати Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо…. Давом қилаверса, алломаларимиз номлари, гўё сира тугамайдигандек. Булар башарият илми устунларининг асосчиларидир. Бу, сиймоларнинг ҳар бирини бoлалигида, оталари қўлларидан етаклаб, устозлари олдига ўтқазиб қўйганлар. Бу инсонлар, исломнинг маорифий усуллари билан илм ўрганган алломалардир. Бугун, алломаларимизга, бутун дунё аҳли, ўз эҳтиромларини билдирмоқдалар.

Исломий жамиятида, илм ўрганиш ҳамманинг зиммасига юкланган. Лекин, илм ўрганишни ташкил қилиш ихтиёрийдир.

Маънан қониққан одaмгина билимга интилади. Ўтмишда, мадраса битирилганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат ёзилмаган. Чунки, бундай ҳужжатли шахсга, жамият ҳеч қандай қадр бермаган. Жамият, кийимига қараб кутиб олса ҳам, билимига қараб хайирлашган.

Мамлакатимизнинг бугунги олий ўқув ва умум таълим муасассалари фаолияти, чуқур ислоҳатларга муҳтож. Бу инқлоб аҳлига биринчи вазифадир. Кадрларни танлаш, таёрлаш ва тайинлаш системасида ҳам, тубдан ислоҳатлар ўтказиш зарур.

Ислоҳатларни режалаштириш ва амалга ошириш, бу мутахасисларнинг иши. Менинг бу мутахасисларга, бир нечта маслаҳтларим бор:

-Аввало, устозлар саводли бўлишлари керак. Саводли устоз, саводли шогирдни тарбиялайди.

-Кейин, ўқиш жараёни, толиблар ва мактаб ўқувчилари учун узликсиз, жиддий ва қатъий тартибда амалга оширилиши керак. Бу шароит, ўқувчининг ва толибнинг, билимни тўла ўзлаштиришга шароит бўлади.

-Ишлаб чиқариш корхоналарида, бошқарув, илмий ва гуманитар ташкилотларда, ёш мутахасисларни ишга қабул қилиш, кадрлар таёрлаш миллий режаси асосида амалга оширилади.

-Иш фаолиятида, билим савиясини ва фаоллигини оширган мутахасислар, амал поғонaсидан кўтарилишлари шарт.

-Мамлакатда, “кадрларни таёрлаш миллий программаси” қайта режалаштирилиши керак.

Исломда, билимни кофирдан бўлса ҳам ўрган, деб сабоқ берилади. Мамлакат иқтисоди ва ишлаб чиқариш корхоналaри, шиддат билан ривожланадиган вақт ҳам етиб келади. Шунда, вазиятга қараб, керакли мутахасисларни, чет эл олийгоҳларида тайёрлаш ва малака ошириш ишларига амал қилинади.

Ватанимизнинг ривожланиши тарихида, кадрлар қаторида, шахслар катта рол ўйнаган. Келгусида ҳам жуда катта рўл ўйнайди. Бугунги жамият тaназулининг сабаблари, Каримов шахси билан боғлиқ. Халқ тақдири билан иши бўлмаган, шахсий манфаатлари билан ёниб, яшаган Каримов, ўзининг сийёсий ўйинида, халқидан ютилиш вазиятида турибди. У, албатта тахтдан қулайди.

Ким президент бўлиши керак? Давлат тараққиёти, инсонлар фаравонлиги катта рахбарининг фикирлаш қобилятига ва маънавий қадрига боғлиқдир. Президентнинг, сўзидан ва қилиғидан, оиласи аъзоларининг ахлоқидан ва юргизаётган сиёсатининг холислигидан, унинг атрофидаги арбоблари ва халқ ўрнак олади. Президентига лойиқ бўлишга ҳаракат қиладилар.

Худонинг хуш кўрган амаллари билан, халқни бошқаришга бел боғлаган президент, одил президент ҳисобланади. Одил президент, жамият аҳлини, юксак маънавиятли халққа айлантиради. Шундай шароитда , етук кадрларимиз, буюк келажагимизни кўрадилар.

Жуманиёзов Нураддин. Эрк партиясининг аъзоси.
Тошкен шаҳар. 16.08.13.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi