Каримов-мардикорларни сиёсий кучга айланишидан қўрқадими ?

Каримов-мардикорларни сиёсий кучга айланишидан қўрқадими ?
124 views
17 August 2013 - 9:55

√астарбайтеры, оставшиес€ без работы, живут в палаточном лагере в ¬олгоградской областиЎзбекистон “Мардикорлар касаба уюшмаси”га интернет орқали, (www.skype.com Ozod.Fuqaro), (mobil: +998901224581, +998909271405,  +998917804998 сонли рақамларига) Россиянинг Москва шахри “Одинцова” шаҳарчасида ташкил қилинган, “мигрантлар лагеридан ўзбекистонлик фуқаролар Алишер, Фазлиддин, Дониёр ва Азамат исимли мардикорлар бизга мурожаат қилишди. Улар у ердаги аҳвол юзасидан шикоят қилишиб, инсон ҳақ-ҳуқуқлари паймол этилаётгани, ўзбек мардикорларига нисбатан таъқиб ва тайизиқлар кучаяётгани ҳақида сўзлаб бердилар…

Ўзбек фуқароси Алишер исимли мардикор, муҳожирнинг сўзига қараганда: “2013 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг президенти И.Каримов, Россия Федерациясининг президенти В.Путин билан учрашган эди. Шу учрашувда Россиядаги ўзбек муҳожирлари тўғрисида ҳам, ўзаро суҳбат бўлиб ўтган экан.

Шу суҳбат давомида Россия президенти В. Путин, “Ўзбекистондан келган мигрантлар тўғрисида нима дейсиз? деб Ўзбекистон преизденти И.Каримовга мурожаат қилганлиги бизга маълум бўлди. Шунда И.Каримов, “мен ўзбекистонлик муҳожирларни Россияга ишлаш учун юборган эмасман. Агар биз уларга Ўзбекистонда иш ташкил қилмоқчи бўлсак, бир ой ичида иш ўринларини ташкил қилишимиз мумкин. Ваҳоланки, Ўзбекистонда энг кам иш ҳаққи 500 АҚШ долларини ташкил этади. Уларнинг муаммоси ҳақида гаплашадиган бўлсак, улар билан қандай келишасизлар ва қандай муомалада бўласизлар бу сизларнинг муаммонгиздир.

Менга уларнинг ҳаёти ҳам, нима иш қилиши ҳам мутлоқо қизиқтирмайди…” деб жавоб берган экан. Биз бу гапларнинг қанчалик ҳақиқат ва ёлғон эканлигини яқинда, Россия ИИБнинг полиция ходимларидан эшитдик. Демак И.Каримов учун ўзбек муҳожири бир тийинга қиммат экан… ”.

Ўзбекистонлик мардикор Фазлиддиннинг сўзига қараганда эса, “Биз мардикор ўзбек йигитлари Россиянинг қонунларига асосланиб рўйҳатдан ўтганмиз. Барча солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бормоқдамиз. Лекин. Бизни “мигрантлар лагерига олиб келиб қамашди. Бу лагерда мигрантлар сони 2000 мингдан ошиқни ташкил қилмоқда. Биз фуқароларни Россия полицияси томонидан қаттиқ назорат остига олишмоқдалар.

Бу ерда турли-ҳил миллат вакиллари ҳам учратишинигиз мумкин. Биз ўзбеклардан ташқари қирғиз, тожик, ветьнам ва хитойликларни ҳам кўришингиз мумкин.Россия полицияси ҳар куни 200-300 дан ошиқ мардикорларни шу лагерга олиб келишмоқда. Биз яшаётган палаткаларда одамлар жуда кўп ва ғиж-ғиж. Одамларнинг кўплигидан хаво етишмайди. Иссиқдан айрим фуқароларимиз касалликка чалинмоқдалар. Биз ётган ётохоналар сассиқлигидан ва ҳиддан кўнгил айниб, еган овқатни қайт қилиб ташламоқдамиз. Берган овқати арзон-гаровдаги “Ролтон” билан озиқланмоқдамиз. Палатка атрофи турли- ҳил аҳлат уюмлари билан қалашиб ётибди. Санитария ва гигиена ишларига риоя қилинмайди. Сув етишмайди. Фуқоролар тоза-озодалик учун ювиниш учун ҳеч қанақанги шароитнинг ўзи йўқ.

Фуқаролар полиция ходимларига муаммолар тўғрисида гаплашса, “Ну, барани как жить. Ты сам знаешь” деб олдига солиб қувади. Дубинкалар билан уради. Ҳоҳласа оёғининг остига олиб, эзғилайди. Террорчиларга қандай муомала қилинса, худди ўшандай муомала қилишмоқдалар. Айрим полиция ходимларига биз 7-10 минг рубль атрофида маблағ тўласак-да, бари-бир қўйиб юборишмаяптилар…”

Дониёр исимли мардикорнинг сўзига қараганда: “Биз бир муҳим гапнинг устидан чиқиб қолдик. Ўзбекистонга бизлар, Ўзбекистон Республикасининг 22 йил мустақиллик байрами ўтганданидан сўнг, Россиядан “депорт” қилинар эканмиз.

Шунда биз полиция ходимларига нега хужжатларимизни олиб, ва қўлларимиздан “отпечать”ка олмоқдасизлар? Сизларга бу ишлар нима учун керак? Ўзбекистонга кетма-кет жўнатинглар-да? деб саволлар билан мурожаат қилсак, Улар “Ўзбекистонда мустақиллик байрами ўтказилганидан сўнг, “депорт” қилинасизлар. Унгача шу ерда қоласизлар. Бизнинг қўлимизда Ўзбекистон ИИБнинг тегишли хат ва мурожаатлари мавжуд.

Қолаверса, сизларнинг иймон-иҳтиёрларингиз ҳам бизнинг қўлимиздадир. Бизга шундай топшириқни Россия ИИВга томонидан берилган. Биз “приказ”ни бажарувчи оддий одамлармиз….” дейшмоқда. Биз яна бир муҳим янгиликнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Россияда ишлаб юрган Ўзбекистонлик мардикорлар ўртасида ЎХҲга аъзо бўлиб кираётган фуқаролар кундан-кун авж олмоқда. Айниқса, Россияда интернет сайтларига кириш учун, етарли шарт-шароитлар мавжуд. Бу ерда ЎХҲнинг сайитларини бемалол очиб ўқиш мумкин.

Ўзбекистонда бу сайитга, “блок” қўйилаётгани ҳам шу ерда эшитдик. Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг ўзбек мардикорлари сиёсий кучга айланишидан қўрқанини энди билмоқдамиз. Демак бизлар ўзимиз Россияда туриб ЎХҲ учун, 3 кишидан ортиқ ячейкалар ташкил қилса бўларкан. Фақат юрагида ўти бор ўзбек мардикори шу ҳаракатга лидерлик қилса бўлар экан…”.

Ўзбекистонлик яна бир муҳожир ва мардикор йигит Азамат бизга қўйидагиларни сўзлаб берди. “Биз Россиянинг Москва шаҳар, Под Москва вилоятидаги “Одинцова” шаҳрачасида ташкил этилган, “мигрантлар лагери” атрофида ишлаб юргандик, 50 тадан ошиқ мардикор ўзбек йигитларини, полиция ходимлари қўлга олишиб, “нука узбекийский рабби ”деб қўлларимизни орқага қилиб, икки қўлларимизга кишанлар солиб, лагерга олиб келишди. Бу ердан қочиб кетмоқчи бўлиб, бир неча марта уриндик афсус бўлмади. Полиция буни сезиб биз улар билан бир неча бор тўқнаш келдик.

Полиция ва мардикорлар ўртасида бўлган жангда, дубинкалар билан аёвсиз калтаклашди. Бу “драка”да баъзи бир фуқароларимизнинг калласи ва қўл-оёқлари синди. Улар ҳеч бир инсон зотини аямади. Қўлига тушган мардикорни, 5-10 киши бўлиб, ўртага олиб савалашдилар. Ҳақларидан чиққинича роса калтаклашди. Ҳаммани кўзини қўрқитиб, “издиваться” қилишди. Биз полиция бўлимига бўлиб ўтган воқеа юзасидан мурожаат қилдик. Аммо. Улар бизнинг мурожаатларимизни эшитишни ҳоҳлашмади…

Шу йилнинг сентябрь ойида, “Москва шаҳар мери учун” сайлов бўлиб ўтар экан. Шу сайлов олдидан, “ташвиқот” ишлари олиб борилмоқда экан. Москва кўчаларида Россиянинг муҳолифатчилари, “Путин Далой” деб ҳайҳиришмоқдалар. Бизнинг фуқароларимиз эса, буни кўриб, “Ўзбекистонда шуни ташкил қилса бўлмайдими?” “КАРИМОВ КЕТ!” деб биз ҳам, Тошкент кўчаларига чиқсак нима бўлади?” дейишмоқдалар. Бироқ баъзи бир калтабин фуқароларимиз, Каримовни тахтдан оғдариш қийин. Уни кетказиш учун, катта-катта маблағ керак. Каримов Ўзбекистонда призидентлик лавозимига ўз қизини қўйиш учун, тиш-тирноғи билан курашмоқда.

Аммо. Биз бу вақтни қўлдан бой бермаслигимиз керак. Қачонгача биз рус миллатининг қули бўлиб яшаймиз. Биз бир тани-бир жон бўлиб, Ўзбекистон диктатурасини тугатиш учун курашмоғимиз даркор. Биз ўзбек миллатининг ғурурини ерга урмаслигимиз керак. Маънавий баркамоллик учун, ўз эътиқодимиз учун эрта-ю кеч курашмоқ учун, Ўзбекистонлик фуқароларимизни эрки ва ҳуррияти учун ҳамиша бир ёқадан бош чиқариб курашмоғимиз лозим. Мен энди тушуниб етмоқдаманки, Каримовни мардикорлар сиёсий кучга айланмаслиги учун, Россиядаги муҳожирларни танобини тортиб қўйиш учун, Россия ИИВнинг “қўли” билан иш кўрмоқда экан…”

Фахриддин Тилло.