Ёшлар Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканлигига ишонмайди!

Ёшлар Ўзбекистон келажаги буюк давлат эканлигига ишонмайди!
48 views
17 August 2013 - 16:58

o-zbekiston-kelajagi-buyuk-davlat«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий позициялар, маънавият, ижтимоий мақсадлар» мавзусида тадқиқот ўтказди, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги. Лекин унда сўровнома қачон ўтказилгани, унда неча киши иштирок этгани тўғрисида маълумот йўқ. Сўровда қатнашганларнинг 72,4 фоизи тарихни яхши билиши маълум бўлган, деб ёзилади шунингдек мақолада. “Ёшларнинг кўпчилиги (95,2 фоизи) ўзбек халқининг зеҳниятига ёт турли зарарли ғоялар ва уларни тарқатувчиларга салбий муносабат билдирмоқда”.

Аслида эса ёшларнинг онгги айни кунда тўғри таълимот билан эмас, балки Каримов режимига мос равишда шакллантириляпти. Буни барча соҳада кўриш мумкин. Дейлик, тарих хақида, тарихни тўлиғича, қандай бўлса ўшандайлигича ўргатилмайди.

Масалан, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришган йиллари, у йилларда бўлган воқеа-ҳодисаларни бугунги ёшлар билмайди. Аксариятининг фикрича, Ўзбекистон мустақил бўлишига гўёки шахсан И.Каримов сабабчи, улар шундай тушунишади. Халқнинг босиб ўтган йўли, мустақилликка эришиш йўлидаги курашлар, буларнинг барча-барчаси Каримов сиёсати орқасида осонгина йўқолиб қолди.

ЎзА-нинг ёзишича, ўзбекистонлик ёшларнинг ҳар учтадан биттаси эса 2013 йилда ўз бизнесини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Албатта, давлат ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишга мажбурлаяпти, у тадбиркорликни истайдими, тушунадими ёки йўқми бу муҳим эмас. Агар тадбиркорлик учун маблағи йўқ бўлса, у давлат банкларидан кредит олади ва йиллар давомида давлат учун ишлайди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ёшларнинг ижтимоий кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, ёшларнинг маданият ва шоу-бизнесга йўналтирилиши, оврўпаликларга тақлид, миллий анъана ва қадриятларнинг поймол этилиши, булар – ёшлар сиёсатни тушунмасинлар, Каримов режимига қарши чиқмасинлар дея махсус уюштирилаётган ишлардир. Тўғрироғи, Каримов фақат ўз хавфсизлигини ўйлайди.

Тошкент кўчаларида юрсангиз, атлас кўйлак кийган бирорта қиз кўринармикан, дея излайсиз. Йўқ, «Отасининг қизи” ўзбек қизларини хам оврўпача кийинтиришга эришди. Миллийлигимизни жаҳон миқёсига олиб чиқаман, дея уни ҳам эплай олмади.

Ўз мамлакатида нормал шароитда яшай олмаганлиги учун сарсон бўлиб юрган неча минглаган ўзбек ёшлари эса «Қачон диктатор режими қулатилар экан”, дея кутиб яшашяпти.

Чарос