Инсон йиғлар

Инсон йиғлар
216 views
19 August 2013 - 14:08

Ёруг олам ичра хамон,
Қаро кунлар сурар даврон.
Хеч адолат топмай бирон,
Хақ сўзлаган инсон йиғлар.

Нокасларга қолди замон,
Харомхўрлик ошган чунон.
Диндан қолмай ному нишон,
Ул Хадису-Қуръон йиғлар.

Баланд тоғу-тош безабон,
Хамма олам тамом хайрон.
Эй хаддидан ошган инсон,
Килмишингдан осмон йиғлар.

Қиёмат хақ хақдир фармон,
Тангрига бу ишлар осон.
Еру-кукни тутса ларзон,
Дахшатидан жаҳон йиғлар.

Оёқларда қолмай дармон,
Борса хамма махшар томон.
Ул кун Росуллоҳ(с.а.в)гирён,
Воҳ Умматим дебон йиғлар.

Ул кун Тангри ёлғиз султон,
Хақ бирла ўрнатса мезон.
Солиҳ банда бўлар шодон,
Лекин динсиз инсон йиғлар.

Калби эгри сўзи ёлгон,
Гоҳ кофиру гоҳ мусулмон.
Ўзин алдар ул бе-гумон,
Эрта ўшал нодон йиғлар.

Билки Роббинг Қодир-Рохмон,
Ато этди танангда жон.
Тирикликда келтир иймон,
Шош ғанимат имкон йиғлар.

Бу ғафлатин битгай қочон,
Ахли Ислом энди уйғон,
Ғаним санга бўлиб сорбон,
Бу адашган корвон йиғлар.

Тарихингдан яхши аён,
Ўз динингда эдинг равон.
Нега бугун бўлдинг пинҳон,
Қалбим тўла армон йиғлар.

Бир замонлар номи достон,
Хақ динингда эдинг қалқон.
Халифалик бўлиб яксон,
Динсиз қолган макон йиғлар.

Дин бирла олам чарағон,
Пок динингни ёйгил харён.
Дунё аҳлин тутиб туғён,
Муслим дили хуфтон йиғлар.

Йўлинг Аллоҳ қилди баён,
Тойма йўлдан бўлгин омон.
Қилгил тақво етмас зиён,
Нусрат сўраб ўглон йиғлар.

Бизга нусрат бергил яздон,
Ожиз қулинг санга қурбон.
Биз бирлашсак ул бағри қон,
Лаънатланган шайтон йиғлар.

Абу Мухаммад
Самарқанд  Ўзбекистон

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi