“Оғзингни ёп!”

“Оғзингни ёп!”
41 views
19 August 2013 - 14:19

ahrca2012_karimoffЎзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) хабарига кўра Ўзбекистон мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди. Хабарда «Ижтимоий фикр»нинг ушбу сўровномасида мамлакатнинг «барча ҳудудларидан, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари» иштирок этгани қайд этилган. Лекин айнан қанча киши иштирок этгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Албатта маълумот берилмайди, чунки ахолининг 50%и бу сўровга манфий жавоб бериши аниқ.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) га кўра, бу йилги сўровнома “шуни кўрсатдибди-ки, респондентларнинг кўпчилиги (90 фоиздан кўпроғи) Ўзбекистон фуқароси эканлигидан фахрланар”экан.

Сўровнома номига ўтказилгани хаммага маълум.

Агар чиндан хам яширин сўровнома ўтказилганда Ўзбекистонда яшаш нақадар қийин эканлиги, зулм ва қийноқ, порахўрлик авж олгани маълум бўлар эди.

Бундай сўровнома ўтказишга албатта «Отаси”дан қўрқишади.

“Ота”нинг кучуклари зотан хаммаёқда исканиб юришибди.

Уларга ялтоқланган баъзи кимсалар эса ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мени тишлаб олмасин деб хамсоясини сотиб хам туришади.

Ўзбекистон аҳолиси бир овоздан (99,1 фоиз) мамлакат Президенти Ислом Каримовни «Ўзбекистондаги барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат олдида турган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишнинг кафили» деб ҳисоблайди, деб ёзади ЎзА.

Биз бу фикрларни билиш учун Ўзбекистон билан боғландик, лекин хеч қандай ижобий жавоб ололмадик.

Андижонда яшовчи Сафура, (ёшлардан вакил) “Ўзбекистонни севамиз, лекин бизда яшаш оғир”, дейди.

Сабаби, фикримизни очиқ айта олмаймиз, бир нарсани билсанг хам “оғзингни ёп!”.

Хамма ишимиз давлат назоратида, хатто бирор жойга чиқмоқчи бўлсак давлат органлари томонидан рухсат билан чиқамиз, дейди.

Бу худди жиноятчи одамнинг назорат қилинишига ўхшайди.

Айни савол билан қўшни Қирғизистонлик ёшларга мурожаат қилдик, ўзбек ёшларидан вакил Дилдора: “Қирзистонда яшаш осон, давлат томонидан таъқиб йўқ, миллатчи қирғизларни хисобга олмаганда. Агар улар хам бўлмаганда эди, биз бемалол яшаган бўлар эдик”, дейди.

Қирғизистон ва Ўзбекистонни таққосласак, Қирғизистонда нисбий бўлса хам эркинлик борлигини унинг мухолифатининг мамлакат ичкарисида эканлигидан хам билса бўлади.

Чарос