Мирзиёевга мактуб

Мирзиёевга мактуб
81 views
20 August 2013 - 15:45

indirЎзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзияевга.
Бир нусҳаси Интернетга
Ўзбекистон фуқароси: Абдилло Тожибой ўғли номидан.
Тошкент-115,
Чилонзор тумани,
Нафосат кўчаси 8.
Тел: (+998-91) 780-49-98

Мен, Абдилло тожибой ўғлига 2013 йил нафақа белгилашди. Чилонзор туман Райсобеси рахбарини айтишича белгиланган минимал нафақадан 50%, менга солинга жаримага асосан ушлаб қолишлигини, бунга Чилонзор тумани ижро суди, судьяси Комилов томонидан берилган хатга асослигини айтди.
Фуқароларга жарималарнинг солинишига сабаб, Ўзбекистон ИИБ ходимлари ўта шишиниб кетиши ва улар томонидан истаганча қалбаки ясама протоколларни тузишларидир.
Оқибатда ИИБ ходимлари томонидан хар қанақа қонунларни бузиб истаган кишига ясама протоколларни тузилиши, бечора оддий фуқароларнинг мана бунингдек ночорликка солиниши, менимча ИИБ ходимлари томонидан оддий халқнинг устидан истаганча хақоратлаш деб биламан.
Мен, Сизнинг қабулингизга ёзилишни сўраб хат билан мурожаат этмоқдаман.
Агарда ҳукуматнинг бюджетида пул қолмаганлиги сабаб мен ва мен каби нафақахўрлардан мана шу йўл билан бюджетни тўлдирилаётган бўлинса мен бунга розиман, агарда бу мен ва мен каби нафақахўрларнинг хақоратлаш учун бўлса унда мен қозингига бормайман, имомингизга учрамайман, халқ хузурига чиқаман.
Сиз қабулингизга киришга розилик берсангиз биламанки Сиз ИИБ ходимларининг қонунбузарликларига нисбатан қандайдир чора кўришингизни англатади, аксинча розилик бермасангиз унда биламанки хақиқатдан ҳукумат мана шундек ночор ҳолга тушиб қолганки, у шу кунда давлатни бошқара олмаслигидан далолатдир.

Абдилло Тожибой ўғли.
Пресс сентр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
20.08.2013 й. Тошкент, Ўзбекистон.