Миллат ғурурими ёки қўрқув ?

Миллат ғурурими ёки қўрқув ?
39 views
22 August 2013 - 11:45

2287Хақиқий ўтмиш тарихимизга бир назар ташлайдиган бўлсак хурматли ўқувчи қанчадан қанча жасур ва мард ота-боболаримиз фаровон хаёт учун халқ ва хақ йўлида жонларини фидо этганлар. Бугунги кунда халқимиз хақиқий ўтмиш тарихимиз тўғрисида тули маълумотларни умуман билишмайди ва билганида ҳам етарли даражада эмас, сабаби И.Каримовнинг бугунги кундаги диктатура сиёсий ва иктисодий режимига карши ва яна бир сабаби биз фуқароларни қорини ғамидан бош кутармаслигимиз учун ҳам шундай йўлдамиз.

Гарчи шундай бўлса ҳам бу режим барчанинг бирдек жонига теккан. Аммо баъзи оддий кимсалар бу режимдан манфаатдор бўлмасалар ҳам И.Каримов диктатура режимининг қўллаб-қувватловчи тарафдорлари ҳам орамизда талайгина топилади. Кўпгина фуқаролар билан сиёсат ва иктисод тўғрисида ҳамсухбат бўлган чоғимда шундай воқеага гувоҳ бўламан яъни уч тўрга бўлинган одамлар.

Биринчиси дунёни сув босганда ўрдакга не ғам деганларидек қўл силтаб ўз хузур-халоватини уйлайдиган боқий бeғамлар.

Иккинчиси бугунги кундаги ижтимои хаётимиздаги диктатура режими қандай салбий оқибатларга олиб келаётганлигини кўра била туриб қўрқув ичра яшаётган одамлардир.

Учинчиси бугунги 22 йиллик диктатура режимини онгсиз равишда қўллаб-қувватловчи баъзи фосик кимсалардир. Хозирги вақтда чет элларда мардикорлик килиб келаётган 60-70 фоиз ўзбек фуқаролари яъни кўпроқ ёшларимизни ташкил этмокдалар.

Хўш ана энди виждонан бир ўйлаб кўринг? Ахир шунча мардикорлар, ўзбек мардикорлари ватанимиздаги ишсизлик, оилаларимиздаги иқтисодий танглик сабаб асосан Россияга ва Қозоғистонга ўйнаб келиш учун бормаётган бўлсалар керак хойна-хой, яна баъзилар хонадон остоналаридан соғ-саломат ва тирик ҳолда кетишиб майиб-мажруҳ ва ўлиб қайтмоқда.

Менимча ўзбек оилаларида чет элда мардикор бўлиб ишламаганлар камдан кам бўлсалар керак, борлари ҳам коррупциялашган давлат идораларида пора эвазига даромад топаётган оила боқувчиларидир. Хўш, биз қачон бундай яъни И.Каримов сиёсий ва иқтисодий режимига барҳам берамиз ва ёки ҳаммаси ўз-ўзидан бўлишини қачонгача кутиб яшаймиз?

Ахир биздан кейинги авлодларимизга қандай из қолдирамиз? Наҳотки мусулмон Ўзбек халқлари Миср халқлари ва бошқа халқлар каби ижтимоий хаётда ўз эркимиз, хақ-хуқуқимиз ва адолат учун курашмасак. Гохида шундай узоқ ўйлаб қоламан, асрлар давомида дунёни хар томонлама лол қолдирган бу миллат бир асрдан кўпроқ муддат аввалига чор Россияси ва сўнгра дахрий коммунистлар, бугун эса бир диктатура режимига қул бўлсак?

Узоқ тарихга эга бўлган бу миллатимизнинг пойдевори ва кўзгуси бўлган биз ёшларни ўзининг диктатура режими билан мана шундай ахволга солган диктатор И.Каримов 19-июн куни Жиззах вилоятига сафари чогида ОАВ орқали ўзбек мардикорларини дангасалар дея атаганининг яна бир сабабларидан бири шундай. Ҳа эхтимол хақиқатдан ҳам ўзбек фуқаролари дангасалар, чунки Россия ва Қозоғистонда қул каби ватанимиздан, оилаларимиздан йироқда оғир мехнатнинг уддасидан чикамизу лекин ўзимизнинг хақ-хуқуқимизни, адолат барқарор топиши учун уддасидан чиқа олмаймиз.

Ахир ота-боболаримиз айтганидек бирлашган ўзади, бирлашмаган тўзади.

Хурматли ўкувчи, агар бу сўзларим кимларгадир оғир ботган бўлса узр, аммо бугунги кундаги ижтимоий хаётимизда муҳим ва катта рўл ўйнаётган ўта салбий сиёсий ва иктисодий режим бундан ҳам оғир эмасми? Хозирги вактда миллатимиз диний эътиқоди, эрки, шаъни, ор-номуси учун курашган қанчадан қанча биродарларимиз диктатор И.Каримов зиндонларида азобу уқубатларда қолмоқда-ку, нохақни хақ деб билмайлик. Бизларга туғри йўлни яъни халқ ва хақ учун курашга бел боғлаган ЎХҲ ва Эрк демократик партияси атрофида бир жону, бир тан бўлиб, миллатимиз шон-шухрати учун ғайрат қилайлик!

Одноклассник.ру дан
Адолат учун курашамиз