Асад кимёвий қурол ишлатди

Асад кимёвий қурол ишлатди
80 views
22 August 2013 - 15:50

300px-demonstration_cluster_bombЯхши биламизки Сурияда сўнгги икки йилдан бери давом этаётган норозилик ҳаракати ҳозирда янада авж олмоқда. Бунга сабаб Асад ҳукуматининг ўз халқи диний ва миллий қадриятларини узоқ йиллардан бери топтаб келаётганидир. Ҳукумат армияси бу тич норозилик ҳаракатини вахшиёна бостиришга уринди. Лекин халқ “ё ҳаёт ё мамот” дея ўз йўлидан чекинмади.

Тарихга назар солсак, бундан 34 йил олдин ҳозирги президент Башар Асаднинг отаси Хофиз Асад ҳам Сурия мусулмонларининг норозилик харакатини қонли бостирган эди. 1982 йил Ҳамо шаҳрида мусулмонлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб намойишга чиққанди. Аммо Хофиз Асад бу норозилик ҳаракатини кимёвий ва оғир қуроллар воситасида шавфқатсизларча бостирди. Ўшанда 40 мингга яқин мусулмон ўлдирилди.

Халқимизда бир нақл бор, “отадан ўғил, моховдан – невара”. Куни кеча 21 августда пойтахт Дамашққа яқин Шарқий Ғута минтақасида Хофиз Асаднинг ўғли Башшар Асад ҳам мухолифларга ҳалқаро қонунларда манъ қилинган кимёвий қурол – заҳарли ЗАРИН газини ишлатди. Оқибатда 2500 дан ортиқ тинч аҳоли ўлди, буларнинг 1000 дан ортиғи норасидалардир.

Германияда ишлаб чиқилган ЗАРИН кимёвий қуроли махсус ўқлар воситасида отилади, у портлагач, инсоннинг асаб тизимига катта таъсир кўрсатиб инсонни фалж этади.

Инсониятга қарши бу жинояти билан Асад ва унинг дастакчилари гўёки мухолифларга логистик ёрдам бераётган давлатларга ўзларининг ким эканини ва нималарга қодир эканини кўз-кўз қилган бўлди.

Аммо шу билан бир қаторда мухолифлар ғалабаси яқиндир. Ҳозирда золим Башшар пойтахт Дамашқда қамал ичида қолган, у ўз тахтида қолиш учун ҳеч қандай ваҳшийликдан тап тортмаслигини билдирган.

Айрим сиёсий таҳлилчиларга кўра, ҳозирги кунда Сурия ҳукумати ўз қарорларини Эрон ва Россия ҳукуматлари кўрсатмалари бўйича олмоқда. Бунга сабаб Башшор армиясининг таназзулга юз тутгани, ҳозирда унинг ҳукуматини ҳимоя этиш учун Ҳизбуллоҳ ва Эрон Инқилоби муҳофизлари, Россия махсус хизмати қўшинлари ишга солинган.

Асад, унинг дастакчилари ва қуролли югурдакларининг дини ва миллати бир-биридан фарқ қилса-да, уларнинг жинояти айнидир.

Нурбек Саломов