“Отасининг қизи” ёшлар Ўзбекистонда ишласин дейди, лекин иш борми?

“Отасининг қизи”  ёшлар Ўзбекистонда ишласин дейди, лекин иш борми?
71 views
24 August 2013 - 14:04

40_karimova_1381180757

Куни кеча Гулнора Чирчиқда ўтган  медиа лагерь иштирокчилари билан учрашувида “Ўзбекистонда ёшларнинг 90%и иш билан таъминлана олади” деди. Унга хорижда ишлаётган ўзбек гастербайтерлари хақида савол берилганда у “Ха бу мен учун оғриқли савол, истардимки хамма ўз оиласи яқинида ишласа”, деб жавоб берди. – Хорижда ватандошларимизни кўрар эканман, “ахир улар бу ерда эмас, Ўзбекистонда хам ишлай оладику” дейман.

Энди Гулнорага савол: Мана шу  фарзандларимга бир “бир бурда” нон топиб келай деган, отасини сўзи билан айтганда “дангаса” ларга у қандай қилиб иш топиб беради? Ахир ўзи айтиб турибдику “Халол бизнес қилиш қийин” деб! У дангасаларнинг аксарияти эса харомдан хазар қилади! Уларни хам ўзига ўхшатмоқчи шекилли…

Гулнора учрашувда журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди. Шулардан бири, аёлларнинг репродуктив саломатлиги хақида.  “Агар аёл хар йили туғса… Мен ўйлайманки, аёл саломатлигини тиклай олмайди. Болалар эса соғлом туғилмайди” деди Каримова. Ўтган йили ғарб журналистларидан бири Гулнорага Твиттерда Ўзбекистонда аёлларни стерилизация қилиниши хақида савол берганди. У саволга Гулнора “соғлиқни сақлаш вазири эмасман”, деб жавоб берган.

Албатта у ўзини оқлайди. Бу мавзуда шунча гапирилса хам у ўз билганидан қолмаяпти. Халигача аёлларни нечта туғиши керак, қачон туғиши керак, шуларга  аралашиб юрибди.  Уларни стерилизация қилдиряпти. Ахир буни қандай ақлга сиғдириш мумкин , стерилизацияни хорижда кўп холларда уйи йўқ хайвонлар учун қўллашади. Каримов тахтга ўтиргач эса Ўзбекистонда хам фуқароларга хайвонлардек муносабат қилина бошланди.

Шунингдек “отасининг қизи” ёш журналистларга “хиссиётларга берилмасликларини ва уларга жавоби олдиндан тайин бўлган саволларни Гулнорага бермасликларини” маслахат берди. Журналистлар берадиган саволлар уни табиийки, қийин ахволга солади.

Чарос