Мен ва немислар

Мен ва немислар
31 views
24 August 2013 - 15:02

Рахматли отам иккинчи жахон урушида Сталинград ва Житомирда жангларда катнашганликларини куп сузлардилар. Немис жуда хам кучли эди деярли барчаси мотоцикл ва машиналарда юришарди деб эслардилар рахматли. Немисларни отганмисиз саволига жавоб беришдан доимо кочардилар.Сталин хакида куп сузлардилар. Унинг куп харакатларини оклардилар. Бугунки кунда эса биз Сталинни диктатор сифатида биламиз бу урушда купдан куп курбонлар берилганини биламиз ва урушдан сунг асрликда булганларни кайта камокларда кийналганликларини биламиз ва уша даврларни коралаб гапирамиз.

Мен бугун менинг ватанимга бостириб кирган немислар давлатидаман ва зимдан барчасини кузатаман. Шу уринда мени лол колдирган нарсалар хам учраб турибти.Мен билан бирга ишлайдиган бир немисни хаётий тарихи жуда хам кизик биз у билан рус тилида гаплашамиз.Унинг айтишича унинг отаси урушда асрга тушган ва урушдан сунг такдир такозоси билан Урта Осиёда яшаган 6 фарзандни отаси булган. 90 йилларда Германияга кайтиб келиб уз юртида вафот этган.Масалани бошка томони унданда кизик мени танишим Эдик эса Урта Осиёни она юртим деб билади умуман германияга она юртларига кайтган немисларни бу ерда русаклар деб аташаркан.Бундан ташкари хар бир кадамда эслатиб туришарканки бу хакида.Улар узларини ота юртларида бир оз нокулайрок хис этишаркан. Тугри конунан хамма тенг хукукли аммо нимадир етишмаскан буни мен хар бир кадамда сезиб тураман ва булар булмас саволлар беравераман.бу уларга нокулайлик яратади аммо тилим кургур хеч жим турмайди.

Шу уринда уйловга тушиб коламан мени фарзандларим келажакда улар каби нокулайликка учрармиканлар?УМУМУАН УЛАР УЗБЕКИСТОНГА КАЙТАДИЛАРМИ? Отам рахматли хеч уйлаб курганмиканларки 41 йилларда у кишини фарзандлари замони келиб у киши билан отишаётган немислар билан дустга айланади деб.

Кизик менга ёрдамчи булиб ишлайдиган немка фраву Фишер эса менга узбек урф одатларича муомла килади ва мени ака деб чакиради.76 йилда Карши шахрида булганларини такрор ва такрор гапиради.

Биз русаклармиз яни гибритлармиз узга юртда бегонамиз уз юртимизда эса икки кара бегоналармиз дейди. Фраву Фишерни эрини эса отаси испан онаси франсуз биз соковлар тилида гаплашамиз буни хам узгача гашти бор у испан ёки франсуз тилида мен унга рус ва узбек тилида жавоб кайтараман бир биримизни ва нихоят тушуниб оламиз.Мен купрок гуд гуд дейман баъзида эса шведчасига так так дейман.

Бу ерда купдан куп кузига ёш олиб Узбекистон хакида гапирганларни учратдим деярли хар куни янгидан янги кишилар билан танишаман. Хамма учун Швецияда яшашим кизик аммо купрок Узбекистон хакида сурашади. Таъомлар рецепти улар учун мухум нарса кайта кайта сурашаверади жавоб берсам нега мен уйда килсам сеникидай чикмайди деб бошни котиришади.Хозирча шунака гаплар.

Дустназар Худайназар