Ўзбекистонда одамларнинг уйлари бузилаяпти

Ўзбекистонда одамларнинг уйлари бузилаяпти
33 views
24 August 2013 - 15:10

8EAE673C-6AA7-46D7-85DF-8FCD96C7126E_w640_r1_s_cx11_cy7_cw87Ўзбекистонда одамларнинг уйлари бузилаяпти. Ҳукуматдан мустақил бўлган оммавий ахборот воситалари тарқатаётган маълумотларга кўра, уйи бузилган оилаларга арзимас пул, яъни ўша бузилган уйларининг ярим нархига ҳам етмайдиган миқдорда пул ваъда қилишмоқда. Бу пул ҳам насия ҳали.Қачон олишади ўша миқдор пулни, олишадими ўзи?

Биз ўзбеклар бошларимизни бириктира олмасак, ҳали замон ҳар биримизнинг уйимиз бузилади ва ҳокимликлар бунинг учун товон пулини ҳам тўлашмайди. Бугунги Ўзбекистонимизда қанчадан қанча оилалар кўчада яшамоқда энди. Биз умид қилган “Буюк келажак” шуми?

Ахир уруш йилларида ҳам ўзбекистонликлар бу даражада хор бўлмагандику. Бу ҳукуматдан яхшилик кутманглар! Яхшилик ҳеч қачон бўлмайди! Ислом Каримов ҳокимиятдан кетиб ўрнига қизини қўйиши аниқ. Балки қизи одамларни хўрламас деб гумон қилаётгандирсиз! Унда ҳам яхшилик бўлмайди. Ишонаверинг, бўлмайди! Бу ёғи энди ўзингизга ҳавола. Шу алфозда қоласизми, ёки мард бўласизми! Мард бўлсангиз жуда бўлмаса кўчада эмас, ўз уйингизда яшарсиз. Номард бўлиб қолишни истасангиз, унда хорларча кўчада яшаб, кўчада ўласиз. Икки йўлдан бирини танланг азиз ватандош!


Тўлқин Қораев