Россия Федерациясининг президенти В.В. Путинга

Россия Федерациясининг президенти В.В. Путинга
24 views
25 August 2013 - 13:27

Сизга Ўзбекистон “Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси” мурожаат қилишидан асосий мақсад, Россия Федерацияси Москва шаҳар под Москва шаҳрининг “Огурцова” шаҳарчасида ташкил этилган, “мигрантлар лагерь”да  2000 мингдан ошиқ турли ҳил миллат вакиллари бор, уларининг ичида  ўзбекистонлик ўзбеклар мавжуд.

Россия Федерациясининг ҳудуддида меҳнат қилаётган ўзбек муҳожир мардикорларининг сони бугун 8 миллион кишини ташкил этмоқда. Ўзбек мардикор мигрантлари томонидан юборилаётган  6 миллард 200 миллондан ошиқ АҚШ доллари Ўзбекистон банкларига келиб тушмоқда.

2013 йилнинг сентябр ойида Россия давлатининг “Москва мэр”лиги сайловларининг тинч ва осойишта ўтқазиш учун бошқа мамлакатлардан келган муҳожир  мигрантларни ҳибсга олинмоқда экан.

Ўзбеклар Москва шаҳрида жиноят содир этишига  мутлоқо ишонмаймиз, ўзбеклар ўзининг ҳалол меҳнати туфайли, ўз оиласи ва турмушини гўзал ҳаётга айлантириш учун, кечаю-кундуз тинмсиз меҳнат қилмоқдалар.

Шу билан Россиянинг гўзал бир диёр мамалакатга айланиши учун ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Бизнинг йигит-қизларимиз бир бурда нон топиш илинжида борган мардикор мигрантлардир. Мана уларнинг “сиёсати”.

Улар ота-боболаридан қолиб кетган аъналарга амал қилиб яшайдиган ожиз бир ҳалқдир. Ўзбеклар бир бурда нонини ҳам, ўртага қўйиб баҳам кўрадиган инсонлар…

Ўзбекистондан борган мардикорларимиз ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қийналаётган ва эзилаётган ҳалқ. Буни Сиз ҳам, жаноби И.Каримов ҳам яхши билади.

Ўзбекистон Республикасининг президенти И.Каримов томонидан олиб бораётган ички ва ташқи сиёсат туфайли  қанчадан-қанча йигит-қизларимиз Россиянинг кўчаларида иш излаб тентираб юрибдилар.

Россияда ўзбек муҳожирларини ҳуқуқини ҳимоя қиладиган бир инсон ҳам топилмайди. Унинг устига жаноби И.Каримов, ўзбек мардикорларини “дангасалар” деб атайди.

И.Каримов ҳеч қачон ўз фуқаролари учун ва ўзбек миллатининг келажаги учун қайғурган  инсон эмас. Бу шаxс ва унинг атрофида парвона бўлиб юрган,  мансабдорлар ҳам ўз манфаатини кўзлаган инсонлардир. Агар бу пораxўрлар ўз давлатининг келажагини ўйлаганида эди, бизнинг мигрант ўзбек мардикорларимиз Россия ва Қозоғистонга бориб, ўз меҳнатини, ақл ва кучини сотиб кун кўрмаган бўларди

Биз Ўзбекистон “Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси” Сиздан Ўзбекистондан Россияга борган мардикор мигрантларимизни  озод қилишингизни талаб қиламиз!

Биз “Мардикорлар касаба уюшмаси” ўзбек  мардикор фуқароларимизнинг озод қилинишларини сўраб xалқаро ташкилотларга мурожаат қиламиз ва Ўзбекистондаги Россия Федерациясининг элчихонаси олдида пикет ташкил қилишга тайёрмиз…

 

Фахриддин Тиллаев

“OZOD FUQARO”  мустақил нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси.