Мустақиллик даврида ўзбеклар. Хўрлик ва хақсизлик.

Мустақиллик даврида ўзбеклар. Хўрлик ва хақсизлик.
54 views
27 August 2013 - 12:32

  120209103226_russia_migrants_stats_304x171_reuters_nocreditBBC радиосининг ўзбек хизматидан олинган маълумотларга таянсак, кейинги икки ой ичида Россияда  ўзбекистонликларга нисбатан тўртта босқинчилик ҳолатлари юз берди. жами 5 нафар ўзбекистонлик ўлдирилди, 15 нафарига оғир тан жароҳатлари етказилди.
1 июль куни шаҳар марказидаги икки уй ёқиб юборилди.Липецк шаҳар  Большие Ключи ва Ворошилов кўчаларидаги ёнғин оқибатида 4 киши қурбон бўлди ва 6 киши куйиш жароҳатини олди.
Липецк области ИИБ матбуот хизмати раҳбари Наталья Маслакованинг айтишича, номаълум шахслар уй деразаларини синдириб, ичкарига ёнувчи қуюлмалар солинган идишларни отишган.
Аввалига Большие Ключи кўчасидаги 46-уй ёқиб юборилган. Уйда 66 ёшли ўқитувчи ва унинг рафиқаси бўлган.
Уларнинг кровати деразага яқин бўлганлиги сабабли ёнувчи суюқликнинг каттагина қисми уй соҳибларига жиддий шикаст етказган.
Ёнғин оқибатида эркак 4-даражали куйиш жароҳати билан шифохонада жон берди.
Ворошилов кўчаси 52-уйда эса ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари оиласи яшар эди.
Уларнинг барчаси расмий хужжатларга эга ва областдаги ташкилотларнинг бирида қонуний ишлардилар.
Юқоридаги сингари деразадан отилган ёнувчи суюқлик оқибатида уйда аланга кўтарилди.
Натижада 3 нафар ўзбекистонлик воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди, яна 4 нафари оғир жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилди.

Бир ойда 6 ўзбек пичоқланди.

15 июль куни кеч соат 20.10ларда шаҳарнинг Потапова проездида номаълум шахслар ўзбекистонлик муҳожирга ташланган ва унинг кўкрагига пичоқ санчишган.
Муҳожир тез орада шифохонага олиб борилган ва ҳанузгача кўкрак қафаси жароҳати туфайли даволанмоқда.
31 июль куни эса Циолковский кўчасида 2 нафар ўзбекистонлик йигитларни пичоқлаб кетишди.
32 ёшли бу йигитлар ҳам Россияга ишлагани келишган эди.
Жабрланувчилар оғир тан жароҳатлари туфайли касалхонага жойлаштирилди.

Мен халқим учун яшайман, ўзбек учун жоним фидо дейдиган “Ота” эса халқининг бегона юртларда бундай хўрликлар билан “бир бурда нон” топаётганидан хабари йўқ. Бўлса ҳам уларга ҳеч қандай ёрдами тегмайди. Ишлаб келиш учун бошқа давлатларга кетган “дангасалар” устидан эса бу каби хўрликлар кундан кун ортиб боряпти.

Бутун бригадага ҳужум

23 дан 24 августга ўтар кечаси соат 03.00 ларда Каменный Лог кўчаси 39-уй яқинидаги қурувчилар вагонига ҳужум уюштирилди.
Бу вагонда ўзбекистонлик 4 нафар ишчилар яшар эди. Босқинчилар болта ва пичоқлар билан қуролланган эди. Ўзбекистонликнинг бири юрагига санчилган пичоқ зарбидан шу заҳоти жон берди. Қолган уч йигитлар оғир тан жароҳатлари олишди.
19 ёшдан 33 ёшгача бўлган ўзбек ишчилари кўп қон йўқотишганига қарамай, “тез ёрдам” чақиришга муваффақ бўлдилар. Йигитлар шаҳар шифохоналарига олиб борилди ва тезлик билан операция столига ётқизилди.
Жабрланувчилар тожик миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Амир Мақсудовнинг кўзига пичоқ санчилган, шифокорлар унинг кўз олмасини олиб ташлашга мажбур бўлишди. Анвар Мелихоновнинг бошига болта билан уришган. Алишер Ахмадхоновнинг эса жароҳати- ўпкасига шикаст етган.
Ҳозир уччала жабрланувчилар шифохонанинг жонлантириш бўлимида, уларнинг аҳволи оғир.

“Толиб қўлимда жон берди”

Липецкнинг “Мой город” газетаси таҳририяти мазкур ҳодисани яқиндан ўрганди. Босқинчилик қурбони бўлган ўзбекистонликлар ҳақида таниганлар илиқ фикр билдирилди.
“Гастарбайтерлар Каменной Логда липецкликлар қўлида ишлашган. Бу онгли равишда содир этилган бочқинчилик”, деб ёзади GazetaMG.ru.
– Улар аниқ ўлдириш мақсадида келишган, – дейди манба, – чунки ҳеч нима йўқолмаган. Бунинг устига ишчи йигитлар жуда яхши, тарбияли бўлишган. Россияга пул ишлаш учун келганлар, эртадан кечгача тиним билмай ишлаганлар. Бировга ёмонликлари йўқ эди.
Вафот этган йигитнинг исми Толиб бўлиб, маълумоти бўйича ҳисобчи эди.
Ўз юртида унинг хотини ва ҳали ўзи бирон мартаям кўрмаган 8 ойлик чақалоғи қолиб кетди, деб ёзади GazetaMG.ru.
“Толиб хатто нима бўлганини тушунмай ҳам қолди. У қўлимда жон берди: кулимсираб қўйдию кўзларини юмди”, дея эслаган Амир мудҳиш воқеа ҳақида.
Шифокорлар ишчиларнинг соғайиши борасида 2 ой муддатини айтганлар, лекин миясига болта урилган ишчи ҳақида бир нима дейиш қийин.
Ишчилар уйга қайтиш тараддудида бўлишган, ҳатто Ўзбекистонга кетиш учун чипта ҳам олишган эди.
Аммо улар уйга қайтишадими ёки қайтишмайдими, қайтсалар ҳам қандай аҳволда, уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бечора ўзбек бегона юртларда бола-чақа боқаман деб сарсон-саргардон бўлаётган бир вақтда диктатор Каримов тахтни олиб қолиш мақсадида жони ҳалак. Ўзбек мухолифатини йўқ қилиш учун бутун кучини сарф этяпти. Лекин юртидан олисда, болаларини соғиниб интизорликда кун кечираётган, балки кўча супураётган, пол артаётган ва ё иссиқ-совуқ демасдан қурилишларда, оғир ишларда ишлаётган бегуноҳ одамларнинг ҳам уволи борку…

Таиландда ўзбек фуқароларига ўлим жазоси таҳдид солмоқда

Озодлик радиоси билдиришича, Таиландга ишлаш учун борган ўзбек фуқаролари турли жиноятлар билан айбланиб. уларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилиши мумкин. Таиландда ўзбек фуқароси тўрт полициячи билан бирга италиялик сайёҳларни қўрқитиб, пулини олишга уринганликда айбланмоқда. Яна бири эса август ойи ўрталарида Таиланд пойтахти Бангкокда қиз ўртоғини ўлдириб, жасадини чемоданга жойлаб, сувга ташлаганликда гумонланаётган Собиржон Собиржонов исмли ўзбекистонлик фуқаро эди. Бу Таиландда ўзбекистонликлар қўлга олиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.
Миллатчилик оқибати бўлиши мумкин
BBC мухбирлари Ўзбекистонлик муҳожирларга нисбатан кетма-кет содир этилган босқинчилик жиноятлари юзасидан Липецк области ИИБ билан боғланишган:
– Барча ҳолатлар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган, – дея маълум қилади Липецк области ИИБ Матбуот хизмати раҳбари Наталья Маслакова. – Босқинчилик ҳолати юзасидан тезкор- қидирув тадбири ўтказилмоқда. Мазкур ишга энг яхши тезкор жиноят қидирув бўлими ходимлари жалб этилган. Жиноятчилар бошларига кепка бостириб олган ва юзларига тиббиётчилар ниқобини тутиб олган бўлганликлари учун уларни топиш бироз қийинлашмоқда.
Наталья Маслакованинг айтишича, ўзбекларга босқинчилик маълум бир жиноий гуруҳ эмас, балки липецклилар орасида ўтган ойларда кучайиб кетган миллатчилик тарафдорлари томонидан содир этилган.
Аслида русларнинг миллатчилик қилишга хақи йўқ десак ҳам бўлади. Сабаби, Улуғ Ватан Уруши йилларида неча минглаган руслар Ўрта Осиё мамлакатларига келиб панох топганлар. Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларидан Россияга бориб ишлаётганларнинг аксарияти улардан ҳалол меҳнатлари эвазига маош олмоқдалар.

Чарос