Аборт туғилмасдан нобуд бўлган гўдак ноласи!

Аборт туғилмасдан нобуд бўлган гўдак ноласи!
37 views
27 August 2013 - 12:58

getImage (68)Энди урган жажжи юрагим,
Армонлардан бўлди паймона,
Ё йўқмиди айтинг керагим,
Нечун мендан кечдингиз она.

Темир тиғлар,темир қайчилар,
Нимталади мурғак танамни,
Кетаяпман бунчалар эрта,
Кўролмасдан ёруғ оламни.

Нолаларим тингламас хеч ким,
Кетгим келмай зор-зор йиғладим,
Хамма сиққан бу кенг дунёга,
Нима учун бир мен сиғмадим.

Ўзи бир бор келиб дунёга,
Яшамоққа бўлмаса хаққим,
Ахир мени сизларга берди,
Неъмат этиб яратган тангрим.

Нахот сизлар шундай бешафқат,
Гуноҳимиз не бизни айтинг?
Аборт қилдирмоқчи бўлганлар,
Илтимосим бу йўлдан қайтинг.

Шоира