Мардикорлар ҳимоячиси яланғоч аёл туҳматига қолганини айтаяпти

Мардикорлар ҳимоячиси яланғоч аёл туҳматига қолганини айтаяпти
140 views
27 August 2013 - 15:46

23 август куни мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли, “Озод фуқаро” ташкилоти раҳбари Фахриддин Тиллаев қўшнисини зўрлашга ҳаракат қилганликда айбланиб, номаълум кишилар томонидан калтакланди. Тиллаев бу воқеани ўзининг касбий фаолияти учун “МХХ томонидан уюштирилган провокация”, деб ҳисобламоқда.

3868464A-AF75-4F26-84BB-8C4532FB5927_w640_r1_s_cx0_cy24_cw0Воқеа ўтган жума куни Фахриддин Тиллаевнинг Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Боғистон маҳалласидаги уйида рўй берган.

Бу ҳақда Озодликка 42 ёшли Фахриддин Тиллаевнинг ўзи маълум қилди.

– Хуфтон намозини ўқиëтган вақтимда уйимнинг эшиги жуда қаттиқ тақиллаб кетди. Чиқиб қарасак, ён қўшним Костя деган йигитнинг аëли қип-яланғоч ташқарида турибди, менинг эшигимнинг олдида. Қип-яланғоч, баданида ҳеч нарсаси йўқ. Ҳеч нарса киймаган. Мен ҳайрон қолдим. “Нима қилаяпти бу аëл”, деб нима қилсам, бир пайт ўзидан ўзи бақириб “Помогите, помогите. Он меня насилует” деб бақирди. Қаердандир одамлар пайдо бўлиб қолди. Подъезддан тушиб келаяпти, подъезддан чиқиб келаяпти. 10тача одам йиғилиб қолди. Уларни ҳеч кўрмаганман. Бизнинг қўшнилар ҳам эмас улар. Уйимга бостириб кириб олди ҳаммаси. Менинг турмуш ўртоғимни аëллар уриб кетди. Эркаклар мени уриб кетишди. Енгил тан жароҳати етказишди. Компютерларим, уйимдаги жиҳозларимгача шикаст етказишди,- дейди ҳуқуқ фаоли.

Фахриддин Тиллаевга кўра, ушбу воқеа бўйича участка нозири ва маҳалла қўмитаси раисига фақат оғзаки равишда мурожаат қилган.

Тиллаев бўлиб ўтган воқеани Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўз фаолиятини чеклаш учун қилинган “провокация” сифатида баҳолайди.

– Бу олдиндан келишилган провокация экан. Кейин мен тушуниб етдим. Биласизми, албатта бунинг тепасида асосан Миллий хавфсизлик туради. Ўша бошчилигида бўлаëтган ишлар деб биламан. Бу охирги воқеа менга бўлишига сабаб, асосан, мана шу мардикорларни ҳимоя қилаëтганлигимиз, кейин умуман ўша Ўзбекистон халқ ҳаракатида фаолият анча кучайгани, ривожланаëтганлиги учун, ичкарида халқ ҳаракатига одамларнинг қизиқиши пайдо бўлганлиги, сайтда берилаëтган материаллар сабаб бўлган,- дейди Тиллаев.

Ҳуқуқ фаолининг айтишича, 23 август куни калтакланишидан аввал кун давомида Миллий хавфсизлик хизмати кузатувида бўлган.

– 23 август куни мен Қозоғистоннинг Туркистонида бўлиб қайтиб келдим “Эрк” партиясининг аъзоси Нуриддин ака Жуманиëзов билан биргаликда. Чегарадан ўтаëтган пайтда жуда қаттиқ текширишди. Ундан кейин Миллий хавфсизлик ходимлари то уйга келгунча орқамиздан кузатиб келди. Уйга кириб келгунча текширувда бўлдим. Ҳали ҳам қаттиқ назоратда юрибман. Орқамда одамлар юрибди,- дейди Тиллаев.

Мухолифатдаги “Эрк” партиясининг аъзоси бўлган Фахриддин Тиллаев кейинги пайтда Ўзбекистон халқ ҳаракати сайтида мамлакат ичкарисидаги воқеа-ҳодисалар борасида ўзининг танқидий чиқишлари билан фаол иштирок этаяпти.

Шунингдек, Тиллаев “Мардикорлар уюшмаси” вакили сифатида ўзбек мардикорлари ҳимояси борасида матбуот орқали қатор чиқишлар қилмоқда.

Жорий йил бошида мардикорлар ҳимоясига отланган Фахриддин Тиллаев яна икки ҳуқуқ фаоли Нуриддин Жуманиёзов ҳамда Абдулла Тожибой ўғли билан маҳкамага тортилиб, ҳар бири 7 миллион сўмлик жаримага тортилди.

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда ҳуқуқ фаолларини зўрлаш, номусга тажовуз қилишда айблаш ҳолатлари “урфга” айланаётганини кузатиш мумкин.

Жумладан, 6 август куни “Эзгулик” жамияти фаоли 71 яшар Ҳасан Чориев 19 яшар Матлуба Абдураҳмоновага жинсий тажовуз қилганликда айбдор, деб топилиб 5 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

23 август куни эса “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқов устидан суд бошланди. 60 яшар ҳуқуқ фаоли ҳам одам савдоси ва бухоролик аёлни зўрлашга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi