Тубан сиёсат мунтазамлашди.

Тубан сиёсат мунтазамлашди.
73 views
27 August 2013 - 17:02

images (42) Мухолифат вакиллари назарида Ўзбекистонда танқидчиларни “Тозалаш” кампанияси иш бошлади.  Асоссиз қамашлар, адолатсиз судлашлар, айбланувчиларнинг хуқуқларини систематик тарзда поймол этиш кенг тарқалган. Каримов тизими ўзини ҳеч кимнинг олдида жавобгар ҳис этмайди, деб ёзади Америка овози.

Ўзбекистондаги айни вазият маҳаллий фаолларга нисбатан жиноий ишлар уюштирилиши давом этаётгани билан эмас, балки бундай сиёсий ишлар мунтазамлашгани билан диққатни тортади.
Бу вазиятларнинг энг ишончли исботи сифатида Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг уйи ўққа тутилганини олсак бўлади.  Маҳаллий фаолларга кўра, ҳозирда турли айбловлар бўйича суд ҳукми чиқиши кутилаётган ишлар ортида аниқ сиёсий сабаблар ётибди.

Бухорода одам савдосида айбланаётган “Эзгулик” инсон хуқуқлари вакили Бобомурод Раззоқовнинг иши судга кўчган. Франциядаги “Ўт юраклар” клубининг Жиззахдаги фаолларидан бири Набижон Жўрабоевнинг товламачиликда айбланиши ортида унинг инсон хуқуқлари борасидаги фаолияти ётгани таъкидланмоқда.
Июль ойида Ўзбекистон суди Францияда жайлашган Марказий Осиё инсон хуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Атаева ва унинг отаси, собиқ вазир Олим Атаевга нисбатан 13йил аввал очилган жиноий ишни кўриб чиққан. Талон-тарож ва иқтисодий жиноят бўйича чиқарилган ҳукмга кўра, Надежда Атаева сиртдан олти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
“Назаримда, фаолларга нисбатан сўнгги жараёнлар ҳукуматда инқироз бўлаётганидан дарак беради. Масалан, бизнинг ишимизни олайлик, муддати 2014йилда тугаши керак эди. Бироқ ҳукуматда ҳалигача ўз лавозимларини сақлаб турган амалдорларнинг ҳам алоқаси бўлган бу ишни бугун кўриб чиқишни маъқул кўришган. Умуман, бу иш юзасидан қўлимда бирорта расмий ҳужжат йўқ, иш мутлақо ҳимоя томони иштирокисиз кўрилган. Ҳукм фаолиятимга бирор таъсир ўтказмайди. Аксинча, мен Ўзбекистонда судлов қандай ўтиши, кимга ва нималарга хизмат қилиши хақида бир ҳисобот ҳозирлаш устида ишламоқчиман. Биз Ўзбекистонда турли айбловлар орқали жиноий иш уюштираётганларнинг ўзларини ҳам жавобгарликка тортишга эришишимиз керак” ,- дейди Надежда Атаева.

2014йил охирида парламент сайловлари, 2015йил бошида эса президент сайлови ўтиши керак. Ўзбекистон президентлиги учун сайловларда мухолифат вакиллари ҳам ўз номзодларини кўрсатишади. Албатта, бу хабар айни ҳукумат бошчиларини анчайин хавотирга солди ва бунинг оқибати ўлароқ давлат ичкарисида юқорида айтилган вазиятлар юзага келди.

Чарос.