Озодлик шаробин ичмадим алҳол,
Таъриф этолмайман унинг тотини.
Бир умр арава тортган от мисол,
Менга бегонадир эркнинг ботини.
Ҳар куни шу йўлдан бориб келаман.
Оҳиста менга -“Чуҳ!”,-деб қўйсангиз бас.
Ҳар бир чуқурчани яхши биламан.
Жиловимни ҳадеб тортиш шарт эмас.
Мирзо Анвар АбдулХамид