Бироз хунук совға, лекин, чолга ёқса бўпти-да!

Бироз хунук совға, лекин, чолга ёқса бўпти-да!
179 views
29 August 2013 - 18:29

“Одноклассники.ру”даги ЎХҲ гуруҳи 2013 йилда мана иккинчи маротаба блок қилинди.
Эслатиб ўтамиз, илк бора гуруҳ http://odnoklassniki.ru/uzxalqharakati манзилида 2012 йилнинг 5 апрелида ташкил қилинган, ва 10 ой ичида гуруҳ иштирокчилари 26 мингга етган эди. Гуруҳда асосан, ЎХҲ сайтидаги мақолалар ва мухолиф фикрдаги материаллар чоп этилар ва қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Гуруҳга тўсиқ қўйилишидан аввалроқ ЎХҲнинг раҳбарлари билан ҳафталик бевосита интерфаол суҳбатлар ташкил этилган эди. Саволларга ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси Намоз Нормўмин жавоб бераётган эди.
“Одноклассники.ру” раҳбарияти тарафидан расмий турда ҳеч қандай тушунтириш берилмаган бўлса-да, биз айнан мана шу суҳбатлар гуруҳни блок этилишига баҳона бўлган дея тахмин қилган эдик. Аммо расмий мактубимиздаги “http://odnoklassniki.ru/uzxalqharakati га нима учун тўсиқ қўйилди?”, деган сўровимизга кечикиб бўлса-да, қуйидаги мазмунда жавоб олдик:

Ҳурматли фойдаланувчи,
Гуруҳга Лицензия шартномаларининг 7.4.3. моддаси бузилгани учун тўсиқ қўйилди ва уни қайта тиклаш мумкин эмас.
Лицензия Шартномаси шартлари билан http://www.odnoklassniki.ru/regulations линки орқали танишишингиз мумкин.

Ҳурмат билан,
Анна
Одноклассники фойдаланувчиларини қўллаш хизмати
report.violation@odnoklassniki.ru
2013-02-14 10:17

***
(п.7.4.3. Лицензия Шартномасида шундай дейилади:
Лицензиатга қуйидагилар манъ этилади: … 7.4.3. ижтимоий, ирқий, миллий ва диний нафрат ва адоватни қўзғовчи тарғибот ва ташвиқот; урушни, ижтимоий, диний, миллий, тил ва ирқий устунликни тарғиб қилиш).

Бизнинг иккинчи “Гуруҳдаги қайси материал Лицензия Шартномасининг 7.4.3 моддасини бузгани хақида бизга маълумот бера оласизми?”, деган саволимизга эса жавоб қуйидагича бўлди:

Ҳурматли фойдаланувчи,
Лицензия Шартномаси шартларига кўра:
8.23. Лицензиар Лицензиатга Ижтимоий тармоқдан фойдаланган Лицензиат Ижтимоий тармоқнинг қўшимча функциялари билан ишлашига имконияти озайтирилган ва ёки тўсиқ қўйилган бўлса, қандайдир исбот, ҳужжат ва Лицензия Шартномаси шартларини бузганлик хақида гувоҳ бўладиган нарсаларни кўрсатишга масъул эмас.
Лицензия Шартномаси шартлари билан http://www.odnoklassniki.ru/regulations линки орқали танишишингиз мумкин.

Ҳурмат билан,
Александр
Одноклассники фойдаланувчиларини қўллаш хизмати
report.violation@odnoklassniki.ru
2013-02-15 14:19

***
Шундан кейин http://odnoklassniki.ru/uzxalqharakati.com манзили остида ЎХҲнинг янги гуруҳи ташкил этилди ва ярим йил фаолият кўрсатгач, бу гуруҳ бугун 29 августда блок этилди. Яна ҳеч қандай огоҳлантириш ва тушунтиришларсиз.
Яна 7.4.3 дерсиз? Эҳтимол, ҳар ҳолда Ўзбекистондаги диктатурадан ким норози бўлса, зудлик билан террорист ва экстремистга айлантирилади ҳамда инсоният бошига тушган барча кулфатларнинг айбдорига айлантирилади.

Аслида, ўзингиздан қолар гап йўқ, бошқа сабаб ҳам бор. Рақс тушаётган чолбобони кўргач, “Ота”га бирор совға бергиси келиб қолгандир-да. Тўғри, бунақа совға бироз хунук, лекин, чолга ёқса бўпти-да! Ахир ҳар куни – Мустақиллик Куни эмас-ку! Балки қария янаги Мустақиллик Кунига ё бор ё йўқ…

ЎХҲ таҳририяти