Тошкентда Гулнора Каримовага тегишли бўлган, “қатортол” бозори ёниб, кул бўлди!

Тошкентда Гулнора Каримовага тегишли бўлган, “қатортол” бозори ёниб, кул бўлди!
90 views
31 August 2013 - 8:48

95AD0D67-C8CE-47D4-8792-656AA8659E6E_w640_r1_s_cx0_cy12_cw02013йил 30 август куни маҳаллий вақт билан, соат тонги саҳар вақтида 5-00 да Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган “Қатортол” бозорининг бирнчи этажидан, то тўртинчи этажигача бўлган, 10 гектардан ошиқ ерни ташкил этган, катта ҳуддуда 5 соат давомида ёнғин юз берди. Бу ёнғинда озиқ-овқат ва озиқ-овқатларидан ташқари, кийим-кечаклар хамда турли-ҳил маҳсулотлар ёниб кетиб шу ернинг ўзида кулга айланди. Бу ёнғинни содир этилишида учта, “версия” бор деган таҳминлар илгари сурилмоқда. Бирнчидан: Ўтган хафта яъни, 2013 йил 23 август куни, “Қатортол” бозорининг раҳбари уйида катта тўй –томоша бўлиб ўтган. Бу тўйда қатнашган тадбиркорлар томонидан яъни, “осмон”дан “доллар” ва “евро” пуллари ёғилган. Иккинчидан: Бозордаги “охраник”лар рус аёллар билан кўнгил-ҳушлик қилишган. Шу кўнгил ҳушлик вақтида жанжал келиб чиққан. Шу вақтдан унумли фойдаланган номаълум шаҳслар томонидан ёқиб юборилган дейишмоқдалар. Учинчидан: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазири жаноби, Рустам Азимовга тегишли бўлган, “валюта” пуллар “тадбиркор”ларга “процент” ҳисобида берилганлиги маълум бўлди. Аммо. Бу маблағлар ўз вақтида қайтарилмагани учун, “валютафурушлар” томонидан ўт қўйилган” деган гаплар ҳам олдинга сурилмоқда. Тадбиркорларнинг 100 миллион доллар ва евродан ошиқ маблағлари, бир кунда “ҳаво”га учди-ю кетди. Ўзбек тадбиркорлари томонидан олиб келинган товарлари асосан Хитой, Россия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Туркиядан келтирилган товарлар бўлиб, жуда тоза ва сифатли маҳсулотлар бўлган. “Қатортол” бозорида бир кунда 1 миллион доллардан ошиқ савдо-сотиқ бўлишини фуқаролар, “башорат” қилишмоқдалар. Бозорнинг яна бир номи шундан иборат эдики, “корес” ва “рус” бозори деб ҳам аташган. “Қатортол” бозорида асосан бойваччалар савдо-сотиқ қилшган. Казо-казолар келиб, шу маскандан савдо-сотиқ қилиб кетишар эди. Доллар ва евро бозорнинг асосий “маскани” эди. Чунки, бу бозорда “валютафурушлар” бошқа бозорларга нисбатан жуда ҳам кўпчиликни ташкил этар эди. Бозор ўтган йили тадбиркорлар ҳисобидан қайта ремонт қилинган эди. Бозорни кенгайтириш мақсадида, ташқи ва ички бозорлар бузуб ташланиб, яна янгитдан қайта қурилмоқда. Бу бозор Тошкентда “Абу-Саҳий” бозоридан кейин, иккинчи ўринда турар эди. Бу бозордаги тоза маҳсулотлар “клан”ларга ҳам бориб тақалишини айтишмоқдалар…AFB99522-0F7A-4486-8439-3889D26C11C6_w268
Маҳаллий хокимият органлар бугун бозорни 4 та томонидаги дарвозаларини ёпишди. Савдо-сотиқ ишлари тўҳтатилди. Милиция, ўт ўчирувчи ходимлардан бошқа кишилар бозорга киритилмади. Тадбиркорлар ичида кўпи аёлларни ташкил этар экан. Бу аёллар дод-фарёд қилиб йиғлаш туфайли ҳушларидан кетиб қолишди. “Тез Ёрдам” машинасига олиб кетилган тадбиркорларнинг аҳволи жуда ҳам оғир. Юрак-ҳуружига мубтало бўлган тадбиркорлар борлигини шифокорлар айтишмоқдалар….
Бозор маъмуриятида ишлаб юрган,“охраник”лар МҲҲ томонидан олиб кетилиб, тергов ишлари бошлаб юборилган. Яна бир “версия”ҳам, олдинга сурилмоқда-ки, “охраник”лардан бири катта пулга сотилган” деган гаплар ҳам мавжуд. Бу қанчалик ҳақиқатга тўғри келади ҳозирча номаълум… Бозор президентнинг тўнғич қизи, Гулнора Каримовага тегишли бўлиб чиқмоқда. Бу бозорнинг раҳбарлари Гулнора Каримовага ҳар ойида “ҳисобот” бериб туриши маълум бўлди. Бозор 3 ой давомида қайта таъмирлашга муҳтож бўлиб қолди. Эндиги қайта таъмирлаш ва қайта қуруш ишлари яна, “бечора” тадбиркорлар зиммасига тушадиган бўлди. Айрим узун-қулоқ гапларга қараганда, бозорни янги қуруш ва қайта таъмирлаш учун кетган пуллар қайсидир ғаламиснинг ён киссасига тушуши ортидан амалга оширилган “маблағларнинг манбаини беркитиш”  мақсадида, “ёнғинни ташкил этиш” “тадбири” ишлаб-чиқилган…

Фахриддин Тилло.