Оқ Ватан ва Қора Давлат

Оқ Ватан ва Қора Давлат
106 views
31 August 2013 - 12:39

(Ўзбекистон мустақиллигининг 22 йиллигига)

imageВатанни онага ўхшатишади инсонлар ва она ватан дейишади..
Қўшиламан бу гапга…
Чунки Аллоҳ инсонларга икки она берган: ўз онаси ва ўз ватани..
Ҳаётий тажрибаларим ҳам менга шуни айтмоқда…

Масалан, Норвегияда инсонларнинг табиати совуққа мос. Агар ёз бироз иссиқ, бироз узайядиган бўлса, норвегияликлар асабийлаша бошлайдилар. Аммо қиш келиши билан уларнинг чеҳраси очилади…Улар ўз ватанларининг табиатидан хурсандлар…
Норвегияда қуёш оз кўринади, бу вужудда “Д” витамини етишмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Аммо Аллоҳ уларга миллий таом сифатда гўшти “д” витаминга бой балиқ берган. Шунинг учун ҳам Норвегияликлар деярли ҳар куни балиқ ейдилар…

Инсонни онаси ва ватани тарбия қилади…
Ватан қандай бўлса, инсонлар ҳам одатда шундай бўлади…Бир қисм инсонлар эса яхшилик йўлида, яъни ватанининг яхшилиги йўлида кураш олиб борадилар.

Ҳадиси шарифда ҳам “Ҳар чақалоқ фитратида (Исломга мойилликда) туғилади. Аммо кейин ота -онаси улардан бир қисмини насроний, яҳудий, мажусий қилиб тарбиялайдилар”, дейилади…
Инсонни ота- онаси ва яшаётган жамияти, яъни ватани тарбия қилади…
Ватанни эса давлат бошқариб туради…

Давлат нима ўзи? Бу саволнинг аниқ жавоби йўқ. Ҳозирги машҳур қомуснома “Викепедия”да давлат нималиги ҳақида келишилган хулоса йўқдир, деб ёзилган…
Давлат жамиятни бошқарадиган ҳуқуқий (қонуний) ташкилот дейилади одатда..

Шахс ва жамият бошқарувга муҳтождир, чунки яшаш учун инсонлар эҳтиёжларини қондиришлари керак. Шунинг учун улар шахсий ҳаёт билан кифоялана олмайдилар, уларнинг ейиш, кийиниш, бошпана топиш ва ҳк эҳтиёжларидан илм ўрганиш, меҳнат қилиш, савдо сотиқ ва ҳк ижтимоий муносабатлар туғилади. Ижтимоий муносабатлардан эса бошқарув, бошқарувдан эса давлат туғилади…

Ватанлар табиийлик ва софлик рамзларидир…
Давлатларнинг кўпчилиги эса сунъийлик ва зулм манбаларидир…
Бир шоир “хотиннинг ватани эридир”, дейди. Бу сўзни “ватаннинг эри давлатдир”, дея ўзгартириш ҳам мумкиндир. Чунки “ватанни ватан қиладиган ҳам, чўлу бежон қиладиган ҳам” давлатдир…

Тўғриси давлатларни кўрарга кўзим йўқ сўнгги вақтларда..Чунки бугунги давлат менинг халқимнинг бева қолган онаси, яъни ватанимнинг иккинчи эрига ўхшайди. Шунчалик бегона бугунги давлат ўзбек халқига ва ўзбек ватанига…

“Адолат бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади…”, деган экан бир файласуф…
Бугун Ўзбекистонда давлат мана шундай қароқчилар тўдасидан иборат. Золим, ғаддор, ўғри, инсофсиз, жаллод, порахўр, ёлғончи, кибрли, ҳасадчи шу давлат ва унинг бошида турган бош ўғридир…

Бу давлат номидаги ўгай ота ватан онамизни уради, сўкади, ҳақорат қилади, алдайди, номусини сотади…Кейин ўртага чиқиб, мен халқнинг, ватаннинг эгасиман, дейди.
Энг катта қабоҳати (гуноҳи) ёлғондир бу давлат ва давлатбошининг…

Давлатга асос солдим дегани ёлғон зотан. Чунки Давлатбошининг СССР сафида қолмасак очликдан ўламиз, деганига, халқни коммунистик империя сафида қолишга мажбурлаб овоз бердирганига ўзим гувоҳман. Биров айтса ишонмаган бўлардим балки…Шунинг учун 1990 йиллар воқеаларига гувоҳ бўлмаган ҳозирги ёшлар Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллигига қарши бўлганига балки ишонмаслар…

Ўзбекистонда ҳақиқий давлат йўқ чунки…Қонун йўқ, ҳуқуқ йўқ, эркинлик йўқ, инсон ҳуқуқлари йўқ, эркин сайловлар йўқ, эркин тадбиркорлик, тинч намойишлар йўқ…

Эртадан кечгача Ислом Каримов ва Гулнора Каримова бор…Инсоннинг меъдаси айнийди бу манзарадан. Эмишки, Ўзбекистон аҳолисининг 99 % Давлатбошини келажакнинг кафолати ўрнида кўрар эмиш…Бу давлат менга золим ва ғаддор, диктатор Қаддафийнинг давлатини эслатади. У давлатда ҳам фақат ота Муаммар Қоддафий ва ўғил Сайфул Ислом бор эди. Золим Қоддафий мен бўлмасам бу халқ қандай яшайди, дея гердайярди. Сен Аллоҳмидинг, Илоҳмидинг, Роббмидинг, халқ сенсиз яшай олмаса?

Худди шундай Ўзбекистоннинг келажаги Каримовсиз кафолатланмас эмиш… Бу келажак бир ойликдир, бир йилликдир, нари борса икки йилликдир…Кейин Каримовсиз қолади Ўзбекистон. Нима бўлади ундан кейин ватаннинг келажаги?

Ватан муқимдир, ўзгармасдир, вафокордир…
Ҳозирги давлат ўзгарувчидир, хамелеондир, вафосиздир…
Шунинг учун ҳам унга мустақиллик ярашмайди…

Мустақиллик ватанга ярашади. Мустақиллигинг муборак бўлсин, Она Ватаним!

Намоз Нормўмин

namoznormumin.blogspot.com

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi