Қaшшоқлик – зулм!

Қaшшоқлик – зулм!
17 views
31 August 2013 - 14:52

2287   Ўзингизга маълумки, бизнинг таҳририятимизга Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан турли мавзудаги матублар тез-тез келиб туради. Уларнинг барчасида турфа хил дардлар, ўзбекнинг муаммолари акс этган. Ана шундай мактублардан бирини эътиборингизга ҳавола этдик. Ўқинг, мулоҳаза қилинг ва фикрларингизни  бизнинг сайтга юборинг.

Қaшшоқлик деб, инсон ҳуқуқларидан маҳрум бўлган ва меҳнат фаолиятисиз, зарурий тиббий ёрдамсиз, озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш билан етарли таъминланмаган  аҳоли қатламининг ижтимоий аҳволига айтилади.

Қашшоқлик  бир шахсни  ёки оилани, ўз қариндош уруғлари билан ҳам ўзаро борди келди қилиш имкониятини  камайтиради.

Инсон  қашшоқликка кўп ҳолларда  ўзи сабабчи бўлади. Халқ, жамият идеалогияси ва ҳукмдорларнинг  айби билан ҳам қашшоқлашади.Қашшоқлик, одамнинг фикрлаш доирасини торайтиради ва фақат моддий эҳтиёжни ўйлашга мажбур қилади. Ўзбекистон ишлаб чиқариш корхоналарида, маъмурий ва молиявий интимзомларнинг ниҳоятда пастлиги натижасида  ишчи ўринлари  доимий равишда  қисқартирилаяпти.Баъзи керакли  кадрлар ҳам  кўчада қолиб кетяпти ва қашшоқлар сафини тўлдиряпти.

Қашшоқликнинг асосий  сабабларидан бири, мамлакатда катта миқдорда  ишчи ўринларнинг етишмаслигидандир. Ишчи ўринларни барпо қилиш  ҳукумат зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Ҳукумат, мамлакатдаги меҳнат резервларини ва моддий ресурсларини ҳисоблаб, халқнинг истеъмол молларига бўлган талабидан келиб чиқиб  ишчи ўринларини барпо қилиши шарт.   Бу муаммо ечимида  мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти муҳим роль ўйнайди. Дунё технология бозори билан қилинадиган ҳамкорлик  замонавий технологик тизимларнинг кўплаб ва жадал ишга тушишини таъминлайди.

Халқимизнинг тинкасини қуритаётган  яна бир муаммо, бу истеъмол молларининг,  коммунал ва транспорт  тўлов тарифларининг ниҳоятда баландлигидир. Жорий ҳукумат  шу йўл билан давлат  ғазнасида ҳосил бўладиган  тўловлар балансини тўлдириш мақсадида  халқнинг чўнтагидан, унинг реал маблағини  тортиб оляпти. Натижа- қашшоқлик.

Инфляция, яъни  пулнинг қадрсизланиши  иқтисодимизда бошқариб  бўлмайдиган молиявий жараёнга айланган. Йил давомида  мамлакатда  ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг  маълум бир вақти белгиланган. Вақт мобайнида  маҳсулот тугалланмайди. Тугалланмаган маҳсулотни тугатиш   учун керакли миқдорда  янги қоғоз пул ишлаб чиқарилади. Пул қадрсизланади. Маҳсулот қимматлашади.  Бу эса халққа навбатдаги қашшоқликни олиб келади.

Бизнинг мамлакатимизда содир бўлаётган ҳисобсиз пул инфляцияси, мамлакат банк тизимидаги молиявий интизомга риоя қилмаслик ва ўғирлик оқибатидир. Мамлакатда  ишлаб чиқариш корхоналарининг  етарли эмаслиги туфайли   улар келтирган  инфляция миқдори  пул қадрсизланишига  фаол таъсир кўрсатади.

Каримов режими давомида  уй-жой қурилиши ҳажми  ҳеч қачон халқ эҳтиёжи талабини қаноатлантирмаган. Оммабоп, арзон уйлар қурилмаяпти. Қурилаётган уйлар жуда қиммат нархда бозорга қўйилган. Шаҳарларда қурилаётган турар жойларнинг нархи(150-300) минг доллар билан баҳоланади. Қишлоқ жойда қурилган турар жойларнинг ўртача баҳоси (75-100)минг доллар атрофида. Юқори малакали ишчи  ўзига 150 минг долларлик турар жой сотиб олиши учун,ойига 150 доллардан ишлаганда, тахминан  минг ойдан кўпроқ, яъни 85-100 йил ишлаши керак экан. Юқори малакали ишчининг иш ҳақи (150-200) доллардир.  Энди савол: бу иморатлар нима учун ва ким учун қурилган?

Бир неча мисоллар билан Каримов режимининг моҳиятини тушуниб олгандай бўлдик. Яъни, диктатор  режимининг бошқарув усули  зулм билан халқнинг жиловини ушлашдан иборатдир. Шунинг учун  мамлакат бошқарув тизимида ўзбошимча молиявий ва иқтисодий амалларнинг ўта кўплиги натижасида  халқ азоб чекяпти.

Каримовнинг, мамлакатни уқувсиз бошқараётганлиги туфайли, сиёсатда ва иқтисодда катта чалкашликларга йўл қўйиляпти. Ўз навбатида ҳукумат аъзоларининг қонунга риоя қилмаслиги ва саводсизлиги туфайли  бўлаётган  нохақликлардан ҳам халқ зулм чекяпти.

Каримов мамлакат ички бозорига кўп миқдорда хориж валютасини  киритаётган мардикорларни “дангасалар” деб масхара қилди. Ваҳоланки,  президент  тенгсизлик ва хорлик зулмини нима эканини ўз қалбларида синовдан  ўтказаётган мардикорларнинг  тарафида туриб, уларнинг ҳимояси билан шуғулланиши лозим эди.

Ҳокимият томонидан очиқчасига йўл қўйилган, ер олди сотди қонунлари  халқ бошига тушган энг оғир зулмлардан биридир. Пули йўқ одам  уй жой у ёқда турсин, иморат қуриш учун ер ҳам,  лой ҳам ололмайди.Чунки, лой ҳам пул туради.

Режим туфайли  халқ камбағаллашган. Ҳукумат қонун қоидалари  шахснинг  ташаббусини қўллаб қувватлашга эмас, халқни ҳамиша ночор ҳолда ушлаб туриш учун мўлжалланган. Ўзбекистонда ҳатто, бир бурда нон учунгина ишлаётганлар ҳам  бор.

Ўзбек  тиниб тинчимайдиган халқ. У  ночор аҳволга тушиб қолса, вазиятни тўғрилаш учун қаттиқ ҳаракат қилади. Бугунги кунда миллатдошларимиз  учун, пулсизликдан чиқишнинг энг яхши усули, мардикорга кетиш бўлиб қолди.

Халқимизнинг мардикорга кетишини камайтиришнинг бирдан бир йўли, бу микрокредитлар бериш амалларини соддалаштиришдир. Микрокредит, тирикчилик масалаларини маданиятли ва унумли ечади.

Банкдан оддий молбоқар  кредит ололмайди. Чунки  кредит банклардан  олинади. Оддий чўпоннинг бундай амаллар учун пули йўқ. Пулдор одам пули эвазига, банкдан катта кредит олиши мумкин. Чунки у улгуржи савдодан бир зумда фойдаланиб, олган кредитини ўрнига қўйиши мумкин. Бу эпизодда, фақат банк эгаси ва катта савдогар фойда кўряпти.

Мамлакатимиздаги зулм тафсилотларини ёзиб адо қилиш мумкин эмас. Халқимиз золимлар ким эканини аллақачон тушунган. Зулмга қарши кураш, бу Каримов режимига қарши курашмоқ демакдир. Бу режим қуласа ва ўрнига адолатпарвар инсон келсагина бугунги зулм барҳам топади.

Адолатпарвар инсонлар деб кимларга айтамиз?  Бугунги ҳукумат ишларига аралашмай,уни очиқчасига танқид қилиб,  жамиятнинг холис бошқара оладиган ва оиласини ҳалол даромад билан боқаётган, мавжуд  режим  билан астойдил курашни ҳеч қачон  тўхтатмаган, эътиқодли ва мард инсонга айтилади.

Шундай инсонлардан бири  мамлакатимизга  президент бўлиши керак. Ўзбекистонимизда шундай  воқеа рўй берса, унда мамлакатимиз адолатли жамият қуриш йўлига ўтган бўлади.

Ҳақ Субҳaнаҳу ва Таолo  холис ниятларимизни рўёбга чиқарсин. Амин.

                Нураддин  Жуманиёз