Иккиланаётган халқ

Иккиланаётган халқ
27 views
01 September 2013 - 10:16

 

Бир одам чиқибди Ўзбекистонда,

оқни “оқ” дер эмиш, қорани “қора” –

Тўғрисини айтар эмиш ҳар ёнда,

айтармиш ҳар кимнинг юзига қараб!

 

Не еса ҳалолдaн ер эмиш фақат,

ҳаромдан асрармиш  қўлу кўзини,

омонатгa этмас эмиш хиёнат,

мутлоқо тутaрмиш берган сўзини!

 

Бу ғайри қилиғи учун одамни

ҳеч ким чиқмас  эмиш ланъатлаб, қарғаб!

таъқиб этиб унинг ҳар бир қадамин,

ҳеч ким этмас эмиш юртдан бадарға!

 

Нима қилишини билмас гўёки,

билмaйди бу Ўттиз Милён Фуқоро:

бу одамни дорга оссинми ёки

десинми оқни “оқ”, қорани “қора”?!

 

Муҳаммад Солиҳ

1 сентябр, 2013 йил

Истанбул