Ҳақгўйнинг сўзлари фолдек кўринур

Ҳақгўйнинг сўзлари фолдек кўринур
108 views
03 September 2013 - 7:52

Ёлғон ичра бир ҳақ холдек кўринур

Ҳақгўйнинг сўзлари фолдек кўринур

Замона кўзгуси қийшиқ бўлса гар,

Алифдек қоматинг долдек кўринур.

***

Ўтган кун армони дилимни бузар

Xаёлимда эрта ташвиши кезар

Бугунинг шукрини қилолмайман ҳеч

Уч мушкул, уч ёқдан бағримни эзар.

Муҳаммад Мамасаидов