Қирғиз-тожик чегарасига туширилган номаълум парашютчилар қидирилмоқда

Қирғиз-тожик чегарасига туширилган номаълум парашютчилар қидирилмоқда
138 views
03 September 2013 - 9:37

Қирғизистон ва Тожикистон куч ишлатар тузилмалари қирғиз-тожик чегарасидаги тоғли ҳудудга ташланган номаълум парашютчиларни қидирмоқда. 29 августда тоғли ҳудудга тушаётган номаълум парашютчиларни маҳаллий чўпонлар кўриб қолиб, махсус хизматларга хабар берган.

7F6D21B9-F76E-4695-AB4A-A35E80098F6F_w640_r1_sҚирғизистон расмийларининг билдиришича, икки кундан бери давом этаётган қидириш ишлари ҳозирча натижа бермаган. Бироқ маҳаллий аҳоли орасида парашютчилар ҳақида турли миш-мишлар тарқалиб, ваҳима кайфияти кучайгани айтилаяпти.

Қирғиз-тожик чегарасидаги тоғли ҳудудга 29 август куни бомдод пайтида  парашютчилар туширилаётганини Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Ақтатир қишлоғида яшовчи чўпон  Канибек Маматов кўриб қолган.

-Эрталабки соат 6 лар чамасида молларимни қўрадан чиқараётган эдим. Осмондан бир нарсалар тушаётгандек бўлди. Дурбунимни олиб қарасам парашютчилар экан. Кўзимга ишонмай уйдагиларга ҳам кўрсатдим. Улар ҳам парашютчилар эканини тасдиқлашди. Шундан кейин тегишли ташкилотларга хабар бердим, -деди чўпон.

Қирғизистондаги ахборот агентликларининг хабар беришича,  Тожикистон томони ҳам маҳаллий аҳолидан парашютчилар ҳақида маълумот олган. Тожик ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ҳам қирғиз ҳамкасблари каби қидирув ишларини олиб бормоқда.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Уланбек Рисбековга кўра,  ҳозиргача парашютчиларнинг ким экани аниқланмаган.

-Хабар олишимиз биланоқ барча куч тузилмаларига маълумот берганмиз. Барча тузилмалар билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилаяпти. Ҳозирча уларнинг кимлигини, мақсадлари нима эканини айтиш қийин, -деди Уланбек Рисбеков.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудуди бир неча бор жангарилар ҳужумига учраган  эди. Бу ерга 1999 йилнинг 30 июлида  Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари бостириб кирган ва қирғиз қуролли кучлари 21 августгача уларга қарши жанг қилган эди. Иккинчи марта Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари 2000 йилнинг ёзида бу ҳудудга бостириб кирган ва бир неча ой   давомида ҳарбий ҳаракатлар давом этган.

1999 йилдаги Боткен уриши пайтида Қирғизистоннинг 17 ҳарбийси ва тинч аҳолидан 15 киши ҳалок бўлган. Жангарилардан 1150 киши ўлдирилгани айтилади. Лекин бу иддао далиллар билан тасдиқланган эмас.

Кейинги йилларда ҳам бир неча маротаба Боткен вилоятида қуролланган гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар олиб борилган эди.

Шунинг учун ҳам вилоятнинг  Тожикистон билан чегарадош ҳудудларига парашютчилар туширилгани ҳақидаги хабарлар маҳаллий аҳоли орасида ваҳима кайфиятини кучайтиргани айтилмоқда.

-Турли миш-мишлар кўпайиб, чегарадаги вазият ҳам мураккаблашиб кетди. Аҳоли жуда қўрқиб қолган. Шунинг учун ҳам ҳукумат бу ерга қўшимча ҳарбий кучларни киритса, хавфсизлигимизни таъминлаб берса яхши бўлар эди, -деди боткенлик Ўмурбек.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi