Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБнинг бошлиғига!

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБнинг бошлиғига!
86 views
04 September 2013 - 10:58

Нусҳаси:     Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБнинг бошлиғига!

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзе, 50 дом, 44-хонадонида

яшовчи  фуқаро Ф. Х. Тиллоев томонидан

Ш И К О Я Т    А Р И З А.

         Ушбу шикоят аризани Сизларга ёзишимдан асосий мақсадим шундан иборатки, 2013 йил 23 август куни кеч соати 21-00да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 7-мавзе, 50 дом, 43 хонадонида вақтинчалик яшаётган, “прописка”си йўқ (ҳозирги кунда Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани  “Қуйлиқ” массивида “прописка”да туришади) ён қўшним Костя исимли шаҳснинг турмуш ўртоғи, Юлия  исимли аёл маст ҳолатда ўзини бошқаролмасдан қасддан менинг хонадонимга тегишли бўлган уйнинг дарвозасини қаттиқ жисм билан уруб, эшигимнинг замогини ва кручогини синдирди. Шундан сўнг, мен ва оила аъзоларимиз билан эшикни очиб қарасак, эшигим остида ён қўшним бўлмиш, Юлия усти-бошида ҳеч вақоси йўқ, қип-ёлонғоч ҳолатда турганини кўрдик. Юлияхонга, “Сизга нима керак?” деб савол билан мурожаат қилсак. У рус тилида, «Моя муж Афвганец. Она контуженыий.  Она не имеет знать тирахнут. Она больная. Пожальства меня помогите что, я хочу ещё девочка или мальчиком. Посмотрите мая тела и сосиска» деб ўзининг танасини бизга кўрсатиб, реклама қилди. Шунда менинг турмуш ўртоғим Насиба, “Уялмайсиз-ми? Эрингиз бўлишига қарамасдан, кишиларнинг турмуш ўртоғига ва оиласини бузушга” деганди. Юлия эса, оиламни  курак устида турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб,  уйимизга бостириб кирди ва хонадонимиздаги ўғлимга тегишли  бўлган, компьютернинг “проссесор”ини кўтариб ерга урди. Қизимизга тегишли бўлган, “Самсунг” соткасини деворга олиб урди. Шундан кейин, кўчага чиқиб,  “Костя  помоги. Наш саседь мая иснасиливаеть” деб бақирди. Шундан кейин, Юлиянинг турмуш ўртоғи, Костя бир нечта одамларни бизнинг уйимизга олиб келди ва бизни урмоқчи бўлишди. Шунда мен ва турмуш ўртоғим Насиба, Костяга бўлиб ўтган воқеани тушунтирдик. Костия эса, хотинининг мастлигини кўриб, Юлияни бўйнига ва қўлларига бир неча бор қўли билан шапалоқлаб урди. Хотини бизнинг уйимиздан чиқиб кетмайверганидан сўнг, унинг қўлларидан ва бўйниларидан тортишди.  Юлия  эса,“ Костя ты не мушчина. Ты гразныий. Ты пидараз. Ты алкаш…» каби сўзлар билан эрини ҳақорат қилди. Шу куни эри-хотин то тонггача жанжал қилиб чиқишди. Булар ушбу жанжаллари билан бутун маҳаллани бошга кўтаришиб, ён-қўшниларни тинчлигини бузуб келмоқдалар…

Мен ушбу шикоят аризамда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтаманки, Юлия исимли аёлнинг ҳеч бир жойига қўл тегизмаганман ва хатто ҳақорат ҳам қилмаганман. Бу аёл фирибгарлик қилиб, турмуш ўртоғи Костянинг ургани ва танасига шикаст етқазгани мендан кўрмоқда.  Шу туфайли, медэкспертизадан ўтиб, менга туҳмат ва бўҳтонларни уюштирмоқда. Бу эри-хотинлар бизнинг ён қўшнимиз бўлмасидан илгари, 7-мавзе,  48 домда яшаганлиги маълум бўлди.  Булар ўша жойда ҳам, ён қўшнилари билан жанжаллашганлар. Бир неча бор милицияга олиб кетилганлиги ва ҳар куни хамда ҳар сония маст ва аласт икковлашиб, спиртли ичимликлар ичиб юрганликлари маълум бўлди. Бу ҳақда олдин яшаб кетган қўшниларидан биз суриштириб билдик. Бу эри-хотинлар яъни, Костя ва Юлияхонимлар ҳозирги вақтда яшаётган хонадон, Костянинг опасига тегишли бўлгани ва унинг номига расмийлаштирилгани ҳам аниқладик. Бу ҳақда биз билан бирга ён қўшни бўлиб яшаб кетган, Муяссар исимли шаҳсдан маълумотга эга бўлдик…

Мен ушбу шикоят аризам сўнгида шуни Сизлардан илтимос қилиб сўрайман-ки, Ўзбекистон Республикасининг тегишли моддаларига кўра, бу иккала шаҳсни “норколог” шифокорлар кўригидан ўтқазишларингизни талаб қиламан. Худди шунигдек, Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 39, 40 моддалари ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167, 168 моддаларига асосланиб чора кўришларингизни ҳамда менинг шаҳсий мулкимга зарар етқазганли туфайли, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига асосланиб , босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун, бу иккала шаҳсларга нисбатан чоралар кўришларингизни  талаб қиламан!

Мен ушбу шикоят аризам сўнгида қўйидаги хужжатларни илова қиламан.

Компьютер хужжжатларининг асл нусҳасидан кўчирма 1-дона.

“Самсунг” қўл телефонининг асл хужжатидан кўчирма 1-дона.

Поспортимнинг аслидан кўчирма 1-дона

Илова 3-варақдан иборат.

Имзо:

Сана: 04.09.2013.й.