“Ота” ва халқ ўртасида “жарлик” ҳосил бўлган!

“Ота” ва халқ ўртасида  “жарлик” ҳосил бўлган!
118 views
05 September 2013 - 10:30

04Америка Қўшма Штатларининг президенти  Барак Обама ўз фуқароларини қабул қилиш учун, интернетда ўзининг шахсий блоги  ва электрон манзилига  эга. Унинг олдига кирмоқчи ва у билан суҳбатлашмоқчи бўлган америка фуқаролари аввало интернет орқали мурожаат қилишади. Сўнг фуқаролар муаммоси юзасидан ўзининг электрон почтасига келган хатлар билан танишиб чиқиб, ўз таклифларини билдиради. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Америкада интернет чегарасиз эканлигидан далолат беради. Хаттоки, президент билан фуқаролар ўртасидаги учрашув вақти келгунича  Барак Обама ўша фуқаронинг насл-насаби, ирқи, миллати, нима иш билан бандлиги, унинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий қарашлари билан қизиқаркан. Барак Обама, фуқароларнинг мурожаатларини  кўриб чиқаётган вақтда, ҳеч бир нарсани кўздан узоқлаштирмас экан. Фуқарони нима масала қийнаётгани ва нима муаммоларга дуч келганлиги тўғрисида, ипидан  игнасигача ўрганиб чиқаркан. Америка фуқароларининг  муаммолари ҳал қилингунча ёки  учрашув вақти белгилангунича  Барак Обама фуқароларнинг ишларини ва мурожаатларини тез кунда ва қисқа вақт ичида ҳал қилиб ҳам бўлар экан…

Барак Обама ҳар бир фуқаро билан учрашганида,  ўз фуқароларига шундай савол билан ҳам  мурожаат қилар экан. Яъни, “Сиз менинг олиб бораётган сиёсатимдан розимисиз? Мен Американи бундан-да  гўзал, фаровон, эркин ва ҳур демократик давлат қуруш учун, нима иш ва нималар қилишим керак шу тўғрисида Сизнинг маслаҳатларингиз менга жуда –жуда ҳам, зарур?”  Мамлакат президенти шу савол-жавоблар орқасидан фуқароларнинг яшаш тарзидан огоҳ бўлар экан. Шу муаммоларни ечимини тезда ҳал қилиш мақсадида, Барак Обама ўзининг қўл остидаги “команда”сига муҳим топшириқлар бериб унинг натижаси юзасидан суриштириб чиқар экан…

Кўп давлатларда Президент сайловлари ўтказилгунича ҳар бир президент номзоди кўрсатилишидан олдин, бўлажак президент фуқаролар билан кўча ва ҳиёбонларда тўғри келган жойда учрашиб, “мен бўлажак Америка президентлигига ўз номзодимни кўрсатмоқчиман? Сиз шунга нима фикр билдирасиз? Сизни қандай муаммолар қийнамоқда?” каби саволлар  берар ва ўзининг  дастури билан  таништирар экан…

Бизнинг жонадон Ўзбекистондачи? Бизнинг президентимиз Ислом Каримов  Америка президенти Барак Обама каби иш юритармикан? Ҳалқнинг дарди ва алами билан ўртоқлашармикан?  У киши ҳам  ўзи олиб бораётган  “сиёсати” ҳақида фуқаролар билан суҳбат қурармикан? Биз баъзи бир фуқароларимизнинг фикри билан ўртоқлашдик…

Улар бизга, “Каримовнинг ўз ҳалқидан қўрқиши, фуқароларни муаммоси билан шуғулланиши учун  жойлардаги порахўр ҳокимларга ишониши. Мамлакат ичида юз бераётган воқеалар юзасидан, “холисона фикр” ва “ижтимоий фикр”ларни МХХнинг ходимлари орқали ёки бўлмаса  Каримовга  “содиқ” бўлган инсонлардан эшитар экан…”

“Президент ва фуқаролар ўртасида катта жарлик ҳосил бўлган. Бу жарлик устида “кўприк” қуришнинг ҳеч қандай йўли ҳам қолмади. Жарлик кундан-кун катталашиб бормоқда. Ҳалқ эса, ўзининг “ота”сидан юз ўгирганига ҳам  мана роппа-роса  24 йил бўлди. Каримов эса, ўзини “даҳо” деб санаса, Халқ эса  уни  “аҳмоқ, ғариб бир подшо” деб сийлашади…”

Ислом Каримовнинг қабулида бўлганмисиз? Ёки, у кишини кўрганмисиз? деб юртдошларимизга савол билан мурожаат қилдик. Улар бир овоздан, “ЙЎҚ” деб жавоб беришди. Нега энди бундай?! Ахир, Сиз Ислом Каримов учун овоз бергансиз? Мамлакат президентлигига, “муносиб номзод” деб сайлагансиз? Нега президент Сизни ўз қабулига киритмайди? Ёки, Ўзбекистонда муаммолар йўқми? Ўзбекистон халқи Америка ва бошқа давлатлардан нимаси билан фарқ қилади??? каби саволлар миллатдошларимизни қийнаб қўйди…

Президент аппаратига борган инсонларнинг кўпчилиги ўз муаммосининг ечимини кутиб яшайди. Охирги марта  Ўзбекистон Президенти аппаратига бориб келган юртдошларимизнинг билдиришича, “президент аппаратига борсангиз, ҳувиллаб қолган. Худдики, “эшоннинг ҳовлисидай”. Ҳеч бир инсонни учратмайсиз ва кўрмайсиз. Аппаратда ўтирган  ходимларни кўрсангиз нима иш қилишларини билмай,  телевизор ва газеталарда босиб чиқарилаётган ёлғонга тўла “проблема”лар хақида ўқиб ўтиришади. Баъзан шундайлари ҳам борки, собиқ  Иттифоқдан қолиб кетган, қаланғи-қасанғи инсонлар, муккайиб, чол бўлиб қолган бўлса-да, ҳали ҳам ишлаб юришибди”. Президент аппаратида ойлик-маош яхши бўлса керак-да? “Фаррошидан то боғбонигача 2-3 миллион артофида маблағ олар экан” деб эшитдик. Бу пуллар эзилган ўзбек фуқароларининг пулларидир. “Ҳа, нима қилибди? Ўзбекистон президенти Ислом Каримов  75 ёшга тўлган бўлса-да, мамалакатни бошқармоқда.  Биз 80-85 ёшда бўлсак ҳам, “ мана мен” деган ёшларни ишини қиляпмиз” дейишмоқда….”

“Энди ўзингиз ўйланг! Бутун ўзбек ёшлари, Қозоғистон ва Россияга, “бир бурда нон” топиш учун ишга кетган бўлса, ундан кейин Каримовнинг жойига ким ҳам талабгор бўлиб чиқарди? Оддий ҳалқдан бирор бир инсон чиқиб, “мен Ўзбекистон Президенти бўламан!” деб кўрсинчи. Унинг бутун-бир уруғ-аймоғи ва етти пушти қирилиб кетади. Каримовга ўзига ўхшаган, “ўзига мос ва ўзига хос” ўйлайдиган инсонлар керак. Ана ўшаларгина, “ Ўзбекистон Президенти” бўлади. Ҳалқнинг қонини зулукдай сўрадиган, ўз халқининг бошида калтак синдирадиган “озод  инсон”ларгина президент  бўлишлари мумкин…”

“Ҳокимга ариза билан мурожаат қилсангиз  сизни тингламайди. Унинг устидан шикоят қилиб  вилоят ҳокимига борсангиз  у ерга киритишмайди. Кейин эса, мамалакат президентига ариза билан мурожаат қилсангиз  сизнинг аризангизни президент аппарати олиб бир чеккага суриб қўяди-да, вилоят ва туман ҳокимларига “сразу” телефон қилиб, “фалончи Сизнинг устингиздан думалоқ хат ёзган, тезда Тошкентга етиб  келинг.  Келмасангиз масала чатоқ”. Президент аппаратининг ходими  муттаҳам  ҳаром томоғи учун  сизни аризангизни сотиб кун кўради. Шу билан, “Сизнинг Ўзбекистон президенти номига ёзган аризангиз батафсил ўрганиб чиқилди. Аризангизда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмади?” деб  жавоб беради. Ёки бўлмаса, “Сизнинг масалангизни кўриб чиқиш учун, вилоят ҳокимига юборилди” деб оқ қоғозни икки қатор  сўз билан қора қилиб юборишади. Вилоят ҳокими эса  ариза билан ўз вақтида танишиб чиқмай, конверт юзига қараб,  “ Аризани кўриб чиқиш  учун туман ҳокимига юборилсин!” деган “виза” қўйилади. Туман ҳокими эса, “Ҳа, Тошкентга яхши бориб-келдингизми? Бир айланиб, томоша қилай” дебсизда.  Шундай экан нима қилардингиз оворайи сарсон бўлиб. Ўзимиз “ҳал қилиб берамиз” деб айтганди-ку? Сабрингиз чидамадими?” деб сизни “яхши” кутиб олишади. Шунда сиз, икки букилиб қўлларингизни кўксингизга қўйиб, “Энди ҳоким бобо, Сиздан қолар ишнинг ўзи йўқ. Биз ҳам, Президентимиз Ислом акани муборак қўлларини ва ўзларини зиёрат қилгани боргандик. Афсус, у кишининг вақтлари йўқ экан. Кўп вақтлари иш билан банд эканлар. Биз бир оддий ночор инсон бўлсак, ким ҳам бизни эшитарди. Ҳали ҳам  бахтимизга, Сизга ўхшаган ҳокимлар бор. Мамлакатимиз обод. Мени бир қошиқ қонимдан кечинг! Мен билмабман, бир саводсиз, нотовон одам бўлсам. Борингизга, “шукур”. Аллоҳ Сизни болаларимизни бошига эсон-омон сақласин!” деб дуойи жонингизни қилиб юрибмизда. Мана шугина йиққаним ва терганим. Болаларимнинг ризқидан қийиб  сизга атаганим бор.  Шуни олинг!” деганингиздан кейин, хоким жаноблари, “эй нима қилардингиз,   ээ, чўғи камроқ-ку?  Ҳа, майли берганига шукур! “Ердан топсанг ҳам, санаб ол” деганларидек, ҳоким бобомиз пулни чўнтакка уради. Қарабсиз-ки, муаммолар  ечимини ўйлаб аста-секинлик билан кунни тунга улаб санаб юрасиз. Бир вақт қарасангиз, ҳал қилиниши керак бўлган муаммо  бошқа олғирлар томонидан ҳаллаб юборилади. Ҳа, нима ҳам дердик. “Бозор иқтисоди. Рақобат бор жойда. Олғирлар ҳам бўлади-да”…

Энди шундай бўлганидан кейин  Ислом Каримовнинг қабулига бориб нима қиласиз?! Ислом Каримов билан суҳбатлашиб ҳам  нима фойда топасиз? Сизнинг ишларингизни маҳаллий хокимият  органлари бир зумда ҳал қилиб берса.  Улар масалани ўзларидан ҳам орттиришмайди. Улар ҳам, “ватан учун ёниб, куйиб”  кечаю-кундуз меҳнат қилмоқда. Шу туфайли биз Каримов қабулига ёзилмаймиз. У киши ҳалқимизнинг, “кечаю-кундуз тинчлигини ўйлайдиган шахс. У кишини безовта қилиш мусулмончиликка тўғри келмайди. Эскилар бир гап айтганлар, “Подшо Аллоҳнинг ердаги сояси” Қайси аҳмоқ бу гапни ўйлаб топган ўзинг ҳайрон ва бедорсан…”

Фахриддин Тилло.

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi