Санкт-Петербургдаги Саммит бугун ўз ишини якунлайди

Санкт-Петербургдаги Саммит бугун ўз ишини якунлайди
22 views
06 September 2013 - 10:35

саммит  Кимёвий қурол ишлатгани иддао қилинаётган Сурия ҳукуматига нисбатан куч ишлатиш тарафдори АҚШ президенти Барак Обама ва бундай ҳаракатларни кескин танқид қилаётган Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги танглик кучаяётган бир вақтда Катта йигирмалик саммити ўтказилмоқда.

Саммит бугун ўз ишини якунлайди. Сурия бўхрони иқтисодий масалалар муҳокамаси режаланган саммит кун тартибидаги асосий мавзуга айланди.

Сешанба куни Хитой, Европа Иттифоқи ва Рим Папаси Франциск Сурияда ҳарбий ҳаракатларни бошлашга қарши чиқишди.

Санкт-Петербургдаги саммитда иштирок этаётган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва БМТ махсус элчиси Лахдар Брахимий Сурия масаласи юзасидан халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш бўйича келишувга эришишмоқчи.

Бугун Катта йигирмалик қатор иқтисодий масалаларни, жумладан, йирик компанияларнинг солиқ тўлаши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама этиши ҳам кутилмоқда.

Чарос